АБДУҲАКИМ САЛОҲИДДИНОВ: “СУВ ДУНЁДА МУҚОБИЛИ БЎЛМАГАН ЯГОНА РЕСУРС”

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгалламоқда. Мазкур статистик маълумотни  жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилган эди. WRI тадқиқотига кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Мамлакатимиз эса рейтингнинг 8-қаторидан жой олган. Бугунги кунда республикадаги мавжуд муаммони ечими нимада кўринади? Тошкент   ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялашган муҳандислар институтининг  халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Абдуҳаким Салохиддинов билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

  • Германия ҳамкорлик ташкилотининг ташаббуси билан Европа давлатларининг сув танқислигини олдини олиш бўйича илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича Германия сафарида бўлиб қайтибсиз. Ўзбекистон учун ушбу муаммо қай даражада долзарб ва уни ҳал этиш бўйича бугун нима ишлар амалга оширилмоқда?
  • Бугунги кунда Ўзбекистонда сув хўжалигини ривожлантиришда катта ислоҳатлар амалга оширилаяпти. Халқаро ҳамжамиятда сувни бошқариш бўйича амалий тажрибани ўрганиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор дастурларни амалга оширмоқда. Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)  республикада Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» Дастурини амалга ошириб  келмоқда. Ушбу дастур Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон ўртасидаги 2014-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Мана шу лойиҳанинг 3 та компоненти бор. Биринчиси GIZ томонидан амалга оширилиб, сув ҳўжалигини ва ресурсларини мукаммал бошқаришнинг миллий доиравий концепциясини яратишга қаратилган. Шу билан бирга ушбу компонент доирасида умумий қиймати 7 миллион еврога тенг сув ва энергия ресурсларини тежовчи асбоб-ускуналар ва замонавий қишлоқ ҳўжалиги техникалари хариди ҳам кўзда тутилган. Бизнинг Германияга ташрифимиз биринчи компонент доирасида амалга ошди.  Институтимизнинг 5 нафар ва Президент академиясидан 2 нафар мутахассислар Коблесс университетига ташкил этилган семинарда қатнашдик. Рейн дарёси сув ресурсларини бошқариш ҳавзавий ташкилоти мутахассислари иштирокида тренингда айнан сув муаммолари. Уларни ҳавзавий бошқариш бўйича масалалар муҳокама қилиниб,  тажриблара алманилди.
  • Қишлоқ хўжалигида бугун 90 % сув фойдаланилади. Айнан унинг сарфини камайтириш борасида ўрганилган Европа тажрибасининг қайси жиҳатларини мамлкатимизда қўлласа бўлади?
  • Сув дунёда муқобили бўлмаган ягона ресурсдир. Бошқа деярли ҳамма нарса, яъни газ, электр манбалари, ёқилғи ва бошқаларнинг муқобили мавжуд. Улар тугаса, ўрнига муқобилидан фодаланиш мумкин. Сув бу умумфойдаланувчи ресурс. Миллионлаб истеъмолчилар бир вақтнинг ўзида сувдан турли мақсадларда, яъни ичимлик суви, электр ишлаб чиқариш, сўғориш, саноатда, иқтисодиётда, соғломлаштириш манбаи, экологик муҳитни асровчи манба сифатида фойдаланишади. Ҳар бир сувдан фойдаланувчи  унга ўзининг эҳтиёжи нуқтаи назаридан ёндошади. Сув ресурсларидан алоҳида фойдаланувчи ёки ҳавзавий бошқариш сифатида қараш мумкин. Айнан сувга ҳавза жиҳатидан қараш жуда муҳимдир. Барча сув истеъмолчиларнинг фикрларини инобатга олиб,  қарорни биргаликда қабул қилиш лозим. Бу кейинчалик ундан фойдаланишга ҳар бир истеъмолчи томонидан унга эҳтиёткорона ёндашувни келтириб чиқаради. Германияда Рейн дарёсини бошқариш бўйича ҳавзавий ташкилоти 1950 йилда Германия, Франция, Люксембург, Нидерандия ва Швейцария томонидан ҳамкорликда тузилган ва биздан анча илгарилаб кетилган. Ҳавзавий манфаат тушунчаси мавжуд бўлиб, у барқарорликни сақлашга хизмат қилади. Бу нарса бизда ҳам бор. Аммо бизда сув ресурсларнинг чекланганлигини, сувга нисбатан талабнинг юқорилиги инобатга олинса уни бошқариш янада мураккаблашади. Европада муаммо  сувнинг тозалигини, дарёларнинг экологик ҳолатини яхшилаш борасидаги ишлар биринчи ўринда туради. 1950 йилларда Рейн дарёси Европанинг энг ифлосланган дарёлар рўйхатидан жой олган эди. Кейинчалик ҳавзавий бошқарув талаблари амалга киргач,  у энг тоза дарёлардан бирига айланди. Бизнинг шароитимизда  сувга бўлган талабларимизни қондиришда 3 та йўл бор. 1. Сувдан фойдаланишни такомиллаштириш. 2 си  ички сув ресурсларни топиш ва  учинчиси сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш.

