Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан: “Мен Қорақалпоғистонда ижодкорлик ва инновациялар учун кўплаб имкониятларни кўрмоқдаман”.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020-йил сентабр ойида БМТда сўзлаган нутқида Орол денгизининг қуриши натижасида Оролбўйи ҳудуди “экологик фожиа эпицентрига” айланганини эслатди. Ва бу муаммони биргаликда, жумладан, икки миллион гектар майдонда янги ландшафт, ўрмонлар ва тупроқ қопламини шакллантириш орқали ҳал қилишни таклиф қилди. Ўзбекистон Президентининг ушбу таклифи БМТ Бош Ассамблеясида бир овозда маъқулланди ва резолюция имзоланди ва шу орқали Оролбўйи ҳудуди “Экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” деб эълон қилинди. 2020-йилда Ўзбекистон ҳукумати ва молиявий ҳамжамият, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, халқаро донорларнинг кўп […]

Батафсил

Орол денгизи экотизимини тиклашга  Европа Иттифоқи ёрдам беради

Бир пайтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл бўлган Орол денгизининг қуриши энг йирик глобал антропоген экологик офатлардан бири бўлиб, эпицентри Қорақалпоғистон республикаси, Ўзбекистонда жойлашган ҳолда, Марказий Осиё минтақасида яшовчи миллионлаб аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий аҳволига таъсир кўрсатиб келмоқда. Фалокат ерларнинг деградатсияси, чўлланиш, ичимлик суви етишмаслиги, тўйиб овқатланмаслик, маҳаллий аҳоли саломатлигининг ёмонлашиши каби қатор салбий оқибатларга олиб келди. “Яшил битим” ва Марказий Осиё бўйича янги Стратегия доирасида Европа Иттифоқи айланма иқтисодиётга ўтишга эътибор қаратган ҳолда атроф-муҳитни тиклаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни иқтисодиётнинг […]

Батафсил

[:UZ]Орол денгизи: кеча ва бугун[:]

Орол денгизига икки маротаба борганман. Ҳар борганимда бир пайтлар минглаб одамларни озиқ-овқат, иш билан таъминлаган денгиз ўрнида 5 млн.кв. метр майдонга эга Оролқум чўлининг ястаниб ётганини кўриб одамнинг юраги эзилади. Бу галги сафаримиздан мақсад унинг ўтмиши ва бугунги кунини солиштириш, ҳали сувлари қирғоққа урилиб, оқ чарлоқларнинг қийқириғи остида балиқ тутиш режасини бажариш учун денгизга отланаётган одамларнинг ҳазил-мутойибалари, уларнинг ҳаёти, фаолияти қандай бўлганини эслай оладиган собиқ балиқчилар билан танишиш эди. Нукус шаҳрига етиб келгач, Мўйноққа отландик. Бизнинг, яъни бир гуруҳ Ўзбекистон, […]

Батафсил

Орол денгизининг қуриган туби ўрмонзорга айлантирилади

Бундан бир ярим йил аввал, 2018 йилнинг август ойида, Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарлари мажлисида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича бешта таклифни илгари суриб, Оролбўйи ҳудудини Экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида тўхталган эди. Мутахассисларнинг фикрича, бу ташаббус экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун шароит яратиш; “яшил иқтисодиёт”, экологик тоза, энергия ва сув […]

Батафсил

“ОРОЛГА МАДАД” ШИОРИ ОСТИДА ЭКОЛОГИК ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги ПҚ–4099 сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон ҳавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” да белгилаб берилган вазифаларнинг ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида жорий йилнинг 15 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ва […]

Батафсил

Биз Орол фожеасини бартараф этишда барча юртдошларимизни бирлаштирамиз

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти   “Ёш еколоклар қаноти” фаоллари ташаббуси билан  “Биз Орол фожеасини бартараф этишда барча юртдошларимизни бирлаштирамиз” шиори остида партия ғояларига ҳайриҳоҳлик билдираётган ёшларимиз учун Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ҳамда Мўйноқ туманларига экосаёҳат уюштирилди. Ёшларни қуйиамударё минтақаси флора ва фаунаси, шунингдек, Орол бўйида денгиз қуриши оқибатларини бартараф қилиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, бу йил барпо этилган ўрмонзорлар ҳолати билан таништиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мазкур экосаёҳатда партия Ёшлар қаноти фаоллари, Урганч давлат […]

