Афсонавий писта дарахти

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Нурсуқ қишлоғидаги        1200 йил олдин пайдо бўлган, майдони 50 га дан ошиқ қадимги Хўжа писта қабристони бор. Мазкур қабристоннинг тепа қисмидаги мақбара ёнида ҳар йили  2 хил мева тугадиган афсонавий писта дарахти мавжуд. Ривоят қилишларича Хўжа писта қабристонида катта минг ёшли манзарали дарахт бўлган. Табиий офат яъни, чақмоқ орқали ўт кетиши оқибатида минг ёшли дарахт ёниб, ёнғиндан сўнг дарахт тагидан бир ниҳол ўсиб чиқиб, писта мева қила бошлайди. Ҳозирда ушбу писта дарахти икки юз ёшда бўлиб, […]

Батафсил

Ҳасан Қизил 300дан ортиқ ҳайвонга ёрдам берди

 Туркиялик бу йигитнинг ҳаёти жуда ҳам таъсирли. 23 ёшли Ҳасан ўзининг ойлик маошини турли ҳайвонларга протез  ясаш учун сарфлайди. Хонакими ёки ёввойими фарқи йўқ, ёрдам бераверади. Яқинда тирноғи синган бургутга 3D принтерида протез ясаб берди. Шундан сўнг бургут уча бошлади. Ҳасан шу вақтгача 300дан ортиқ ҳайвонга ёрдам берди. Туркия ҳукумати унга махсус мукофот ҳам берди. Маҳалла аҳли уни “Ҳаётни қутқарувчи” дея номлаган. Исломда нафақат инсонларга, балки ҳайвонот ва  набототга ҳам ёрдам бериш улуғ савоб экани айтилган.

Батафсил

Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам йўлда бора туриб, қаттиқ чанқади. Бир қудуқ топиб, тушиб, сув ичди. Сўнгра чиқиб, қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, тупроқ емоқда. Ҳалиги одам «Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди», деди-да, қудуққа тушиб, махсисига сув тўлдириб чиқиб, итга тутди. Бас, Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.«Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!» дедилар».Икки Шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда мавзуга, ҳайвонни соғиб, ичиб туришга […]

Батафсил

ИСЛОМДА ҲАЙВОНЛАР ҲАҚИДА

Ассалому алайкум! Ёшлигимдан оч-наҳор ит, мушук каби ҳайвонларга таом улашишга ҳаракат қиламан. Лeкин, яқинда мeнинг бундай мeҳрибончилигим Аллоҳнинг қаҳрини кeлтириш ҳақида эшитиб қолдим. Наҳотки, оч, қаровсиз ҳайвонларга мeҳрибончилик қилиш гуноҳ бўлса? Уларни ўз ҳолича ташлаб қўйишимиз кeракми? Шу ҳақида батафсил маълумот бeрсангиз. Олдиндан катта раҳмат. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳайвонларни оч ва қаровсиз  ташлаб қўйсин деган гап йўқ. Ҳатто “Саҳиҳи Муслим”да қуйидагича келади : عَنْ جَابِرٍ  رضي الله عنه قَالَ: انْكَسَفَتِ الشَّمْسُ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلي الله […]

Батафсил

Қуръони каримда номи зикр этилган ҳайвонлар. Отлар

Атрофимизни ўраб турган табиат ўзининг мутаносиблиги билан ва ундаги ҳайвонлар ва ўсимлик олами инсонларни доимо ҳайратга солиб келган. Инсон доимо ўзини ўраб турган тирикликни ўрганишга интилган ва улар ҳақида кўплаб маълумотлар тўплаган.  Баъзи ҳайвонларнинг номи Қуръони каримда, ҳадиси шарифларда келтирилади, инсонлар ҳам ўз навбатда улар ҳақида зарбул масаллар, ибратли воқеалар ва бошқа қизиқарли маълумотларни китобларда келтиришган. От отсимонлар оиласига мансуб бўлиб тоқ туёқли ўтхўр ҳайвонлар авлоди ҳисобланади. Отлар кўп асрлар мобайнида инсон учун асосий транспортвоситаси қишлоқ хўжалигида асосий иш ҳайвони бўлиб […]

Батафсил

СУВНИ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА ИЧГАН МАЪҚУЛ?

