Шарлотта Адриан: “Cув бебаҳо неъмат, уни олтиндек қадрлаш ва эъзозлаш вақти келди”

Ekolog.uz нинг бугунги суҳбатдоши Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси, Шарлотта Адриан хоним Жаноби Олиялари. Таниқли сиёсатчи Ўрта Осиёда тобора танқис бўлиб бораётган сув неъмати, уни тежаш ва оқилона бошқариш бўйича Иттифоқнинг бу борада олиб бораётган ишлари билан таништирди. Ассалому алайкум, Жаноби Олиялари! Минг афсуслар бўлсинки, Орол Денгизи фожиаси ушбу сув ҳавзасида яшаган аҳолини ўз уйларини тарк этишига ва мажбурий миграциясига сабабчи бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Бу масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳамда ҳалқаро ташкилотлар, ҳусусан Европа Иттифоқи қандай ишлар олиб бормоқда? […]

Батафсил

Навбатдаги пресс-тур Паркент туманида ўтказилди

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида Паркент туманида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан пресс-тур ташкил этилди. Тадбирга оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар вакиллари, блогерлар таклиф этилди. Пресс-тур иштирокчилари дастлаб томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган “AgroStar Expo” МЧЖга қарашли боғларни бориб кўрди. – Тасарруфимизда 110 гектар экин майдони бўлиб, тўлиқ томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган, – дейди “AgroStarExpo” МЧЖ бош аграноми Жўрабек Пўлатов. – Боғларимизни Исроилнинг “NaanDanJain” компаниясининг […]

Батафсил

ЭКОЛОГИЯ БАРҚАРОРЛИГИГА ЭРИШИШДА СУВДАН ТЕЖАМКОРЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУРАТИ

Асримиз ўрталарига бориб дунёда кузатилиши мумкин бўлган қурғоқчиликка доир прогнозлар асосида сунъий интеллект томонидан ишланган сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Таҳлилчилар ушбу башоратга таяниб, 2050 йилларга бориб сувни жаҳондаги энг қимматли табиий неъматлардан бирига айланишини тахмин қилмоқда. Гап шундаки, БМТ Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш ташкилоти ўтган йили эълон қилган баёнотида 2050 йилга келиб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғига таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилди. Жаҳон табиий ресурслар институти (World Resources Institute) ва Британиянинг “Economist Intelligence Unit” ташкилоти […]

Батафсил

Ўзбекистонда сув масаласи: муаммо ва ечим

Ўзбекистондан сув танқислиги глобал иқлим ўзгариши оқибатида тобора долзарблашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Сув ва энергетика ресурслари – Марказий Осиё давлатларини бирлаштирувчи омилдир. Дарёлар ирмоғида жойлашган тоғли мамлакатлар (Қирғизистон ва Тожикистон) жуда катта чучук сув захиралари ва улкан гидроэнергетик салоҳиятга эга. Дарёларнинг ўрта ва қуйи оқими мамлакатлари (Ўзбекистон, Қозоғистон ва, айниқса, Туркманистон) қазиб олинадиган ёқилғининг катта захираларига эга. Аммо сув ва суғориладиган деҳқончилик билан бевосита ёки билвосита боғлиқ аҳолининг ҳаётини таъминлаш борасида “юқоридаги қўшниларига” боғланиб қолган. Марказий Осиё давлатлари […]

Батафсил

Сардоба фожиаси бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди

Жавобгарликка тортилганлар орасида «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж», «Кўприк қурилиш бутлаш», «Сардоба тумани йўллардан фойдаланиш» унитар корхоналари, «UzGip» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими, «Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг Гидротехник иншоотларни қуриш дирекцияси ходимлари бор. Маълумотга кўра, жами 29 нафар шахс Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209- (мансаб сохтакорлиги), 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддалари билан айбли деб топилган. Судланувчиларнинг 3 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган. Жумладан, «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси бош директори ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси […]

Батафсил

СУВНИНГ ҚАДРИНИ ФАҚАТ СУВЧИ БИЛАДИМИ?

        Хоразм влоятида бир қанча сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шулардан бири ичимлик ва суғориш учун сувни етказиш муаммосидир. Бу ерда республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сув танқислиги янада кучлироқ сезилади. Вилоятнинг Янгибозор тумани  энг чекка ҳудудларидан бири бўлган туманда сўғориладиган ерлар 23 мингдан зиёддир. 8 та сув истеъмолчилари уюшмаси мавжуд.  Янгибозор тумани дарё бўйида жойлашгани билан Бузқалъа каналини оладиган бўлсак, у энг охирги нуқтасида жойлашган. СИУларнинг аксариятида фаолият  юритиш учун етарли шароит йўқ. Бўзқалъа каналининг узунлиги 40 км. […]

