ИНСОНДА ВАҲШИЙЛИК, ИТ БОЛАСИ ТУҒИЛГАЧ, УНИ ЎЛДИРИШДАН БОШЛАНАДИ….

Бир қишлоққа тўйга бордик. Машинани тўй эгасининг қўшнисиникига қўйдик. Шунда елинлари кўриниб турган, тумшуғини олд оёқларига қўйиб ётган, бефарқ ит эътиборимни тортди. «Вой кучугийзни боллари боракана», дедим уй бекасига. Салом аликни қуюқ қилган, ҳар сўзида «Худога шукр» айтишдан чарчамайдиган аёл: «Ҳа туққанийди, кўзи очилмасдан ташлаб келдик болларини», деди жуда бемалол айтди бу гапни. Мен ғалати бўп қолдим. Бу ишининг қанчалик ваҳшийлик эканини уқтиришдан фойда йўқлигини англадим аммо жим кетишни ҳам истамадим. «Она-аёл чақалоғини ярим кун эмизмаса, бола туққансиз буни биласиз, […]

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президентига   МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Кейинги йилларда Сизнинг ташаббусингиз билан мамлакатимизда табиий ҳудудларни сақлаб қолиш ва уларни қайта тиклаш, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилиниб, самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларга қарамай, юртимизда био хилма-хилликни асраш, ҳайвон ва бошқа жонзотларга нисбатан ғамхўрона муносабат талаб даражасида эмас. Хусусан, сўнгги пайтларда бошпанасиз ҳайвонларга нисбатан ваҳшиёна муносабат кўпаяётгани ачинарли ҳол. “Эколог” Республика жамоат бирлашмасининг @ekologuz телеграм канали ботига ҳар куни камида 3-4 та  […]

Батафсил

РЎЗИГУЛ САФАРОВА: “АЁЛ РАҲБАРЛАР ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИДА ЖУДА ҲАМ ЗАРУР”

Жамиятимизда хотин-қизларни аксарият ҳолатда ўқитувчи, тарбиячи, шифокор ёки тикувчи сифатида қабул қилишади. Ота-оналар қизларини айнан ана шу касбларга йўналтиришга ҳаракат қилишади. Қолипдан чиқмоқчи бўлган қизлар эса  кўпинча қораланади.  Табиат муҳофазаси тизимида аёллар жуда ҳам кам. Чунки ўрмончилик, эколог касби  “эркакларнинг иши” деб қаралади. Суҳбатдошимиз Рўзигул Сафарова фидойи эколог, биология фанлари номзоди, ҳозирги кунда  Табиат ресурслари вазирлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига раҳбарлик қилиб келмоқда. Табиатан интилувчан, қаттиққўл раҳбар, аммо меҳрибон она бўлган атроф-муҳит муҳофазасига ҳаётини бағишлаган Рўзигул Сафарованинг иш куни кечаги кун […]

Батафсил

Дунёнинг энг улкан қора қурбақаси Австралиядан топилди

Австралиянинг шимолидаги ўрмондан топилган қора қурбақа, “Қамиш қурбақаси” деб номланадиган Rhinella Марина турининг ҳозиргача аниқланган энг катта аъзоси ҳисобланади. Оддий қурбақалардан тахминан олти баравар оғирликка эга бўлган ушбу қурбақа 2,7 кг.

Батафсил

Навоийлик таксичи тирик жонзотларни қирмоқда

Телеграм каналимиз обуначисидан қуйидаги мурожаат келиб тушди: “Бугун 30-ноябрь, хавфсиз шаҳримиз Навоийда даҳшатли ҳолат! Бугун қизим кўчадан йиғлаб келди. Унинг айтишича,  у такси ушлаб, уйга қайтаётганида  таксичи ундан “уйинг ёнида каптар кўпми?” деб сўраган. Қизим ҳеч нарсани тушунмай, “Ҳа” деб жавоб берган.  уйига таксида кетаётган эди, ҳайдовчи ундан уйининг ёнида каптарлар ко’пми ёки ё’қлигини со’рай бошлади, у ҳеч нарсани тушунмай ва шубҳаланмасдан, «ҳа» дегандек туюлди. Улар уйга боришади, у унга биринчи навбатда қурол ва бошсиз кабутарлар ко’рсатади, у нима учун […]

Батафсил

Чўл тошбақаси нега йўқолаяпти?