Бизга маълумки, сувни ўтирган ҳолатда ичиш Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Суннатга амал қилган ҳолда эса биз буюк мукофотларга эришиш имконига эга бўламиз. Даставвал қараганда, сув ичиш у қадар муҳим ҳаракатдай туюлмайди, лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бу борада кўрсатма бўлиб келган бир қанча ҳадислар мавжуд.   Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ичаётганларини кўрдим” (Термизий). “Али розияллоҳу анҳуга Роҳба эшиги олдида турганида сув келтирилди. Бас, уни тик туриб […]

Батафсил

Жаннатга кирувчи ўн ҳайвон

  Қуръони каримда махлуқотлар ичида энг мукаррами ва мукаммали инсон экани баён этилади (Исро сураси, 70-оят, Тин сураси, 4-оят). Барча нозу неъматлар инсон учун. Шу боис Аллоҳ таоло бани башарни онгли қилиб яратди. Онг фақат инсонга хос, десак янглишамиз. Айрим жониворлар борки, уларнинг номи Қуръони каримда ҳамда ҳадиси шарифларда зикр этилган. Ҳатто уларнинг жаннатга кириши айтилган. Абдураҳмон Жомий жаннатга кирадиган ўнта ҳайвондан бири “Ғор эгалари”нинг “Қитмир” деган итига атаб ёзган шеърида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Агар ғор эгаларининг ити жаннатга кирса, мен […]

Батафсил

Чумолилар ҳиммати

Чумолиларнинг бирлиги ҳақида кўплаб ривоятлар бор. Шундай ривоятлардан бирида айтилишича, Аллоҳ таоло Сулаймон пайғамбарга қуш ва ҳайвонлар билан гаплашиш қобилиятини беради. Кунлардан бир кун Сулаймон (а.с.) ўз лашкарлари билан чумолилар яшайдиган водийга яқинлашди. Водийда унинг кўзлари бир чумолига тушди. Чумоли ҳамроҳларига қараб: – Эй чумолилар, уяларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни эзиб кетмасинлар, – дея қичқираётган эди. Унинг бу сўзидан Сулаймон табассум қилди. Сўнг: – Эй чумоли, отинг нима? – деб сўради. У: – Отим […]

Батафсил

Қудратлиман деб хомхаёл қилиш – балонинг бошланишидир

Бир тўрғай бир филнинг йўли устида ўзига уя қуриб, тухум босди. Фил шу сўқмоқдан сув ичишга борар экан. Фил сув ичишга кетаётганида уяни топтаб, тухумни эзиб ўтиб кетди. Тўрғай бу бадбахтликни кўриб дарҳол, бу филнинг иши эканини англади. Учиб бориб филнинг бошига қўнди ва деди: – Шоҳим! Сен нима учун тухумларимни пачоқлаб, болаларимни ҳалок этдинг? Ўзингга нисбатан мени заиф, кучсиз ва нотавон деб санаганинг учун шундай қилдингми? – Ҳа ёлғиз шунинг учун, – деди фил. Тўрғай буни эшитгач учиб қушлар […]

Батафсил

Хадисларда мушуклар ҳақида

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар. Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У киши айтадилар: “Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: “Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, […]

Батафсил

ИСЛОМДА СУВ НЕГА ЭЪЗОЗЛАНАДИ?