Батафсил

«Оролбўйи-яшил энергия» инновация ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди

Жорий йилнинг 29 август куни Мўйноқ туманидаги «Кемалар қабристони» да  Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги  ПҚ-4099-сонли  қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича «Йўл харитаси» да белгилаб берилган  вазифаларни амалга оширишга кенг жамоатчиликнинг эьтиборини қаратиш мақсадида «Оролбўйи-яшил энергия»  инновация  ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди. Мазкур акцияда Ўзбееистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,  Ўзбекистон Экологик партияси  вакиллари ва фаол аъзолари,  «Ёш экологлар»  қаноти фаоллари,  Қорақалпоғистон Республикаси,  Хоразм, Бухора вилояти партия […]

Батафсил

Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда? Ёхуд сув остида қолган қабристон

  Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига қарашли Чуқурқоқ овули фуқаролари ва шу ҳудудда чорвачилик билан шуғулланувчи чўпонлар бир неча йиллардан буён яйловларни сув босиб кетаётганидан азият чекмоқда. Яқинда “қабристон сув остида қолди” деган мурожаат бўлгандан кейин мазкур ҳолат билан танишиш учун Қизилқум бағрига отландик. Биз кўзлаган манзил Чуқурқоқ овулига 30 километр масофада жойлашган Сарихўжа қабристони эди. Бизга йўлда ҳамроҳлик қилган элликқалъалик Абилай Маханов саҳрони сув босиши чорвачиликка ҳамда чўл экотизимига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. – 2009 йилда Сарихўжа қабристони ҳудудида […]

Батафсил

САИДАЗИЗ МИРЗАЕВ: “ОРОЛҚУМНИ НАМЛАНТИРИШДА ДРОНЛАР ЁРДАМ БЕРАДИ”

-Дрон, яъни учувчисиз ҳаво воситаси экологик жиҳатидан анча хавфсиз.Улардан фойдаланишнинг афзалиги унинг ракеталардан нисбатан хафсизлиги ҳамда булутларга реагент сепишидаги арзонлигидур.

Батафсил

Проблемы Аральского моря и водных ресурсов Центральной Азии

Одной из крупнейших глобальных экологических катастроф в новейшей истории, переживаемой странами и населением в 62 миллиона человек в Центральной Азии, является трагедия Аральского моря, которая в своих экологических, климатических, социально-экономических и гуманитарных последствиях имеет прямые последствия угроза устойчивому развитию региона, здоровью, генофонду и будущему проживающих в нем людей. Аральское море, которое когда-то было уникальным, красивым и одним из крупнейших закрытых водоемов в мире, практически находится на грани полного исчезновения и превратилось в беспрецедентную катастрофу и непоправимый ущерб жизни проживающего там […]

Батафсил

Мўйноқ туманига Жиззахдан 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиб келди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан партия фаоллари, вилоятдаги тадбиркорлар ва фермерларнинг беминнат ҳиссаси —  гўшт, мева, ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, пиёз, сабзи ҳамда тоза ичимлик суви жами 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жамлаган автокарвон Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига етиб келди.  Бу ҳақда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати    хабар бермоқда. – Партиямиз фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш ва […]

Батафсил

ЭКОЛОГИК ПАРТИЯ “ОРОЛГА МАДАД” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Экологик партиянинг Хоразм, Бухоро, Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги ПҚ–4099 сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўптомонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” да белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ва Хоразм вилоятида “Оролга мадад” шиори остида хайрия ҳашари тадбирлари ўтказилди

Батафсил

Қорақалпоғистонлик доцентлар Орол тубига саксовул билан бирга бошқа ўсимликни экишни таклиф этмоқда

Оролнинг қуриган майдонида олиб борилаётган ишлар, хусусан, саксовул экиш борасидаги ҳаракатлар нафақат юртимиз, балки жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда. Ҳудудда яшил қоплама яратиш юмушларига мамлакатимиздаги ҳар бир давлат ва жамоат ташкилоти ўз улушини қўшиш истагини билдираётгани диққатга сазовор. Қайсидир вазирлик ва ташкилот вакиллари экиш ишларида фаол қатнашаётган бўлса, яна қайсидир ташкилот ҳашарчиларга ўз ихтиёри билан озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатаётир. Нукус давлат педагогика институти доцентлари Абдураҳмон Сапаров ва Муратбай Балтабаев ҳам бу борада ўз таклифларини билдирди. Яъни, Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул билан […]