Ўрта Осиё чўл тошбақаси Қизил китобга киритилган. Ушбу жонзотнинг сони яшаш жойларининг ўзгариши ва йўқ қилиниши туфайли узлуксиз камайиб бормоқда. Ўрта Осиё чўл тошбақаси ўтган асрнинг биринчи ярмидан бошлаб камайишни бошлаган. Иккинчи Жаҳон уруши даврида унинг гўштидан кўп миқдорда консервалар тайёрлашда фойдаланилган. 1950–1960 йилларда тошбақа, асосан, иқтисодий эҳтиёжлар учун йиғилган, бироқ очиқ даштда қишлоқ хўжалиги ривожланиши турларнинг яшаш жойлари ва сони сезиларли даражада камайишига олиб келди. 1960–1980 йилларда тошбақанинг мазкур турига бўлган қизиқишларнинг ортиши сабаб улар зоологик савдога чиқарилган. Ўрта […]

Батафсил

США: опыт в решении экопроблем?

Ни для кого не секрет, что понятие экологии как науки зародилось в США, поскольку именно в этой стране впервые люди осознали последствия потребительского отношения к природе. О том, как в Соединённых Штатах борются с угрозами загрязнения воздуха и климатическими изменениями журналисты из Центральной Азии узнали в ходе экологического тура, инициированного Международным центром «Меридиан» при поддержке Госдепартамента США. Группа побывала в трех штатах: Колорадо, Индиане и Пенсильвании и увидела, что реализация программ по изменению климата и декарбонизации сильно различается. Так, например, […]

Батафсил

15-октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни

-Мен ҳеч жойда ўқимаганман. Турмуш ўртоғим Россияда ишлайди. Уч нафар фарзандим бор. Тирикчилигимиз кичкина иссиқхонадан. Сабзавот етиштирамиз. Аммо асосий вақтим етиштираётган сабзавотларга кимёвий ўғит бериш, суғориш, парваришлаш билан ўтарди. Фарзандларимга қарашга вақтим йўқ эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан иссиқхоналарда сабзавотлар етиштириш бўйича курсда ўқигач,  уларни кимёвий ўғитларсиз етиштиришни ўргандим. Ҳозир менга ФАО томонидан янги иссиқхона қуриб беришаётир. Энди фарзандларимга кўпроқ вақт ажратаяпман, эримни ҳам Россиядан чақиртирдим. Қишлоқ аёли бўлгани учун ҳаёт шу […]

Батафсил

Инсон ДНК си қай даражада бошқа жониворлар ДНКси билан яқин?

Яъни бизнинг яқин “қариндошларимиз” кимлар?  Nature илмий журналисда чоп этилган тадқиқотда келтирилишича, ДНК тўртта асос: аденин (А), цитозин (C), тимин (T) ва гуанин (G) дан ташкил  топиб,  ҳайвон ва ўсимликларда уларнинг кам ёки кўплиги   тирик жонзотнинг бир бирига яқинлик даражасини белгилайди.  Уй ҳайвонларидан мушукларнинг ДНКси одамлар билан 90% га, отларники 89%га, итларники 82% га,  сигирларники 80% га, каламушларники 60 %га ўхшаш. Товуқники 60%, пашшанинг ДНКси 61%, шимпанзеники 98%дир. Бананники эса 60%га тенг.  Хулоса ўзингиздан.   ☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга […]

Батафсил

НОПРОФЕССИОНАЛ ЖУРНАЛИСТ ИТЛАР УЧУН ОТЛОВКА ЧАҚИРТИРДИ

5 август куни Миллий ТВдан “Итлар макони” деб номланган репортаж Зангита туманидан берилди. Журналист тичгина юрган, турган итларни кўрсатиб, улар тишлаши , ташланиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Аҳоли ҳам мурожаатларда итлар кўпайганини гапиришди. Итларга тош отилмаса, тепилмаса, аксинча уларга бир бурда нон берилса, улар хеч қачон биринчи бўлиб ташланмайди!  Сўнг журналист йигитча “Отловка” яъни ободонлаштириш қошидаги дайди ҳайвонларни тутиш бригадасини чақириб, 1 та итни тутишди. Журналист йигитча хурсанд ҳолда аҳоли “Отловка”га мурожаат қилиши лозилимлигини айтиб, Зангиота отловкасини телефон рақамини экранга чиқариб, […]

Батафсил

ЭКОҚЎМИТА ГЕНДЕР СИЁСАТИНИ ҚАЧОН АМАЛГА ОШИРАДИ?