Батафсил

Норин дарёсида минглаб балиқлар қирилди

Дареларни заҳарлаш челленжга айлаанаяпти шекилли. Бу сафар Норин дарёсига оқова сувларнинг тўкилиши натижасида сиз сўратда кўриб турган ҳолат юзага келган. Минглаб сув жониворлари, балиқлар, шу даредан сув ичган ит мушуклар ҳам қирилиб кетган. . Бир вақтлари боболари ариқдан сув ичган миллат вакиллари бугун унга нима бўлса ташламоқда. Гапира олмайдиганларнинг уволига қоляпмиз. Аянчли. Бу миллатга, давлатга, табиатга нисбатан хиенатдир! Албатта айбдорлар жазога тортилиши шарт! Расм: Уйчиликмиз канали. Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot

Батафсил

Ха уларнинг келажаги аниқ эмас

Телеграм каналимиз кузатувчисидан инсон қалбига таъсир қилувчи мурожаат келиб тушди. Биз ҳам ушбу мурожаатни ўқиб хафа бўлдик. Сиз ҳам суратларни кўриб хурсанд бўлмагандирсиз? Сиз ҳам ушбу суратдаги болаларнинг ўрнига ўз болангизни қўя оласизми? Албатта йўқ! Келиб тушган мурожаатда қуйидагилар баён қилинган: Ассалому алайкум Ekolog.uz телеграм канали асосчилари! Сизларга мурожаат қилган кунимизгача ушбу муаммони ҳал қилиб беринглар деб бормаган ва очмаган эшигимиз қолмади. Ҳамма жим, бизда бошқа йўл қолмагач балким сизлардан ёрдам бўлар деб сизларга ҳам мурожаат қиляпмиз. Сизларга мактубни Андижон […]

Батафсил

«Сардоба» сув омборидаги сувнинг учдан бир қисми оқиб кетгани маълум қилинди

1 май куни Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида рўй берган техноген офат оқибатида омборда тўпланган сувнинг тахминан 35 фоизи йўқотилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экопартия аъзоси Ислом Хушвақтов Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилган. Ислом Хушвақтовнинг сўзларига кўра, «Сардоба» сув омборининг ҳажми Тошкент денгизидан тўрт баравар катта. «Сардоба сув омборининг умумий ҳажми 920 млн метр кубни ташкил этади. Тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу – Чорвоқ сув омборидан 42 баравар кичик, Тошкент денгизидан эса 4 баравар катта […]

Батафсил

Ўзбекистондаги гидроиншоотлар, тўғон ва ГЭСларда текширув ўтказилмоқда

«Сардоба» сув омборидаги авариядан сўнг, Ўзбекистондаги қатор гидроиншоотларда текширув ишлари кетмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда шу ҳақда топшириқ берганини маълум қилди. «Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз. Шунингдек, менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари […]

Батафсил

Ичимлик суви таъминоти тизими такомиллаштирилади – Президент қарори лойиҳаси

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришда долзарб чора-тадбирлар амалга оширилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришдаги долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ҳисоб палатасининг мутахассислари билан биргаликда 2017-2019 йилларда республиканинг оқова сув тизимлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш натижаларига кўра, истеъмолчиларни марказлаштирилган ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиш ҳамда оқова сувларни тозалаш бўйича аниқланган муҳим муаммо […]

Батафсил

Ўзбекистонда сувни чучуклаштиришнинг янги усулига патент берилди

Шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг маълум қилишича, Андижон машинасозлик институтига маиший ва дала шароитида шўр сувни чучуклаштириш усули учун патент берилди. Ушбу усулда шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. Усулнинг янгилиги […]

Батафсил

Ҳукумат сув таъминоти ва оқова сув объектларига доир янги ҳужжат қабул қилади

Сув таъминоти ва оқова сув объектларини самарали фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектларини самарали фойдаланишга топшириш тўғрисида”ги ҳужжати лойиҳаси эълон қилинди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сон ва 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарорларига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК […]

Батафсил

Зар қадрини заргар билар, сув қадрини ким  билар?

