Бухоро сайёҳлик маркази сифатида бутун дунёга машҳур. Келган сайёҳлар тарихий обидаларни кўриш билан биргаликда, уларнинг олдида ўтириб, соатлаб томоша қилишларини бир неча маротаба кузатганман. Томоша қилиб ўтиришга соя жой бўлса, албатта.
Бухорода арк қўрғони олдидаги ҳиёбонда дарахтларнинг ваҳшиёна буталаниши оқибати 2 йилда дарахтлар зўрға ўзига келиб, кўкаргани ҳақида ёзгандик. Мазкур “буталаш” жараёни давом этмоқда.
Вилоят ободонлаштириш бошқармаси дарахтларнинг кушандасига айланиб бораётир. Наҳотки, ОБОДОНЛАШТИРИШ бошқармаси ЧЎЛЛАНТИРИШ бошқармасига айланган бўлса? Ваҳоланки, дарахт кесишларни улар “буталаш” номи билан атаб, жамоатчиликнинг оғзини ёпиб келишаётир. Ҳар қалай, Бухоронинг жазирама иссиғида дам олиш учун дарахт соясидан жой излайдиган сайёҳлар, маҳаллий бухороликларга нисбатан бу ҳаракатни мен жиноят деб атаган бўлардим. Балки вилоят Экология бошқармаси, Экологик партия бўлимлари бошқача ўйлар?
Суратга бир қаранг, 4 йил ичида боғ нақадар сийраклашгани фикримизнинг исботидир.