Чорвачилик соҳасининг маҳсулдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш

“Чорвачилик соҳасининг   маҳсулдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш: Қашқадарё вилоятига ташриф” мавзусида Қашқадарё вилоятига медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур давомида Европа иттифоқи Грант ажратган Қашқадарё вилоятининг Китоб ҳамда Чироқчи  туманлари жойлашган фермер хўжаликлари:»Карадарё Кооперативи» ва «Додиқ инвест»  да ишлаб чиқариш жараёнлари ва чорвачиликни ривожлантириш лойиҳалари билан танишилди. Медиа-турнинг буринчи кунида  вилоятнинг Китоб туманида жойлашган йирик фермер хўжалиги бўлган «Карадарё Кооперативи» МЧЖ фаолияти билан танишилди. Ушбу фермер хўжалиги деҳқончилик ва қурилиш ишлари учун ускуналар ижараси билан шугулланади. Коорпаратив 2020-йилда 21 нафар маҳаллий деҳқонлар томонидан […]

Батафсил

«Катталар чиқинди ташламанг!» – Бўстонлиқда маҳаллий болалар номидан навигацион тасвирлар пайдо бўлди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ ҳудудида туманнинг асосий муаммоларини акс эттирадиган навигацион тасвирлар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Чорвоқ» ТРЗ дирекцияси матбуот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, болалар ташқи реклама орқали туман аҳолиси ва меҳмонларини чиқинди ташламасликка, тақиқланган зоналарда пикник уюштирмасликка ва табиатга меҳрли бўлишга чақирган. Бўстонлиқ туманидаги навигацион тасвирлар тизими — бу «Чорвоқ» ТРЗ дирекцияси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда туманнинг экологик маданиятини яхшилаш ва табиатини сақлаб қолишга йўналтирилган «Барқарор Бўстонлиқ» лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Дирекциянинг маълум қилишича, навигацион тасвирлар тизими — дарслар сериясини […]

Батафсил

Ҳаво кемасида жониворлар: қандай ҳайвонлар ҳаво кемасида уча олади?

Ҳаво кемаси саҳнида жониворлар ташиш учун, йўловчи қўл юки учун белгиланган ўлчамлардан (уч ўлчов йиғиндиси 115 см, тавсия этилган ўлчамлар 46х28х24 см) ошмайдиган контейнер билан таъминлаши керак. Контейнер пастки қисми сув ўтказмайдиган ва чангни ютадиган материал билан қопланиши, эшиги эса қулфланадиган бўлиши шарт. Жониворларни қафасдан чиқаришга йўл қўйилмайди. Ҳаво кемасида уча оладиган ҳайвонлар рўйхати: ИТ, МУШУК, ТОШБАҚА, ТЎТИҚУШ, ПАРРАНДА, ЗУЛУК. Жонивор вазни қафас билан бирга 8кг дан ошмаслиги керак!

Батафсил

Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Қуролланган браконьерларга қуролсиз чиқаётган қаҳрамонлар  (Давоми) Азамат Айдарбеков экоинспекторларнинг браконьерлар билан учрашуви ҳақида  тўхталишни унчалик истамади. Унинг камтарлиги, қўл остидаги инспекторларга ҳар қандай вазиятда ёрдамга ошиқиши, на инсон на ҳайвонни  оғир аҳволда ташлаб  кетмаслигига медиатур давомида гувоҳ  бўлдим.  Биздаги маълумотларга кўра, айнан Азамат Айдарбеков раҳбарлигида ўтган йили Қунғирот туманида 24 май куни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи директорининг буйруғи билан учта  миилий боғ экоинспектори ва Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори текширувга жўнаб кетишади. Соат 13:30 атрофида улар […]