Тақий Усмоний айтади: «Бисмиллоҳ» расмий нарса эмас, заруратдир. Буни икки мисол билан сизга исботлаб берай. Сизга сув келтирилса, оний вақтда уни томоғингиздан ўтказиб роҳат қиласиз. Тафаккур қилиб кўринг, уни вужудингизга ким келтирди? Қандай қилиб? Аллоҳ таоло банданинг ҳожатларига ярайдиган, унинг тириклигига сабаб бўладиган сувни денгиз, уммонлар шаклида тўплаб беради. Сув бир жойда туриб айниб қолмаслиги учун Парвардигоримиз уни тузлар билан тўлдириб қўяди. Уммон ичида ўлиб кетган жониворлар сувни айнитиши мумкин эди, лекин Холиқимиз уни мавжлантириб тургани учун сув ачимайди. Худованд: […]

Батафсил

ИСЛОМДА МУШУК НЕГА ҚАДРЛАНАДИ?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан [атаганлар] Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У киши айтадилар: “Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: “Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди” («Сунан» эгалари ривоят қилганлар). […]

Батафсил

Хитойлик меҳмонлар Учқудуқ туманидаги “Қанорбой ота” зиёратгоҳида

“Қанорбой ота — қадамжоси қутлуғ зиёратгоҳга айланиб кетган азиз-авлиёлардан биридир” мавзусидаги лойиҳаси доирасида ташкил этилган илмий анжуманда  Ўзбекистон Республикаси ФА Ёш олимлар кенгаши аъзолари, Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, Навоий вилояти ННТлари раҳбарлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси “ОЯСА” компанияси вакиллари иштирок этишди.  Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Навоий бўлими матбуот хизмати хабар берди. Илмий-амалий семинар дастури асосида тадбирдан сўнг Учқудуқ туманидаги Қанорбой ота қадамжосига зиёрат уюштирилди — Навоийга келгунимга қадар бундай қадамжо борлигини билмас эдим, — деди ФА Ёш […]

Батафсил

ИСЛОМДА ИТ НЕГА ҚАДРЛАНАДИ?

Исломда ит ўн битта хусусияти учун қадрланади: Ит доимо оч юради, бу эса ҳақиқий мусулмонга хос хусусиятидир. Зеро, нафсни тийиш фарздир. Ит жуда ҳам кам ухлайди, бу эса тунда ҳам намоз ўқийдиганларга хос хусусиятдир. Минг маротаба ҳам итни уйдан қувишса, у ўз эгасини ташлаб кетмайди, бу эса вафодор инсонларга хос хусусиятдир. Ит ўлганида бу дунёда мерос қолдирмайди, бу эса бойликни золимлик деб билганларга хос хусусиятдир. Ит ҳар қандай шароитга кўникиб яшайди, бу эса шукроналикнинг хос белгисидир. Ит одамларга умид билан […]

Батафсил

ТУРКИЯДА НАВРЎЗ НИШОНЛАНАДИМИ?

Наврўз байрами Усмонийлар даврида ҳам кенг нишонланган. Манбаларда қайд этилишича, у  “Невруз-и-Султони”, “Султон Невруз”  ёки “Март Докузу” деб аталган.  Султонлар саройи бўлмиш Топқапида байрам бошланиб, сарой шифокорининг назорати остида ошпазлар майиз, ёнғоқ, туршак ва бошқа шу каби дармонга бой ингридиентлардан иборат бўлган махсус ширинликлар тайёрлашган.  Ширинликлар султон ва унинг оиласи, сўнгра сарой айёнлари, султоннинг махсус аскарлар корпуси-яничарларга тарқатилган.

Батафсил

Сувни асра, ҳаётингни сақла

  “Ҳаммомдан чиқа қол!” деб бақиради акангиз, ҳаммом эшигини тақиллатар экан. “20 дақиқадан бери ичкаридасан, бўла қол!” Ҳаммомда 20 дақиқа мобайнида сиз тахминан 400 литр сув сарфлайсиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир саа сув билан ғусл қилар эдилар – бу 2.03 литр бўлади. Абу Жаъфар ривоят қилади: “Отам ва мен Жаъбир бин Абдуллоҳ билан бирга бўлганимизда, бир киши ундан ғусл тўғрисида савол берди. У айтдики: “Бир саа сув сенга ғусл қилишинг учун етарли”. Савол берган киши: “Бир саа сув менга етмайди” деди. […]

Батафсил