Дарахтсиз экологияни ҳамда инсон саломатлигини асраб бўладими?

А.А. Хоназаровнинг “Ўрмоншунослик” китобида, 1 гектар япроқ баргли ўрмонзорлар бир кеча-кундузда 2-3 кг, игна баргли дарахтлар эса 5 кг, арчазорлар эса 30 килограмгача фитонцидлар ажратади. 1 гектар яшил ўрмонзорлар  бир соатда ажратган кислород 200 кишининг нафас олишини  таъминлаши айтилган. Дарахтлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисини чангдан, заҳарли  газлардан, транспорт воситалари шовқинларидан сақлаб,  шифобахш озон моддаси  пайдо бўлишига  ёрдам бериб,  фитонцид моддаларини ажратиб, инсон саломатлиги учун хавфли бўлган ҳар хил зарарли  микробларнинг нобуд бўлишини таъминлайди. Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, Кичик халқа йўли […]

Батафсил

Нега Бухорода одамларнинг дарахтларга меҳри йўқ

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг телеграм каналида 5-август куни ўтказилган Экологик рейд тадбири давомида, Жондор туман “Луқмон” маҳалла фуқаролар йиғини Лоло қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Б томонидан, ҳудуддан оқиб ўтувчи ариқ ёқасидан манзарали бўлган дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз кесаётганлиги аниқланиб, Эколгия ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонунбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79 моддаси 1 қисми билан 1115 000 сўм жарима ҳамда табииатга етказилган зарар 14885 500 сўм ҳисобланишига сабаб бўлганли тўғрисида маълмуот берилган. Бухорода бундай ҳолатлар қачонгача давом […]

Батафсил

Данғара туманида фермерлар экинларни сўғоришда канализация сувидан фойдаланишмоқда, бундан аҳоли ўртасида касаллик кўпаймоқда

https://t.me/ekologuz  каналимизга Фарғона вилояти Данғара туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда айтилишича,  Данғара тумани   қишлоғи аҳолиси мана бир ойдирки атрофга таралаётган сассиқ ҳиддан нафас олишга мажбурлар. Сабаби Қўқон -Дангара марказидан  Қўқон оқава сувни қайта ишлаш марказига тозаланиш учун юбориладиган канализация сувини  йўлда фермерлар  ўз далаларини суғориш учун фойдаланишмоқда.   Йўлда фермерлар  зовурнинг ифлос сувидан фойдаланмасликари учун назоратчилар қўйилган бўлсада, буни фермерлар тунда амалга оширишаётганини мурожаатчи  кўрсатиб ўтган. Қизилмушт МФЙ ҳудудидаги Тегирмонбоши қишлоғидан оқиб ўтаётган канализация  сувиннинг ёзнинг иссиқ кунида парланиши ва боша […]

Батафсил

НАВОИЙЛИКЛАР ЗАҲАРЛИ ҲАВОДАН НАФАС ОЛИШМОҚДА.МУАММО ҲАНУЗ БАРТАРАФ ЭТИЛГАНИ ЙЎҚ

Навоий шаҳрининг аҳолиси кўп йиллардан буён шаҳар ҳудудида жойлашган кимёвий корхоналар дастидан заҳарланган ҳаводан нафас олиб келишмоқда. Муаммонинг бартараф этилмай, тобора долзарблашаётгани каналимизга келиб тушаётган мажбуриятлардан ҳам билса бўлади: “Ассалому алайкум, мен Навоий вилояти Навоий шаҳар фуқарораси Хайитов Шерзодман. Навоий шаҳрида “Навоий Азот” АЖ ишлаб чиқариш заводи бор. Ушбу заводдан ҳар куни сариқ заҳарли тутун чиқади. Нафас олиш қийин, чунки шаҳарни  сассиқ нафасни буғувчи тутун қамраб олган. Фарзандларимиз, ўзимиз бундан азият чекмоқдамиз. Қачон тоза ҳаводан нафас оламиз?” Мазкур масала юзасидан […]

Батафсил

Озон қатламининг eмирилиши — инсоният ҳаётига таҳдидми?