Батафсил

Орол денгизининг тарихига бир назар

XII-XIII асрларда Орол денгизи сатҳининг пасайиши минтақадаги ижтимоий-сиёсий аҳволга ўз таъсирини ўтказади. Мўғулларнинг бостириб келиши натижасида Хоразм пойтахти Кўҳна Урганч атрофидаги дамба ва тўғонларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бу эса Амударё сувининг яна Сариқамиш чуқурлигига оқишига олиб келди. Сариқамиш кўли тўлиб-тошиб, ортиқча сувлар Узбой ўзани орқали Каспий денгизига тушади. Бу ҳол кўп вақт давом этмасада Орол денгизи садҳи 48-50 метр кўрсаткичга тушиб қолади.

Батафсил

Оролнинг Каспийга оқиб кетгани тахмин қилинаётган ҳудуд кўрсатилди

Яқинда қорақалпоғистонлик таниқли журналист, ёзувчи Ўмирбай Ўтеулиевнинг “Эркин Қарақалпақстан” газетасида “Қоратеран” — Оролнинг учинчи кўзи, тўртинчиси қаёқда? деган қизиқарли мақоласи чоп қилинди. Мақолада таъкидланишича, Орол билан Каспийнинг ўртасида боғловчи ер ости дарёси мавжуд, лекин бу далил негадир ҳамон сир тутиб келинмоқда. — Орол билан Каспийни боғлаб турган ер ости дарёлари мавжуд эканлиги ҳақида хаёлий ва илмий фаразлар, афсона-ҳикоялар мавжуд. Балиқчи боболаримиз “Оролнинг тўртта кўзи бор, биринчиси, денгизнинг қоқ марказида. У ерда сув ўтовнинг катталигидай келадиган чуқурга гирдоб бўлиб ер тагига […]

Батафсил

Орол денгизининг қуриган тубидан чучук сув топилгани ростми?

 Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 200 километр, Нукусдан 400 километр олисда Возрождение оролининг Шағала деб номланувчи жойи бор. Ўша ҳудуддан – Орол денгизининг қуриган майдонидан чучук сув топилди.  Куни кеча – 26 январь куни сув кўзининг топилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мўйноқликлар ҳамда Оролнинг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар қатнашди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси М.Ерниязов йиғилганларни ушбу муҳим янгилик билан қутлади. Оролнинг қуриган майдонига жорий йилда 500 минг гектар ерга саксовул экиш белгиланди […]

Батафсил

 Оролнинг қуриган майдонида чучук сув топилди 

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 200 километр, Нукусдан 400 километр олисда Возрождение оролининг Шағала деб номланувчи жойи бор. Ўша ҳудуддан – Орол денгизининг қуриган майдонидан чучук сув топилди.  26 январь куни сув кўзининг топилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мўйноқликлар ҳамда Оролнинг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар қатнашди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси М.Ерниязов йиғилганларни ушбу муҳим янгилик билан қутлади. Оролнинг қуриган майдонига жорий йилда 500 минг гектар ерга саксовул экиш белгиланди ва ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларидан […]

Батафсил

ОРОЛ МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛАДИМИ?

Ўтган асрнинг 60- йилларида мутахассислар фазодан туриб Орол денгизи ўзанларининг қисқараётганини аниқлаганлар. Ўтган давр мобайнида денгиз фожиаси  ортиб бир вақтлар мавжланиб оққан ва 60 млн.дан ортиқ аҳолиси бўлган Ўрта Осиё халқларини сув билан таъминлаган ҳамда катталиги жиҳатдан дунёда 4 ўринни  эгаллаган улкан денгиз ўрнини бугунги кунда 5.5 млн. гектар  зарарли тузлар ва қумликдан иборат Орол саҳроси эгаллади. Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан 400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо […]

Батафсил

МИНТАҚАДАГИ УМУМИЙ КЕЛАЖАК САРИ

2018 йил 27 ноябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан ташкил этилган 73-сессияси доирасида Ўзбекистонда Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик асосида БМТнинг Траст фондини ишга туширишга доир олий даражадаги тадбир ўтказилди ва амалий иш (“Йўл харитаси”) кўрсатилди. Ушбу фонд ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил

