Бугун нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида қандай соҳа бўлишидан қатъий назар ишига чин дилдан ёндашадиган кўнгиллиларнинг ўрни борлиги қувонарлидир. Жорий йилнинг 14–17-февраль кунлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон волонтёрлари ассотсиацияси, “Эколог” жамоат бирлашмаси, “ЮСАИД” ҳамда “Евраазия Фаундатион” халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда волонтёрлар мактаби менторлари ва эковолонтёрлар учун ўқув семинарлари бошланди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан саралаб олинган 28 нафар йигит ва қизлар илк маротаба экологик муаммоларни бартараф этиш, ёшларнинг экологик онгини шакллантириш, атроф-муҳит муҳофазасида бирлашиш учун бир жойга йиғилишди. Табиатсевар кўнгиллилар учун семинарлар […]
Батафсил[:UZ]Ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишди[:]
[:UZ]Тошкент шаҳри Миробод тумани Юксалиш маҳалласи ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишибди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Она табиат барчамизники. Унинг ҳар бир неъматини кўз қорачиғидек асраб авайлаш борасида ҳар биримиз масъулмиз. Ёшларимизнинг бу каби харли ишларга хайрихоҳлиги бизни хурсанд қилди. Маҳалланинг табиатсевар ёшлари қушлар учун турли хил кўринишда ин ясаб қанотли дўстларга тақдим этишибди. Албатта табиат жониворларига бу каби эътибор республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида маҳалла ёшлари томонидан […]
Батафсил[:UZ]Ваҳшийликнинг чегараси борми?[:]
[:UZ]Tik-Tok’да @elmurodtolqinov1 номи билан фаолият олиб борувчи фуқаро ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатини намойиш қилувчи материалларидан кўнгилочар ва тижорат мақсадларда фойдаланиб, уларга озор бериб, айримларини бошини танасидан жудо қилиб, мақтаниб келмоқда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ахлоқ ва инсонийлик талабларига зид эканини билмайдиган бу йигитга ўз вақтида чора кўрилишини ва саҳифасидаги ҳайвонларга нисбатан қилинган шафқатсиз видеоларини ўчиртириш лозим. Tik-Tok фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида жойлаштирган сўнгги видеосида ёмғир натижасида қурилишини ишлари тўхтаб қолганини кўрсатган. Видео тасвирда давлат рақами 01F358GB бўлган Москвич автомашинаси борлигини […]
БатафсилБухорода Арк ҳиёбони кесилмоқда
Бухоро сайёҳлик маркази сифатида бутун дунёга машҳур. Келган сайёҳлар тарихий обидаларни кўриш билан биргаликда, уларнинг олдида ўтириб, соатлаб томоша қилишларини бир неча маротаба кузатганман. Томоша қилиб ўтиришга соя жой бўлса, албатта. Бухорода арк қўрғони олдидаги ҳиёбонда дарахтларнинг ваҳшиёна буталаниши оқибати 2 йилда дарахтлар зўрға ўзига келиб, кўкаргани ҳақида ёзгандик. Мазкур “буталаш” жараёни давом этмоқда. Вилоят ободонлаштириш бошқармаси дарахтларнинг кушандасига айланиб бораётир. Наҳотки, ОБОДОНЛАШТИРИШ бошқармаси ЧЎЛЛАНТИРИШ бошқармасига айланган бўлса? Ваҳоланки, дарахт кесишларни улар “буталаш” номи билан атаб, жамоатчиликнинг оғзини ёпиб келишаётир. […]
Батафсил27-28-29 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ САЙҒОҚЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ
Табиатнинг барча қонунларини табиий инстинкт билан купайиб, туғилганидан оқ, табиий шароитларда мослашади. Сайғоқлар қанча қийин вазиятлар тушгани билан улар кўп йиллардан бўён ўз авлодини сақлаб қолган жонзотлар сафига киради. 2016 йилда Ўзбекистонда сайғоқларни сақлаб қолиш учун Мўйноқ ва Қўнғирот тумани ҳудудида, Устюрт текислигида “Сайгачий” мажмуа буюртма қўриқхонаси ташкил қилинган эди. Сайгачий мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг муҳофаза этиладиган ер майдонлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудлардаги Устюрт текисликларида жойлашган. Устюртнинг Алмамбет, Дувона ва Белеўли ҳудудлари сайғоқларнинг болалаш мавсуми учун қулай […]
БатафсилЗимбабведа икки ёшли қизалоқ сиртлонлар билан дўстлашиб олди
Зимбабведа кичкина қизалоқ қўриқхонада яшовчи сиртлонлар билан дўстлашиб олди. Болакайнинг йиртқичлар билан мулоқоти тасвирланган видеони Daily Mail эълон қилди. Сиртлонларга бўлган қизиқиш икки ёшли Кики Волхутерга отасидан ўтган. Қизалоқнинг отаси ёввойи табиат ҳақида фильмлар суратга олиш билан шуғулланади. Шу сабабли у ўз оиласи билан узоқ йиллардан бери Зимбабве шарқидаги Санго қўриқхонасида яшаб келмоқда. Узоқ давом этган илтимослардан сўнг, қизалоқнинг отаси унга сиртлонлар билан яқиндан танишишга рухсат берган. Аввалига йиртқичлар Кикидан хавфсираган, бироқ кўп ўтмай у билан ўйнашга тушиб кетишган. […]
Батафсил22 апрель — Бутунжаҳон Ер куни.