Эътибор бераётган бўлсангиз, ижтимоий тармоқлар, телевидение ҳамда радио орқали берилаётган хабарларда озон қатламининг бора — бора емирилиб бораётгани ҳамда қуёшдан бевосита тушаётган ультрабинафша нурлари инсоният саломатлиги учун улкан тахдид солаётганлиги ҳақида маълум қилиб борилмоқда.  Нега айнан шу муаммога эътибор қаратишимиз керак, ҳали ҳал қилиниши, ўрганилиши керак булган глобал муаммолар талайгинаку, деган савол барчада пайдо булиши турган гап. Тўғри, бундан ҳам салбий глобал муаммолар кўп. Аммо, инсоният учун энг биринчида соғлом турмуш тарзи муҳим эмасми?! Бугунги кунда аввалги даврларга нисбатан инсонларда […]

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА АТРОФ-МУҲИТНИ  КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?

5 июнь-  Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Айнан шу куни бутун дунёда жониворларни  ҳимоялаш  билан шуғулланадиган  ташкилотларга ҳомийлар ёрдам қўлини чўзиб, жамоатчилик вакиллари, аҳоли уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналарга ташриф буюриб, уларга ҳам моддий ҳам амалий кўмак беришади. Бевосита табиатни асраш учун тадбирлар, акциялар, экологик дарслар ўтказилади. Чунки экология бугун инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ соҳа, фандир. Экология ёмонлашса инсон саломатлигига, атроф-муҳитга жиддий путур етади, барча  тирик жонзотларнинг ҳаёти  хавф остида қолади. Ўзбекистонда буни ҳали  охиригача тушуниб етилгани йўқ, айниқса аҳоли […]

Батафсил

Ватанни севасиз, ростми шу?!

Баъзида жамиятдаги камчиликлар, муаммолар тўғрисида соатлаб бонг урамиз, қайта қайта илму-маърифат,  маданият, она ватанга муҳаббат  ҳақида сўзлаймиз. Аммо гоҳида  айтган сўзларимизга зид бўлган ҳолатда иш тутамиз. Ватанни севиш, ардоқлаш ҳақида гапирамизу  бироқ унинг йўлларига,  ҳиёбанлари,  атроф – муҳити еру – суви жамики, бизга гўзаллик  бахш этиб турган  табиатига  ўз ҳатти ҳаракатларимиз орқали озор етказамиз. Ватанпарварлик, она юртга муҳаббат тилда айтиладиган,  мадҳ этиладиган сўзлар эмас, балки унга бўлган муносабатимиздир. Бу муносабатни эса унинг шарафига айтилган дил исхорларию алёрлар билан ифода этиб […]

Батафсил

ФАРҒОНА – “Дарахт кесган муҳандис жазоланди, аммо унга буйруқ берган раҳбарлар сувдан қуруқ чиқди”

ЁЗЁВОН 6 апрель куни туман марказида гуркираб ўсиб турган азим чинорлар ҳеч беаёв кесиб юборилди. Дарахт кесиш туманда одатий ҳолга айланган. 2 йил аввал туман марказидаги 25 туп қимматбаҳо арча дарахти шафқатсизларча кесилган. Карантин режими жорий этилган кунлари чинорларни кесиш кимга, нимага керак бўлиб қолди? Маълум бўлишича, чинорлар туман ободонлаштириш бошқармаси муҳандиси томонидан туман ҳокими ва бошқарма бошлиқларининг оғзаки кўрсатмаларига кўра кесилган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси мутасаддиси муҳандисга 2 230 000 сўм маъмурий жарима ва 24 530 000 […]

Батафсил

Биз йўқотаётган Ер. Сайёрада нималар юз бермоқда? (фото)

Agora расмлар алмашиш сервиси Ер кунига бағишлаб ўтказилган #ClimateChange2020 танлови натижаларини эълон қилди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru. Танловнинг асосий мавзуси сайёрада иқлимнинг ўзгариши бўлди. Суратларда муаллифлар глобал саноатлаштириш — қурғоқчилик, музликларнинг эриши, сув тошқинлари ва йирик ахлатхоналарнинг пайдо бўлиши қандай оқибатларга олиб келаётганини акс эттирган. #ClimateChange2020 хештеги остида бутун дунё фотографлари томонидан ҳаммаси бўлиб 9789 та сурат эълон қилинган. Ҳар бир суратда инсоният атроф-муҳит ва бошқа инсонларга қандай таъсир ўтказаётганини кўриш мумкин. « #ClimateChange2020 танлови финал босқичига чиққан иштирокчиларнинг ҳар бир сурати […]

Батафсил

ТОШКЕНТ – “Браконьерлар фош этилиши керак!”

БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан мурожаат. Биоинспекция неча йиллардан бери рейд ўтказмагани оқибатида табиат талон-торож қилинган. Яқинда Бекобод шаҳри инспекцияси тунда рейд ўтказди. Рейд пайтида Сирдарёдан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган браконьерлар қўлга олинган. Бундай рейдлар мунтазам ўтказилиши, браконьерларга имкон қолдирилмаслиги керак!”. Браконьерларнинг айби билан ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг айрим турлари йўқ бўлиб кетиш ёқасига келиб қолди. Ҳар йили браконьерлар томонидан Африкада 35 мингга яқин фил ва мингдан ортиқ каркидон ўлдирилади. Дарҳақиқат, сайёрамиздаги биохилма-хиллик кун сайин қисқариб бормоқда. […]

Батафсил

НЕГА ШАҲАР УСТИДАГИ ДУД ЗАРАРЛИ?

Гарвард университетининг олимлари РМ2,5 майдадисперсли зарралар билан ҳавонинг ифлосланиши фақатгина ўпка ва бронхларга салбий таъсир кўрсатибгина қолмай,  сийдик чиқарувчи йўллар, юрак-қон томир касалликлари, инсульт, саратонни ва руҳий касалликларни келтириб чиқаришини аниқлашди. Тадқиқот 12 йил давом этди. Унда 95 миллиондан ортиқ одамлар қатнашишди. Олимлар турли хил касалликлар билан оғриган беморлар ва улар яшаётган жодаги ҳавонинг ифлослик даражасини солиштиришди. Аниқланишича, икки кун давомидагина ифлосланган ҳаво жойда яшаган инсонда юрак қон томир касалликлари ва пневмония бошланиши кузатилган. Олимлар БССТданолдтинги ҳаво ифлосланиши бўйича белгиланган […]

Батафсил

НЕГА ҚУВВАТНИ  ТЕЖОВЧИ ЧИРОҚЛАР ТАБИАТ УЧУН ХАВФЛИ?

Чунки қувватни тежовчи люминесцентн чироқларнинг ичида симоб буғлари мавжуд. Симоб заҳарлилигини биласиз. Шу сабабли уларни уй ичида синиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Айнан симоб  сабабли ҳам улар экологик жиҳатдан хавфли бўлиб, алоҳида утилизацияни талаб қилади. Аксарит ҳолатда атроф муҳитнинг симоб билан ифлосланиши қувватни тежовчи чироқларнинг нотуғри утилизацияси эвазига юз бермоқда. Симобли чироқлардан кўчаларни, жамот жойларини, уйларни ва ишлаб чиқариш корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасаларини ёритишда фойдаланилади. Улар нафақат энергияни тежаши, балки оддий чироққа нисбатан  кучироқ ёритиш хусусиятига эгалиги билан ҳам машҳур. […]

Батафсил

Ов қилишни тақиқлаш зарур

Буни бежизга айтаётганим йўқ. Сўнгги пайтлари ов мавсуми баҳонаси билан жониворларга том маънода қирғин келтиришмоқда. Нафсини тия олмаган “овчилар” келажак авлодни, табиатдаги мавжуд мувозанатни ўйламай жониворларни кўплаб ўлдиришаётир. “Лицензия олдим” деб, атрофда қимирлаган жонни ўлдириш на инсонийликка, на мусулмонликка тўғри келади. Жарималарнинг пастлиги, жазо турларнинг енгиллиги эса бу фаолиятнинг янада фаоллашувига олиб келмоқда. Экоинспекторлар аниқлаган ҳолатлар бор албатта. Амммо бу етарлими? Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология кўмитаси инспекциясининг бош […]

