Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази
1997 йилда ташкил қилинган бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилот, ОАВ вакиллари малакасини ошириш йўналишидаги таълим муассасаси ҳисобланади. Фаолияти Ўзбекистонда ривожланган фуқаролик жамиятини қуришда фаол ва ташаббускор журналистлар авлодини шакллантиришга қаратилган.
Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази
2001 йилда Марказий Осиёнинг бешта давлати, яъни Ўзбекитон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Европа Иттифоқи, БМТТД томонидан ташкил этилган. Асосий мақсади МО давлатларининг атроф муҳит муҳофазасига бағишланган миллий ва ҳудудий экологик муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси
ЕИнинг дипломатик ваколатхонаси Ўзбекистонда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳасининг бир қисми бўлган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware)” йўналиши.