Батафсил

Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Мен журналист сифатида жуда ҳам кўплаб медиатурларда қатнашганман. Аммо  бу медиатур ўзгача бўлди. Нега дейсизми?   Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Қорақалпоғистон экологияси” газетаси ва  Ekolog.uz газетаси ҳамкорлигида Жанубий Устюрт миллий табиат боғи  ва Судочье -Акпетки буюртма қўриқхоналарига уюштирилган медиатур республикамизнинг ўзига хос табиати,Ўзбекистон Қизил китобига киритилиб, йўқ бўлиб бораётган ноёб жониворларни табиат бағрида кўриш, экоинспекторларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги машаққатли меҳнати ва хавфли фаолиятини ҳис қилиш имконини берди. 2022 йил 6 май куни республика ОАВ вакиллари, блогерлар […]

Батафсил

Бахмалда экотуризм ривожланади

Бахмал давлат ўрмон хўжалиги бугунги кунда   67,925 гектар  майдондаги ўрмонларни ўз ичига олади.  Бу ердаги ўрмонлар асосан арчалардан ташкил топган бўлиб, йилнинг ҳар бир фаслида мазкур ҳудуд ўзгача тароват касб этади . Сўнгги йилларда республиканинг туризм салоҳиятини ривожлантириш, бу соҳага инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шароитлар яратилди. 2018 йил 3 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингач, юртимизда экотуризмни жадал ривожлана […]

Батафсил

Как Китай решает экологические проблемы?

Пандемия  показала насколько  человечество загрязняет окружающую среду. Карантин привел к сокращению вредных выбросов, что, конечно, сказалось на качестве воздуха, воды, почвы.  Если мировая экономика пострадала от локдаунов, то на экологию они, напротив, повлияли крайне положительно. Исследователи компании «АйКьюЭйр» сравнили качество воздуха в более чем ста странах, и пришли к выводу, что в 80% из них он стал чище. Однако эксперты предупреждают, что такое улучшение — явление временное.  По мере снятия ограничений, уровень загрязняющих веществ будет расти. Воздух в Китае, один […]

Батафсил

Сайёрамизнинг ажойиботларини бирма-бир кўриб чиқиш учун бутунбошли умр камлик қилади

Сайёрамизнинг ажойиботларини бирма-бир кўриб чиқиш учун бутунбошли умр камлик қилади. Ҳайратланарли даражада тиниқ сув ҳавзалари, қалин ўрмонлар, сеҳрли тоғлар, сирли водийлар… -Хитойнинг Гансу провинциясида Чжане Данкцианинг ноёб рангли қоялари бор. Улар бўр давридаги қизил қумтош ва конгломератлардан иборат. Мазкур табиат мўъжизаси Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. -Япониянинг Хитатинака шаҳридаги Хитачи миллий боғи тахминан 120 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда лолалар, қизғалдоқ, наргис, нилуфар ва сакура каби нафис ўсимликлар мавсумий гуллайди. -Тошкент вилоятидаги Бадак кўли — Угам—Чотқол миллий боғининг марвариди. У куннинг […]

Батафсил

Туркия Ўзбекистонга «Ҳалол туризм»ни олиб кирадими?

Дунёда истиқомат қилаётган аҳоли ўртасида  ислом динини қабул қилганларнинг сони 2,2 млрд.дан ошиб кетди. Улардан 156 млн.дан “ҳалол туризм” имкониятларидан фойдаланади.  Туризмга бўлаётган қизиқиш, сайёҳлар оқимининг асосий қисми мусулмон мамлакатларидан эканлиги, “ҳалол туризм” ни ривожлантириш ва салоҳиятини юксалтириш мақсадида, SMIIC ташкилоти томонидан “OIC/SMIIC 9:2019, Halal Tourism Services – General Requirements” стандарти қабул қилинди. Ушбу стандарт SMIIC ташкилотининг Туризм ва Туризмга оид масалалар (ТС 5) техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) мамлакатлари орасида Global Muslim Travel Index 2019 […]

