Ўзбекистон Республикаси давлат экология қўмитаси дам олишларсиз, куну-тун ишлайдиган ишонч телефонлари фаолиятини йўлга қўйди.
Эндиликда фуқаролар:
-ноқонуний дарахт кесилиши;
-белгиланмаган жойларда чиқиндиларни ташлаб кетилиши;
-ноқонуний ов ва балиқ ушлаш ҳолатлари;
-саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитни ифлослантирилиши борасидаги арз ва мурожаатларини:
– (+998) 71 236-26-66;
– (+998) 71 207-11-07 телефон рақамларига
сутканинг исталган вақтида, дам олиш кунларисиз, республикамизнинг турли бурчакларида содир этилаётган экологик бузилишлар борасида хабар беришлари мумкин.