Қиймати 100 млн. доллар бўлган «Амирсой” тоғ-чанғи мажмуаси ишга тушди

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, сайёҳларни нафақат йилнинг иссиқ фаслари, балки қишда ҳам жалб этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири хориж стандартларига мос келадиган “Амрсой” тоғ-чанғи мажмуасининг очилиши бугун, 21 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида  бўлиб ўтди.

 «Амирсой» тоғ-чанғи курорти 892 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 580 ўринга мўлжалланган. 100 млн. долларлик сармоя эвазига қурилган мажмуада 300 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Унинг умумий қиймати 100 миллион долларни ташкил қилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йилнинг тўртинчи чорагида, иккинчи босқичи эса 2022 йилнинг учинчи чорагида тугалланиши режалаштирилган.

Қишки дам олиш маскани умумий ҳисобда узунлиги уч километрдан ортиқ иккита осма дор йўли ва жами 10 километр бўлган турли мураккабликдаги саккизта тоғ-чанғи трассасига эга.

Бундан ташқари, тоғ-чанғи курортида қиш мавсуми учун умумий узунлиги 21,93 километр бўлган дор йўли мавжуд бўлиб, унинг ўтказувчанлик қобилияти соатига 2400 кишини ташкил қилади. Дор йўли Австриянинг Doppelmayr Seibahnen GmbH компанияси томонидан қурилган бўлиб, унда турли мураккабликдаги 28 та рельефли трасса мавжуд.

Ушбу ҳудудда Аргентина, Испания ва Дания мутахассислари назорати остида турли мураккабликдаги 15 километр узунликдан иборат тоғ-чанғи йўллари қурилди. Уларнинг тўрттаси курортнинг энг юқори нуқтасидан бошланади, энг узун трасса эса 3550 метрни ташкил қилади. Ўрганувчи чанғи учувчилар учун махсус ҳудуд қурилган бўлиб, унда бешта конвейер типидаги юқорига ҳаракатланувчи лифт мавжуд. Шунингдек, «шале» услубидаги 40 та ёғоч уй, учта ресторан, спорт мактаби, тоғ чанғиси ва бошқа ускуналарни ижарага олиш нуқталарини ўз ичига олган кўп тармоқли марказ ҳамда вертолёт майдончаси қурилди.

Чанғи мажмуасида қишки спорт ўйинлари, хусусан чанғи учувчилар ва сноубордистлар учун ҳам барча шароитлар яратилган.

  • Мен уч йилдан буён оилам билан чанғи учиш билан шуғулланаман. “Амирсой” мажмуаси бизга ёқди. Чанғи трассаси ҳам бинойидек. Ва Чимёндагига нисбатан анча узун, дейди Элдар Идрисов.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг фикрига кўра, мазкур мажмуа  ушбу маскан Франция ва Швейцариядаги тоғ-чанғи курортлари каби ҳудуднинг иқтисодий ривожланиши учун катта ҳисса қўшади. Мажмуада имконияти чекланган инсонларнинг дам олиши учун ҳам ҳам барча шароит мавжуддир. Шу билан бирга Бош вазир ўринбосари бевосита тоғ-чанғи мажмуаси маҳаллий аҳолига иш ўринлари яратилиши ва уларнинг турмуш фаровонлигини оширишига ҳам катта қисса қўшишини таъкидлаб ўтди.

Айтишларича, 2020  йилда айнан “Амирсой” тоғ-чанғи мажмуасининг ишга тушиши  эвазига сайёҳлар сони 10,3 фоизга, хорижликларнинг сони эса 16,6 фоизга ошиши кутилмоқд

а.

Айни пайтда мажмуа қисман ишга тушган.  Курортгача тоғда қор мавжудлигига қарамай, йўл тозаланган. Очилиш маросими   ҳаво совуқ бўлишига қарамай кўтаринки кайфиятда ўтди.

Наргис Қосимова

🍀Каналга уланиш👇

https://t.me/ekologuz