Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими Матубот хизматининг берган хабарига кўра, Хитойнинг “Фойдали қазилмаларни қидириш бўйича “ОЯСА” Синзянь компанияси” директори Ренху Ванг ўзининг ўринбосари Джанлин Гао билан биргаликда Фанлар академияси Навоий бўлимида “Навоий” Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори Ҳабиб Абдуллаев, Навоий вилояти ҳокимимнинг инвестиция ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси Назиржон Жўраев, Навоий бўлими илмий котиби Қувондиқ Нурбоев ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган хитойлик тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикасидан келган меҳмонларнинг таъкидлашича, хитойлик ишбилармонлар бизнинг мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бизнес юритиш ва бизнес ишини очишдаги коррупцияни йўқотиш ва бу соҳадаги бюрократияни камайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва бу ўз навбатида хорижий инвесторлар учун катта имкониятлар эшигини очади.
Учрашувдан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ояса-Қизилқум” Ўзбек-Хитой қўшма корхонасини ташкил қилишнинг истиқболлари тўғрисида гапирилди. Мазкур корхонанинг асосий вазифаларидан бири ҳозиргача маълум бўлган заҳиралари тасдиқланмаган ва давлат реестрига кирмаган фойдали қазилмалар жойлашган ҳудуд тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, шу жумладан геология қидирув ишларни ўтказиш кейинчалик тегишли лицензияни олиш орқали қазиш ишларини ташкил қилиш ҳамда янги истиқболли маъдан кўринишларини излаш мақсадида геология қидирув ишларини ўтказиш.
Ушбу қўшма корхона Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган анжуманда келишилганидек икки мамлакат олимлари ва ишбилармонларини бирлаштиришнинг истиқболли механизмини ҳаётган тадбиқ этиш мақсадида шакллантириладиган Хитойдан келадиган инвестиция патокларини мувофиқлаштирувчи Ўзбек-Хитой информацион-аналитик марказнинг асосий ўзаги ҳисобланади. Бу ҳолатда ўзбек томонидан Фанлар академияси Навоий бўлими илмий, техникавий ва иқтисодий жиҳатдан асосланмаган лойиҳаларни танлаб олади ва Хитойликларга таклиф қилади, Хитой томонидан эса “ОЯСА” компанияси бу материаллар бўйича ўз тилларида патенциал инвесторларга тақдимот қилиб берадилар. Бу ерда яна бир бошқа схема ҳам иш бериши мумкин яъни Ўзбекистонда ўз ишини бошламоқчи бўлган Хитойлик ишбилармон учун қайси соҳада бўлишидан қатъий назар унинг қизиқиши ва мавжуд капиталига мос келадиган лойиҳани танлаб бериш, шу жумладан қишлоқ хўжалигида ва турли ишлаб чиқариши соҳаларида.
Музокаралар жараёнида иштирокчилар яқин ойларда қўшма кархона ташкил қилиши бўйича келишувга эришдилар.
Бундан ташқари Хитойлик дўстларнинг ташрифи дастурига Навоий эркин иқтисодий зонасига ва дунёдаги энг катта олтин маъданли “Мурунтау” карьерига бориш киритилган.
Н.Қосимова