Маълумки, Ер сайёраси вужудга келганига қарийб тўрт ярим миллиард йил бўлган. Унинг 29 фоиздан ортиқроғи қуруқликка, қолган қисми эса денгиз ва океанларга тўғри келади. Ишлов бериладиган майдонлари эса бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилишига қарамасдан, инсонлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизини етиштириб беради. Лекин, Она заминимизда кечаётган зиддиятли жараёнлар ер тузилмасини тобора ўзгартириб юбормоқда. Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Шу боис, БМТ […]
БатафсилДарахтлар ҳам меҳр исташади, қучоқлашишади ва бир-бирини қўллаб-қувватлашишади
Немис тадқиқотчиси Петер Воллебен “Онгли дарахтлар” номли ҳужжати фильмни суратга олди. “Дарахтлар ҳам оғриқни ҳис қииб, ҳиссиётларни намоён қила олишади. Улар донли мавжудот. Улар ҳам бир бирига яқин ўсиб, қучоқлашишади. Улар мулоқотни хуш кўришади. Дарахтлар бир бири билан дўстлашишади. Улар бир оила сифатида, бир бирларига ёрдам беришади. Орхус университети профессори Андрас Зилинский (Дания) 22 турдаги дарахт ва буталарнинг шох ва баргларини ҳолатини ўрганиш учун лазер сканерлашдан фойдаланди. Аниқланишича, барг ва шохлар тунда шакар ва сув ҳаракати натижасида бир неча бор […]
Батафсил«ЭКОДАРС»НИНГ ФОЙДАСИ ЁКИ БИРНИКИ МИНГГА МИНГНИКИ ТУМАНГА….
3 кун. Медиатурнинг 3 куни журналистлар Урганч далат университетида бўлишди. Аҳолининг сувни тежаш бўйича хабардорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш борасидаги Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган учинчи компонентда “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ ҳамда “Карасс” Хоразм агроконсультатив маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англаниши учун ўқитувчилар ўртасида тренинглар ўтказилмоқда. Ана […]
БатафсилЎЗБЕКИСТОН ФЛОРА ВА ФАУНАСИ
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг умумий биологик хилма-хиллиги 27000 дан ортиқ турга тўғри келади. Флора- 11 мингдан ортиқ тур, шу жумладан: 2000 дан ортиқ қўзиқорин тури; Тахминан 400 турдаги эндемик, кам учрайдиган ва қолдиқ бўлган 4300 турдаги ўсимликлар мавжуд. Ўзбекистон Қизил китобида 321 турдаги юқори ўсимликлар ва қўзиқоринларнинг уч тури мавжуд. Ҳайвонот дунёси 15000 дан ортиқ турларни ўз ичига олади, улар орасида 11000 турдаги артропод ва 4000 турдаги моллюскалар, қуртлар ва бактериялар […]
БатафсилСув ҳақида ”қизиқарли” фактлар
1. Сув инсоннинг кислороддан кейин иккинчи эҳтиёжи ҳисобланади. Одамзод овқатсиз олти ҳафта яшаши мумкин, аммо сувсиз бир ҳафтадан ортиқ умр кўра олмайди. 2. Дунёда энг кўп фойдали моддаларни ўзида жамлаган сув бу қудуқ суви ҳисобланади. Инсон ўз қўли билан бундай аралашмани тайёрлай олмайди. 3. Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Анжелесда сотилади. Бу сувнинг 1 литри 90 доллар туради. Сувни кристаллар билан безатилган махсус идишларда сотишади. Ёшлар бу сувни асосан идишига қизиқиб сотиб олади. 4. Одам ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув […]
БатафсилҲайвонот боғига экскурсия
Педагогика соҳасида ўзининг салмоғли ўрнига эга бўлган Я.А.Коменскийнинг барча педагогик асарларида. “Тўғри йўлга қўйилган тарбия ишлари ҳар бир нарсада албатта табиат билан мувофиқлаштирилиши зарурлиги” ҳақидаги фикри келтирилади.
БатафсилЭкологик таълим – экологик барқарорлик омили
15 апрель — Экологик билимлар куни Ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида 15 апрель санаси Экологик билимлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1992 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган атроф муҳит муаммолари муҳокамасига бағишланган конференциясида дунёнинг барча мамлакатларида инсониятнинг ҳаёт тарзи ва барқарор ривожланиши стратегиясини амалга оширишда экологик таълимнинг улкан аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган эди. Экологик таълимнинг муҳимлиги ҳозирги замонавий дунёда ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги билан биргаликда кўплаб мамлакатларда таълим ва тарбия беришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Аҳолининг экологик маданиятини ва […]
БатафсилБоғда сувни тежаш сирлари
Дарахтларнинг сувга бўлган эхтиёжини аниқлаш учун парланиш, ёғингарчилик, сув шўрлигининг даражаси ва дарахтларни парваришлаш самарадорлигини билиш муҳим аҳамиятга эга. Одатда боғбонлар катта ҳудудларда суғоришнинг сифатини, миқдорини ва оралиғини назорат қила олмайдилар, шу сабабли боғ яратишдан аввал суғориш имкониятларини ўрганиб чиқиш зарур.
БатафсилҚурбақа сув ичмайдими?
Йўл-йўл денгиз илони – сув остида 10 метр чуқурликда ярим соат давомида тура олади. Унинг ўнг ўпкаси бутун танаси бўйича жойлашган. Бу илоннинг заҳри кобра илонининг заҳридан бир неча баробар заҳарлироқдир.
Батафсил