Батафсил

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини биргалашиб сақлаб қолайлик

Қуйи Амударё биосфера резерватида  Марказий Осиё тўқайларининг 20 фоизи, Ўзбекистондаги барча тўқайзорларнинг 74 фоизини ташкил этади.  Бир пайтлар Туркистоннинг асосий қон томирлари ҳисобланмиш Сирдарё ва Амударё бўйларида тўқайлар ястаниб ётиб, улар минглаб қушу-жониворларнинг яшаш макони эди. Ушбу тўқайзорларда охиргиси 1968 йилда ўлдирилган Турон йўлбарси, Хонгул,  Ўрта Осиё мушуги, қорақулоқ каби ноёб жониворлар  ва қушлар яйраб яшашган.  Сўнгги юз йилда биргина Қорақалпоғистонда тўқайзорнинг умумий майдони 90 фоизга қисқарди. Бунинг асосий сабаби эса инсонларнинг бешафқат равишда  қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтириш учун тўқайзорларни кесиш, жониворларни […]

Батафсил

ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ: КЕЛГУСИ АВЛОДГА НИМА ҚОЛАДИ?

Жаннатмакон Ўзбекистоннинг бетакрор гўзалликка эга гўшалари жуда ҳам кўп. Баҳорда чўл, ярим чўл ва даштлар баҳорий чечакларга бурканиб, инсонни ўзига жалб этса, ёзнинг жазирама иссиғида барча тоғларнинг салқин бағрига ошиқади. Ҳудуднинг тоза ҳавоси, салқин сувларидан баҳраманд бўлишни истайди. Юртимизнинг ажойиб, баҳаво масканларидан бири бўлган Зомин халқ боғи Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказидан   25 км. узоқликда жойлашган. Халқ боғи шимолдан жанубга — 30 км, шарқдан ғарбга эса 17 км. гача чўзилган. Халқ боғи  1976 йили 8 сентябрда ташкил этилган бўлиб,  майдони  24110 гектар, […]

Батафсил

ҚУЙИ АМУДАРЁ БИОРЕЗЕРВАТИ:ЭКОТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ ЁКИ ЖАМПИҚ ҚАЛЪАГА САЁҲАТ

2-мақола Қуйи Амударё биорезервати 2011 йилда ташкил этилган бўлиб,  68 минг 717 гектар майдонни эгаллаган, улар Ўзбекистондаги қолган барча тўқайзорларнинг 75 фоизини ва Марказий Осиё тўқайзорларининг 20 фоизини ташкил этади. Мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун биосфера резервати ҳудудида қўриқхона, буфер ва ўтиш зоналари ажратилган.   Қўриқхона зонаси 11568,3 гектардан иборат бўлиб, у қатъий режимдаги муҳофазаланадиган зона ҳисобланади. Ушбу зона табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган. Қўриқхона зонаси ерлари биосфера резерватига доимий […]

Батафсил

Қуйи Амударё биосфера резервати: борини сақлаб қола оламизми?

narg1-мақола Қуйи Амударё биосфера резервати бугунги кунда Ўзбекистонда ўзига хос, бетакрор табиатга эга бўлган ҳудуд. Айнан ана шу ерда юртиммизда тобора ҳудуди қисқариб бораётган тўқайзорлар мавжуд. Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманларида жойлашган Қуйи Амударё давлат биосфера резерватдаги ОАВ вакиллари учун Германия ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ)нинг  Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Экотизимларни сақлаш мақсадида жамиятнинг экологик маданиятини оширишда ОАВнинг роли” лойиҳаси доирасида ташкил этилган медиатурда журналистлар биосфера резервати ландшафтлари, тўқайлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кам учрайдиган ва йўқ […]

Батафсил

 НАВОИЙ  УЛКАН ИМКОНИЯТЛАР ЧОРРАҲАСИДА,  аммо вилоят атмосфера ҳавоси талабга жавоб берадими?