Ҳеч қандай тирик организм сувсиз ҳаёт кечира олмайди. Шу туфайли ҳам табиат бойликлари орасида сув алоҳида ўрин тутади. Чунки, сув бу-ҳаёт манбаи. Биз кундалик ҳаётимизда эркин, муаммосиз ишлатаётган бу неъматни ажойиб бир мўжиза десак муболаға бўлмайди. Аммо, шундай ҳолатлар борки, уларни кўриб инсон беихтиёр ранжийди. Сабаби, атроф-муҳитга ва сувга турли чиқиндилар улоқтириб кетадиган инсонлар орамизда йўқ эмас. Яна шундай одамлар бор, улар уйининг ён-атрофини ва даласини тозалаб ундан чиқадиган чиқиндиларни яқин масофадаги кўл ва оқава каналларга ташлаб юборишади. Буни энг […]

Батафсил

КИЙИМ- САЙЁРАДАГИ ЧИҚИНДИНИ КЎПАЙТИРМОҚДА

Биз бир марта кийган кўйлагимизни қайтиб кийгимиз келмайди, бир  ой тутган сумкамизни ,икки марта кийган туфлимизни бошқасига алмаштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳар биримизнинг камида 3 тадан куйлагимиз, устки ва бош, оёқ кийимимиз бор. Урфдан  қолса дархол уни ахлатга ташлаймиз, чунки ҳозир болалар ҳам ака ёки опасидан қолган кийимни кийишмайди. http://ecology.md  сайти маълумотларга кўра, сўнгги 15 йилда  кийим ишлаб чиқариш 2 мартага кўпайди. Бу эса: Ҳар йили дунёда 2 млрд. Жинси шим тикилади. Ҳар бир шимни ишлаб чиқариш учун 7000 литр сув, […]

Батафсил

Водный дефицит: как я могу изменить ситуацию?

Проблема питьевой воды является одной из актуальных вопросов настоящего времени. Кажется, что пресная вода хватит еще на много лет, но с каждым годом становится все меньше. Почему так происходит и как во всем мире решается эта задача? Вода уменьшается, а население на Земле растет со скоростью около 1, 08% в год, добавляя 82 млн. человек в год к общему количеству. Статистика на сайте worldmeters.info показывает, что в 2023 году она достигнет 8 млрд., а в 2037 году – 9 млрд., […]

Батафсил

СУВ МУАММОСИ ҲАМКОРЛИКДА ЕЧИЛАДИ

Сув масалалари глобал иқлим ўзгаришимуаммоларининг кескинлашуви оқибатида  долзарблашиб бормоқда. Марказий Осиё давлатларида ҳамкорликда сувга эга юқори давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон) ва қуйи давлатлар (Ўзбекистон, Туркманистон) ўртасида ҳамжиҳатликда сув ресурсларини бошқариш, эгалик қилиш ва ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам бериш мақсадида 2019 йил 22-23 апрель кунлари Ўзбекистан ва Қирғизистон Подшоота дарёси кичик ҳавзаси кенгашининг иккинчи қўшма йиғилишини ўтказиш учун Наманган шаҳрига ташриф буюришди. Учрашув умумий сув ресурслари бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (CAREC) амалга ошираётган Америка Қўшма Штатлари Халқаро […]

Батафсил

“ОБОД МАҲАЛЛА” СУВСИЗ ОБОДМИ?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти худудий партия ташкилоти ҳудудлардаги мавжуд экологик муаммоларни ўрганиш жараёнида Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт”, “Навбаҳор”, “Намуна”,  “Сайқал”,  “Обод юрт” МФЙ ҳудудлари кўп қаватли уйларда марказлашган ичимлик сув таъминотида муаммолар борлиги аниқланган эди. Шундан сўнг партия вакиллари тегишли ижро ва назорат давлат органлари вакиллари билан жойларга чиққан ҳолда ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида “Тараққиёт” ва “Навбаҳор” МФЙ-ларида “Обод маҳалла” давлат дастурига асосан яроқсиз ҳолга келиб қолган ичимлик суви […]

Батафсил

ҚАЙСИ ДАВЛАТДА КРАНДАН СУВ ИЧИШ МУМКИН?

Ҳозирги кунда дунёнинг 187 та мамлакатида крандан оқаётган суюқликни ичиш мутлақо ман этилади. АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги «Касалликлар профилактикаси ва назорат қилиш маркази» федерал агентлиги  сайёҳлар қўрқмай водопровод қувуридан сув ичиш мумкин бўлган ва  мумкин бўлмаган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Гренландия, Англия, Финляндия, Исландия,  Канада, АҚШ, Испания, Польша, Япония, Италия, Сингапур, Австралия, Чили, Германия, БАА, Жанубий Корея, Швеция, Қувайт, Греция, Чехия, Эстония, Янги Зеландия ва яна 22 та мамлакатда водопроводдан оқаётган  сувни қўрқмасдан ичиш мумкин. 187 та давлатда сайёҳлар сувни, яхшиси, қадоқланган […]