Батафсил

ОЗАРБАЙЖОНДАГИ ЁНАРТОҒ СИРИ

Бокудан 27 км. шимолга юрсангиз  Каспий денгизида жойлашган Апшерон ярим оролида туну-кун, қишу-ёз, мана салкам 4 минг йилдан буён бир дақиқа ҳам ўчмай, ёнаётган тепаликка дуч келасиз. Ҳалқ тилида Ёнартоғ (озарб. Янардаг) номини олган  мазкур табиат ҳодисаси  кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келаётир. Дунёда бу каби табиат ҳодисасини уч жойда – Туркманистонда (“Дўзах дарвозаси”),  Ироқда (“Баба Гургур”) ва Озарбайжон (“Янардаг”) кузатиш мумкин. Ёнартоғ ҳақида Марко Поло, Александр Дюмалар ўз асарларида ёзиб қолдтиришган. Аксарият оташпарастлар ёнартоғ феноменини илоҳийлаштиришсада,  Озарбайжон Геологик хизматининг […]

Батафсил

Вомбатлар Австралиядаги минглаб майда жониворларни ёнғиндан қутқариб қолишди

Вомбатлар фақат Австралияда яшашади. 25-35 кг. вазнга ва 70 дан 135 см. гача ўсиб, катта бўладиган бу жониворлар Ер юзида ягона  ер ости йўлларини қазувчи ҳайвон ҳисобланади. Уларнинг инлари 3,5 метр чуқурликда жойлашиб 20 метргача бориши мумкин. Агарда бегона жониворлар  инга кириб қолса,  ўзларининг ўткир тишлари ва найзасимон тирноқлари билан бегонани дарҳол ҳайдаб чиқаришади. Аммо ёнғин саббали вомбатлар ўзларининг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришган ва кўплаб майда жониворларга  инларида жон сақлашга “рухсат” беришган” Бу  ҳақида Янги Зеландияда фаолият юритаётган “Гринпис” ташкилотининг сайти хабар […]

Батафсил

Қиймати 100 млн. доллар бўлган «Амирсой” тоғ-чанғи мажмуаси ишга тушди

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, сайёҳларни нафақат йилнинг иссиқ фаслари, балки қишда ҳам жалб этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири хориж стандартларига мос келадиган “Амрсой” тоғ-чанғи мажмуасининг очилиши бугун, 21 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида  бўлиб ўтди.  «Амирсой» тоғ-чанғи курорти 892 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 580 ўринга мўлжалланган. 100 млн. долларлик сармоя эвазига қурилган мажмуада 300 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Унинг умумий қиймати 100 миллион долларни ташкил қилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йилнинг тўртинчи чорагида, иккинчи […]

Батафсил

ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ: КЕЛГУСИ АВЛОДГА НИМА ҚОЛАДИ?

Жаннатмакон Ўзбекистоннинг бетакрор гўзалликка эга гўшалари жуда ҳам кўп. Баҳорда чўл, ярим чўл ва даштлар баҳорий чечакларга бурканиб, инсонни ўзига жалб этса, ёзнинг жазирама иссиғида барча тоғларнинг салқин бағрига ошиқади. Ҳудуднинг тоза ҳавоси, салқин сувларидан баҳраманд бўлишни истайди. Юртимизнинг ажойиб, баҳаво масканларидан бири бўлган Зомин халқ боғи Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказидан   25 км. узоқликда жойлашган. Халқ боғи шимолдан жанубга — 30 км, шарқдан ғарбга эса 17 км. гача чўзилган. Халқ боғи  1976 йили 8 сентябрда ташкил этилган бўлиб,  майдони  24110 гектар, […]

Батафсил

ЭКОТУРИЗМ: ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕОПАРК ОЧИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда Китоб геологик қўриқхонасини туристлар учун ноёб геологик маршрутни очишни режалаштиришмоқда. Қайд этилишича, Зинзилбоғ кесмаси Эмса базаси эталон стандартларига тўла жавоб берувчи дунёнинг ягона ноёб геологик ёдгорлиги бўлишига қарамай, шу пайтга қадар у фақат олимлар учун очиқ бўлган ва бу борада икки қўмита вакиллари 2 август куни янги маршрут очилишини маълум қилишган. Мазкур жой бундан 410 миллион йил олдин Дунё океанидан ернинг ажралиб чиқиш жойларидан бири сифатида ноёб геологик […]