Кейинги пайтларда кенг жамоатчилик ўртасида саноат корхоналари ва автотранспорт парки фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ташланаётган заҳарли, зарарли газлар ва ёқимсиз ҳидлар фуқароларни безовта қилаётганлиги тўғрисида фикр ва мулоҳазалар кўпайганлиги ҳеч кимга сир эмас. Албатта, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Умуман олганда, Навоий вилояти атмосфера ҳавоси кучли ифлосланганлигини яширишга ҳожат йўқ. Металлургия, кимё ва машинасозлик марказлари бўлган Навоий шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси анча юқори эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Вилоятимиз ҳавоси бошқа қўшни мамлакатлардан, транзит холатда, келадиган зарарли бирикмалар билан ҳам ифлосланади. […]

Батафсил

АВТОМОБИЛЛАР ҲАВОНИ ИФЛОСЛАНТИРАДИ

Битта автомобиль ўртача 1000-1200 километр йўл босганда 27 килограмм ис гази, 24 килограмм углеродлар, 13,5 килограмм азот оксиди, 0,4 килограмм қўрғошинни ҳавога чиқаради. Ушбу сонни ҳозирги кунда ер юзида мавжуд 1 миллиарддан ортиқ автомобиль сонига кўпайтирсак, автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини баҳолаш қийин эмас.

Батафсил

Хоразмда ёшлар кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг хонадонларини тозалашга ёрдам беришди

2019 йил 20 сентябрь куни Хива шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти Кенгаши, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда 21 сентябрь – “Бутун жаҳон тозалик куни” муносабати билан “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида экологик акция ўтказилди. Аҳолининг кенг қатламларида мамлакат тақдири учун даҳлдорлик туйғуси ва экологик маданиятни юксалтириш, давлатимизнинг экологик сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ қилишда фаол иштирок этишга чақириш, инсонларни ўзи яшаб турган ҳудудни чиқиндилардан ҳоли этиш йўлида бирлаштиришни ўз […]

Батафсил

“ОБОД МАҲАЛЛА” СУВСИЗ ОБОДМИ?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти худудий партия ташкилоти ҳудудлардаги мавжуд экологик муаммоларни ўрганиш жараёнида Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт”, “Навбаҳор”, “Намуна”,  “Сайқал”,  “Обод юрт” МФЙ ҳудудлари кўп қаватли уйларда марказлашган ичимлик сув таъминотида муаммолар борлиги аниқланган эди. Шундан сўнг партия вакиллари тегишли ижро ва назорат давлат органлари вакиллари билан жойларга чиққан ҳолда ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида “Тараққиёт” ва “Навбаҳор” МФЙ-ларида “Обод маҳалла” давлат дастурига асосан яроқсиз ҳолга келиб қолган ичимлик суви […]

Батафсил

ДАНИЯДА ЙИЛИГА 950 ТА ДЕЛЬФИН ЎЛДИРИЛАДИ

Инсон ваҳшийлигининг чегараси йўқ. Ҳиндистонда дельфинлар “шахс сифатида ҳуқуқлари тан олинган” бир пайтда Данияга тегишли бўлган Фарера оролларида  ҳар йили “қадимги анъана” сифатида 950 та дельфин ўлдирилади.  Даҳшати билан инсон ақлини шоширадиган мазкур қатлиом ўсмирлар ўзларини эркакдек ҳис қилишлари учун амалга оширилади. Аввалига  дельфинларнинг йўли кесилиб, улар қирғоққа ҳайдалади, сўнг катталар ёрдамида ёшлар ўта ваҳшийлик билан жуда ҳам меҳрибон ва инсонга дўстона бўлган бу жониворларни ўлдиришга киришишади.  Оналари эса “улғаяётган” ўғилларини қирғоқдан туриб қўллаб-қувватлашади.  Дельфинларнинг Қора Гринда деб аталмиш бу […]

Батафсил

ЖАЙРОН ОВЧИЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ИНСПЕКТОРЛАРИГА ҲУЖУМИ ҲАҚИДА ҚЎМИТА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан қўмита ходимларига ҳужум қилишган эди. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси воқия аслида қандай бўлганлиги ҳақида расмий маълумот беради. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига 2019 йил 4 сентябрь санасида Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан ноқонуний ов қилинаётгани ҳақида тезкор маълумот келиб тушди. Ушбу тезкор маълумот асосида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ҳудудида сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳи” аъзолари Торениязов […]