Қишлоқ хўжалигида сувнинг сарфи юқорилигини инобатга оладиган бўлсак, сув тежовчи технологияларнинг бир қанча турлари қўлланилаётир. Булар эгатга плёнка тўшаб суғориш, ўқариқлар ўрнига эгилувчан пленкали қувурлардан фойдаланиш, тупроқ остидан суғориш технологиясини қўллаш, далага сув бериш миқдори 25–30 фоизгача камаяди, эгат олинмайди. Ёмғирлатиб суғориш (бунда асосан бир йиллик экинлар суғорилади) ва томчилатиб суғориш.

 

Ушбу сув тежовчи технологиялар ичида томчилатиб суғориш алоҳида аҳамиятга эга. Хаттоки Президентимизнинг қарорига асосан мазкур технологияларни қўллаган фермерларга ар бир гектарга 8 млн. сўм субсидиялар ҳам берилмоқда. Аммо сувдан фойдаланиш бизда юқори даражада эмас. Яна бир масала сувни ифлослантирмай, табиий сифатини сақлаш. Оқава сувлардан фойдаланиш. Масалан саноатда совутишда, ҳаётда хўжалик мақсаларда иккиламчи сувдан фойдаланишни кўпайтириш, каналлардан оқувчи сувларнинг йўқотилишии камайтириш лозим. Асосий муаммомиз кўп сув йўқотамиз Сув одамлар томонидан салқинлагниш. Таморқасини сўғоришга сарфланади, лотокнинг синган жойидан оқиб ётади ва ҳоказо.

-Шуларни бартараф этишга, хавзавий бошқаришни такомиллаштиришга нима халақит бераяпти?

-Албатта ҳеч нарса.  Сув муаммоси аҳоли сонинг ўсиши билан боғлиқ. Агарда мустақилликни энди қўлга киритган йилларда Ўзбекистон аҳолиси 20 млн. нафар бўлган бўлса, ҳозир 34 млн. га яқинлашди. Сув истеъмолига бўлган талаб ўсди, аммо ресурс кўпаймади. Энг ёмони ҳануз халқимизда сув кўп, у тугамайди, деган тушунча мавжуд. Аммо бундай эмас. Аҳолига буни тушинтириш лозим. Аждодларимиз қадимдан сувни муқаддас санашган. Аммо бугунги кунда сувга қадрият сифатида қараш  деярли йўқолди. Буни зудлик билан тиклаш лозим.  Ўша пайтдаги бошқарув технологиялари ҳозирги кунда самара бермаяпти. Ҳозир сув истеъмолини ҳар бир бўғинида тежаш зарур. Саноатда сувни ўрнига фойдаланиш мумкин бўлган суюқликлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида тежовчи технологияларни тўлиқ жорий этиш, маиший ҳаётда иккиламчи сувдан кенг фойлаланиш давр талабидир.

Муаммонинг яна бир томони сувни ҳавзавий бошқаришга муносабатни ўзгартириш, жамоатчилик иштирокини йўлга қўйиш лозим. Мавжуд  вазиятдан чиқишда жамоатчилик хабардлорлигини ошириш лозим. Бизда илмий даражада сув балансини режалаштириш  яхши йўлга қўйилмаган. Барча сув истеъмолчилари нафақат истеъмол қилиш, балки бошқарувда ҳам иштирок этиш муҳим.  Ҳозирда  сув истеъмолчилари уюшмалари тузилган. Аммо унда оддий аҳолининг иштироки кам. Демак, барчани  сувни бошқаришдаги иштирокини босқичма-босқич таъминлаш зарур.

 -Трансчегаравий дарёларни бошқариш қандай амалга оширилади?

— 200 дан ортиқ давлат трансчегаравий дарёлардан фойдаланади. Биргина Рейн дарёсини бошқаришда 19 та давлат қатнашади. Йилига бир марта сув хўжалиги вазирлар иштирокида Кенгаш ўтказилиб, тарафлар эшитилади. Европада Сув директиваси қабул қилиниб, унга барча мамлакатлар аъзо. Бу бошқарув жараёнларини енгиллаштиради. Марказий Осиёнинг сув танқислиги шароитидада халқаро сув қонунчилигига асосан сувни бошқариш лозим.  Масалан, Ўзбекистон БМТнинг трансчегаравий сув ресурслари конвенциясига қўшилган. Аммо  сувнинг бошида турган қўшни давлатлар қўшилишмаган. Ҳозирда Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларини бошқариш бўйича концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизнинг раҳбари саъй-ҳаракати билан шу кунгача долзарб бўлган сув муаммоси бироз юмшади.  Ҳозирда асосий вазифа қўшни давлатлар билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномаларни имзолаш зарур. Айни пайтда Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (ДСХМК)   фаолият олиб борилмоқда. Унинг асосий вазифаси Аму ва Сирдарёларни самарали бошқаришни йўлга қўйишдан иборат. Кейинги йилларда юқори давлатлар сув иншоатларини қуриш натижасида қуйи давлатларда сув етишмовчилиги муаммолари юзага келди. Аммо ҳозирда ДСХМК мавжуд масалаларни иложи борича ижобий ҳал қилиб келмоқда.  Чунки сув бўйича муаммолар ҳамкорликда ечилмас экан, Марказий Осиёда барқарорлик бўлмайди.

Наргис Қосимова