Батафсил

ИНСОН ВА СУВ

  Сув табиатнинг энг ноёб, нодир ҳамда бебаҳо бойликларидан бири ҳисобланади. У бутун тирик жонзот, инсон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун ҳаёт, яшаш манбаидир. Сув табиий атроф-муҳит мувозанатини сақлаб, уни 5 мўтадил ҳолатда ушлаб турувчи асосий омил ролини ўйнайди. Шунингдек, сув халқ хўжалиги, саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқаришда асосий воситалардан биридир. Мамлакатимиз суғориладиган деҳқончиликка эга бўлиб, бунда сув муҳим роль ўйнайди. Сув ҳаётимизнинг мазмуни, умримизнинг бир бўлагидир. Сайёрамизда сув пайдо бўлганидан кейингина ҳаёт пайдо бўлган. Шу сабабдан ота-боболаримиз сувни сақлашга, […]

Батафсил

«Оролбўйи-яшил энергия» инновация ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди

Жорий йилнинг 29 август куни Мўйноқ туманидаги «Кемалар қабристони» да  Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги  ПҚ-4099-сонли  қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича «Йўл харитаси» да белгилаб берилган  вазифаларни амалга оширишга кенг жамоатчиликнинг эьтиборини қаратиш мақсадида «Оролбўйи-яшил энергия»  инновация  ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди. Мазкур акцияда Ўзбееистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,  Ўзбекистон Экологик партияси  вакиллари ва фаол аъзолари,  «Ёш экологлар»  қаноти фаоллари,  Қорақалпоғистон Республикаси,  Хоразм, Бухора вилояти партия […]

Батафсил

«ЭКОДАРС»НИНГ ФОЙДАСИ ЁКИ БИРНИКИ МИНГГА МИНГНИКИ ТУМАНГА….

3 кун. Медиатурнинг 3 куни журналистлар  Урганч далат университетида бўлишди. Аҳолининг сувни тежаш бўйича хабардорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш борасидаги Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган учинчи компонентда “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ ҳамда “Карасс” Хоразм агроконсультатив маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англаниши учун ўқитувчилар ўртасида тренинглар ўтказилмоқда. Ана […]

Батафсил

САМАРҚАНДДА НЕГА СУВНИНГ ҚАДРИ ЙЎҚ?

Самарқанд шаҳри ва унинг атрофларидан оқиб ўтадиган Сиёб канали, Сиёбча, Чашма, Жарариқ, Обимашад коллекторлари турли хил чиқиндилар билан ўта ифлосланганлиги оқибатида сувда турли хил инфекциялар топилиб, улардаги мавжуд балиқлар (агар бўлса) ейиш учун мутлақо яроқсиздир. Сувни ота-боболаримиз доимо қадрият сифатида эъзозлаб келишган. Аммо биз  боболаримиз қадриятларини унутдик.Ҳаёт учун энг зарур оби ҳаётга ҳам табиатга нисбатан бўлганидек, ваҳшиёна муносабатда бўла бошладик. Юқорида номлари тилга олинган сув ҳавзалари, канал ва коллекторлар асосан хўжаликларнинг канализацияси қувурлари  уларга тўғирланганлиги ва бор чиқиндилар сувга ташланишидир. […]

Батафсил

Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгаллаганлигини жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Шундай қилиб, Ўзбекистон рейтингнинг 8-қаторидалиги маълум бўлди. Тадқиқот сув танқислигини, шунингдек, қурғоқчилик ва дарё тошқинлари хавфини баҳолади. Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливан, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Ботсвана каби мамлакатлар фавқулодда сув танқислиги […]

Батафсил

ХОРАЗМДА СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТАЖРИБАСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА

Инсон аждодлармиз муқаддас деб билган тўрт унсур, сув, ҳаво, олов, тупроқсиз яшай олмайди. Минг йиллар олдин сувнинг кўп бўлишига қарамай у жуда асраб-авайланган, ифлосланишдан, бекор сарфдан асралган. Бугун  Ўзбекистонда сув танқислиги ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги муаммолар тобора долзарблашмоқда. -Бунинг асосий сабабларидан бири сув истеъмолининг ошганлиги, ерларнинг мелеоратив ҳолатининг ёмонлашуви, сувдан жойларда нотўғри фойдаланиш, сув тежамкор сўғориш технологияларини тўлиқ қўлламасликдан иборат, дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш  муҳандислари институти кафедра мудири,  профессор Илҳом Бегматов.  – Бунинг олдини олиш учун […]

Батафсил

АБДУҲАКИМ САЛОҲИДДИНОВ: “СУВ ДУНЁДА МУҚОБИЛИ БЎЛМАГАН ЯГОНА РЕСУРС”

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгалламоқда. Мазкур статистик маълумотни  жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилган эди. WRI тадқиқотига кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Мамлакатимиз эса рейтингнинг 8-қаторидан жой олган. Бугунги кунда республикадаги мавжуд муаммони ечими нимада кўринади? Тошкент   ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялашган муҳандислар институтининг  халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Абдуҳаким Салохиддинов билан шу ҳақда суҳбатлашдик. Германия ҳамкорлик ташкилотининг ташаббуси […]

Батафсил