Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан [атаганлар]
Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши айтадилар:
“Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва:
“Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди.
Мен: “Ҳа”, дедим.
У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди” («Сунан» эгалари ривоят қилганлар).
Динимизда мушукка алоҳида эътибор берилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар (“Сунан” эгалари ривоят қилганлар).
Қуйида эълон қилинган фотосуратлар ушбу ҳадиснинг тасдиғидир. Инсонлар ҳаж амалларини бажараётганда, намоз ўқиётганда, салқинлаб дам олаётган вақтда ва ҳар қандай шароитда тўрт оёқли мулойим ҳайвонлар ҳар доим уларнинг ёнида.