Минтақавий экологик муаммолар ва миллий устуворлик

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор суръати таъминланаётгани дунё ҳамжамиятида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг «ўзбек модели» сифатида тан олинган йўл тўғри эканининг исботидир. Ўтган давр натижаларига кўра, мамлакатимиз нафақат глобал инқироз таҳдидларига қарши тура олди, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръати ва халқ фаровонлигини таъминлади. Ўзбекистон бозор иқтисодиёти асосида ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш жараёнида табиатга маданиятли муносабатда бўлишга оид норматив ҳужжатларни ҳам қабул қилди. Бу кўпгина экологик муаммоларни бартараф этиш ёки таъсирини юмшатиш имконини берди. Марказий Осиёдаги сув муаммолари ҳақида гапирадиган […]

Батафсил

Оролбўйидаги балиқчилик қандай тикланмоқда?

Орол денгизи бир вақтлар дунёнинг энг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлган, аммо сўнгги 30 йил ичида бутунлай йўқолиб кетган. Унинг қуриган қисми 4 миллион гектарни ташкил қилади. Ушбу ҳудуднинг 1,3 миллион гектаридан ортиғи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерлар Жанубий Орол ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига тегишли. Орол экологик фожиаси бу ерда яшовчи аҳолига, экотизимга ва биологик хилма-хилликка катта миқёсда, қайта тиклаб бўлмайдиган зарар етказиб келмоқда. Анварбек Матмуратов. Фото: CABAR.asia Анварбек Матмуратов беш йил давомида балиқ овлаш билан шуғулланади. У бу йили […]

Батафсил

Одамлардан хафа бўлган денгиз (2- мақола)

Устюрт платосида анчагина юргач, бирданига  бетонланган йўл пайдо бўлди. Колонна бўлиб кетаётган “жип”лар текис йўлга чиққанидан ҳайрон бўлдик. Бир неча километрга чўзилган ва цивилизация белгисини билдирувчи йўл бироз ташландиқ ҳолда бўлсада, у текис йўл эди…

Батафсил

Австралиялик марафончи Орол денгизига пиёда бормоқда

18 ноябрь куни эрталаб австралиялик марафончи хоним Гули Емма Серафина Линдсей (Guli Mina) Нукус шаҳридан Орол денгизи сари югуриб кетди. Бутун дунё бўйлаб 100 кун ичида 100 та марафонни амалга ошираётган австралиялик хонимнинг мақсади – дунё ҳамжамияти эътиборини сув муаммосига қаратишдир. — Мен амалга ошираётган тадбир “Юз марафон, Юз кун, Битта сабаб: Сув” деб номланади. Қорақалпоғистонга ташрифимдан мақсад бу Орол атрофида муаммони кўрсатиш эмас, балки ушбу муаммони бартараф қилишда одамларнинг бирлашаётганини кўрсатиш ҳамда бутун дунё ҳамжамиятининг шунга эътиборини жалб қилишдир, […]

Батафсил

Одамлардан хафа бўлган денгиз

Марказий Осиёнинг Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилаётган «UzWaterAware» лойиҳаси доирасида  Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, “Ўзгидромет” мутахассислари, журналистлар иштирокида Оролбўйи ҳудудлари ва Орол денгизига медиатур ташкил этилди. Устюрт платосида анчагина юргач, бирданига  бетонланган йўл пайдо бўлди. Колонна бўлиб кетаётган “жип”лар текис йўлга чиққанидан ҳайрон бўлдик. Бир неча километрга чўзилган ва цивилизация белгисини билдирувчи йўл бироз ташландиқ ҳолда бўлсада, у текис йўл эди. — Бу собиқ ҳарбий аэродром, анови кўриниб турган аҳоли пункти […]

Батафсил

Медиатур: сув танқислиги муаммоларини ўрганишга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги экологик маркази томонидан ташкил этилган медиатурнинг асл мақсади ҳам аҳолига ва ёшларга сувдан оқилона фойдаланишни эслатиш ва бу борада зарур чораларни қўллашга қаратилган.

Батафсил

ОРОЛ ДЕНГИЗИ ИЗИДАН….

Устюрт пасттекислиги доимо одамлар билан гавжум бўлган. Ҳозирда пасттекисликда 1000 дан ортиқ турли даврларга тегишли бўлган қабрлар, маёқ  ва  неолит даврига тегишли 60 та тураргоҳ қолдиқларини кўрамиз. Кўҳна Ипак йўли ҳам айнан шу ердан ўтган. Устюртда  Белиули карвон саройининг аркаси, деворлари 4 м.

Батафсил