Батафсил

ДАРЁ ЎЗАНИНИ БУЗГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ

Дарё ўзанларини бузиш давом этмоқда. Чунки, асосий қурилиш материали бўлган шағал табиат томонидан яратиб қўйилган, қазиб олда, сотавер. Аммо қазиб олувчилар бу орқали нафақат сувнинг йўлини бузаётгани, балки дарёларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини йўқ қилаётганини, ана шу дарё ва сойлардан сув ичаётган аҳолининг соғлиғига сувни ифлослантириб, зарар етказаётганини ўйлаб ҳам кўришмайди. Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Абдуваҳобов Сарвар томонидан қум-шағални қазиб олиб ўзи бошқарувидаги […]

Батафсил

БУХОРОДА ДАРАХТЛАР БУТАЛМАЙДИ, БАЛКИ КАЛЛАКЛАНАДИ

Бухоро шаҳрининг марказида, Арк мажмуаси ёнидаги хиёбонда каллакланиб, сийраклатилган (каллаклаш, яъни шох уч қисмини кесиб, уни калта қилиш), сийраклатиш (шохни куртак қолдирмасдан таг-тугидан кесиш)   дарахтлар аста –секинлик билан қуриб бормоқда. Бухоро вилояти Ўзбекистоннинг иссиқ ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда ҳаво ҳарорати ёз ойларида 60  даражага етади. Шаҳарни жазирама иссиқдан эа айнан дарахтлар асрайди. Қўл оёғи олиб ташланган мисол “буталган” дарахтларнинг баъзилари яшаб қолишга интилиб озгина шох ва барг чиқарган, қолганлари аста-секин қуриб бормоқда. Афсуски, дарахтларга бундай муносабатни кечириб бўлмайди. Бутун […]

Батафсил

ТОШКЕНТ ШАҲАР СЕРГЕЛИ ТУМАНИ ҲАВОСИДАН ОДАМЛАР КАСАЛЛАНМОҚДА 

“Air Visual» халқаро ташкилоти 2018 йилда ҳавоси заҳарли моддалар билан энг кўп зарарланган мамлакатлар рейтингини эълон қилганида, Ўзбекистон  унда 16-ўринни эгаллаган. Б бежиз эмас албатта. Биргина Сергели туманида жойлашган “Тошкент труба заводи” МЧЖ га яқин ҳудудларда атмосфера ҳавосида рухсат этилган меъёрдан олтингугуртли водород 25 баробар, азот диоксиди бўйича 22,4 баробар, аммиак 6 баробар, фторли водород бўйича эса 4,2 баробар кўп эканлиги аниқланди. “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖга яқин ҳудудларда ҳам атмосферада рухсат этилган меъёрдан азот диоксиди бўйича 14,1 баробар, аммиак бўйича 8,25 баробар, олтингугуртли […]

Батафсил

Экологияга шафқат! Дарахтлар кесилмасин, жониворлар хорланмасин…

ОАВ орқали дарахтларнинг кесилаётгани ҳақида серияли хабарлар бериляпти. Ўзига хос “тренд”га айланган ушбу салбий ҳолат жамоатчилик томонидан қаттиқ танқид остига олинса-да, бу иллатни бутунлай йўқотиб бўлмаяпти. Фуқаролар табиатга нисбатан аёвсиз муносабатда бўлишяпти. Бу ҳам етмаганидек, жониворларга очиқчасига тажовуз қилинаётгани вазият ҳақиқатан ҳам оғриқли эканлигини исботлаб турибди. Хўш, одамлар табиатга нисбатан нега бундай муносабатда бўлмоқда? Муаммонинг илдизи балки экологик таълимнинг жуда суст олиб борилаётганидадир? Умуман олганда, Республикада экологик таълимнинг ҳолати қандай? Ушбу мавзуга қатор мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. “Таълим тизимига зудлик билан экология […]

Батафсил