Батафсил

ИЛК ТАҚВИМЛАР ХИТОЙДА ПАЙДО БЎЛГАН

Биринчи тақвимлар Хитойда пайдо бўлган деса, ҳеч ким ажабланмаслиги табиий. Чунки Чин юрти қадимдан ихтиролар мамлакати бўлиб тарихга кирган.  Астрономия фан сифатида эрамиздан аввалги 2 минг йилда шаклланган бўлса-да, Хитойда биринчи тузилган тақвимлар эрамиздан аввалги 3 минг йилликларга тўғри келади. Хань сулоласи (эрамиздан аввалги 2 минг йилликнинг 202–220 йиллари) бошқаруви даврида хитойликлар кўплаб осмон жисмлари ва юлдузларнинг жойлашувини аниқладилар,юлдузлар харитасини тузишга муваффақ бўлдилар. Унда Қутб юлдузи атрофида жойлашган 28 юлдузлар туркуми акс эттирилган. Харитага асосан юлдузли осмон 4 қисмга, яъни 7 тадан юлдузлар туркумига ажратилган. Бунда 12 бурж юлдузлар туркуми алоҳида ўрин эгаллайди. […]

Батафсил

Фил шербаччани сувсизликдан қутқарди

Жанубий Африка Республикаси Крюгер миллий боғида истиқомат қилувчи фил иссиқда сув ҳавзасига ета олмаган она шерга боласининг нобуд бўлишига йўл қўймай, шербаччага ёрдам бериб, уни кўтарганича сув ичишга олиб борган. Ҳайвонот дунёсидаги мазкур меҳр-оқибат дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари олқишларига сазовор бўлиб, 300 мингдан ортиқ «лайк» йиққан.

Батафсил

СУЛТОНЛАР САРОЙИ, ЁКИ “ТОПҚАПИ”ДА БИР КУН

Истамбулдаги султонлар саройи ҳақида эшитмаган инсон камдан кам топилса керак. Айниқса мамлакатимизда тарихий турк сериаллари, хусусан “Муҳташам юз йил”, “Кёсем султон” тарихий сериаллари орқали машҳур бўлган Топкапи саройига бориш иштиёқи Истамбулга қўнганимданоқ пайдо бўлган эди. Ниҳоят афсонавий ва тилларда достон сарой ёнидамиз. Унинг ичкарисига киришдан олдин   тарихига назар ташласак. Топкапи, таржимада тўп дарвозаси деб таржима қилиниб, султон ҳар гал саройдан ташқарига чиққанда,  тўпдан ўқ отилган. Христианлик динига қадар бу ерда Византия  акрополи бўлган. 4 асрга қадар Авлиё Ирина черкови жойлашган.  […]

Батафсил

ОМОНХОНАНИНГ МЎЖИЗАКОР БУЛОҒИ

Сурхондарё вилоятидаги Омонхона қишлоғи Бойсун туман марказидан 16 километр узоқликда жойлашган. Унинг атрофи бир-бири билан елка тирашган қир-адирликлар билан ўралган. Табиати сўлим. Тоғдан эсиб турадиган шабада киши қалбига ором бахш этади. Бу ерда минг нафардан ортиқроқ аҳоли, 150 хўжаликда умргузаронлик қилишади. Гапнинг сарасини айтганда, Омонхонага Оллоҳнинг назари тушган. Кекса одамларнинг нақл қилишларича, ўтроқ аҳоли ҳозиргача ўткир юқумли касалликларга чалинмаган. Улар сариқ касаллиги у ёқда турсин, ҳатто ошқозон ичак касаллиги билан ҳам оғримаган, хатто бу ерда ҳеч ким шу пайтгача юқумли […]

Батафсил