Ажойиб янгилик. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўзининг гендер стратегиясини ишлаб чиқиб, ҳар бир хўжаликда гендер етакчисини тайинламоқда. Гендер етакчиларининг маошига 30% қўшимча ҳақ тўланар экан. Шунингдек, “ўрмон бекаси” лавозимини жорий этиш учун ҳам ҳаракат бошланган. Бундан ташқари Қўмита тассаруфидаги 76 та мавжуд хўжаликлардан бири, яъни Деҳқонобод ўрмон хўжалигининг раҳбари аёл, Раъно Бозорова. Айнан Р.Бозорованинг саъй -ҳаракати билан 9 йил илгари парокандаликка учраган хўжалик қайта тикланган, браконьерлик деярли йўқ қилинган. Сувсиз ҳолатда бу ерда кўчатчилик етиштириш, ўрмонларни асраш борасида намунали ишлар […]

Батафсил

Ўрмончи Раъно Бозорова: «Аёл бор жойда тартиб, саранжомлик, адолат бор»

Ўрмон хўжалиги ходими деганда ҳар қандай инсоннинг кўз ўнгида аввало  махсус кийимда, оёқларига этик кийган эркак қиёфаси  гавдаланади. Аёлнинг ўрмончи бўлишини эса ҳеч ким ҳаттоки тасаввурига ҳам сиғдира олмайди.  Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг раҳбари Раъно Бозорова ёшлигидан соҳада ишлашни орзу қилган. Бугунги кунга келиб, бир пайтлар  бутунлай парокандага учраган хўжаликни оёққа турғизган, браконьерлар билан аёвсиз курашиб, Қашқадарёнинг бетакрор Зарафшон арчаларини сақлаб, энг асосийси соҳада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб келаётган «Дўстлик» ордени соҳибаси  билан соҳадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида суҳбатлашдик. — […]

Батафсил

Daraxtlarda ham insonlar kabi qalb bor

Daraxtlarning noqonuniy kesilishiga qarshi faol kurash olib bormoqda. Uning fikricha, amaldorlar yashil zonalarni ko’paytirish o’rniga, ularni jon-jahti bilan yoqotmoqdalar. Aleksey Popov — kasbi shifokor, lekin ayni paytda u eko-faollik bilan ovora. Bosh qahramon — Moskvada tug’ilgan. U 1967 yilda otasi xizmatida Toshkentga kelgan. Bir muncha vaqt o’tgach, Aleksey oilasi bilan doimiy ravishda Toshkentga ko’chib o’tdi. “Men Toshkentga kelganimda yashillik ko‘p edi, quyoshdan yashirinish mumkin, havo salqinida bemalol yurish imkoni bor edi, sug‘orish tizimi yaxshi ishlagan, toza ariqlar ko‘p edi. Issiqni […]

Батафсил

Ўзбекистонда ноёб қушлар қандай муҳофаза қилинади?

Қушлар барча қитъаларда яшайди ва бутун дунёни айланиб ҳаёт кечирадиган жонзотлардир. Улар озиқ-овқат учун яроқли ӯсимликлар ва ҳайвонлар бор жойда яшайдилар: ӯрмонларда, тоғларда, ӯтлоқлар ва ботқоқларда, даштларда, тундраларда ва чӯлларда. Шундай қушлар борки, умрининг кўп қисмини очиқ денгизда ўтказади. Ҳозирги вақтда дунё фаунасида 9000 дан ортиқ қуш турлари маълум. Улар энг хилма-хилдир тропик ӯрмонлар ва ичида оғир шароитлар Арктика ва Антарктикада қушларнинг бир нечта турлари мавжуд, аммо улар жуда кӯп сонли кўринишлар билан ифодаланади. Қушларнинг табиатдаги роли уларнинг фаолиятининг хилма-хиллиги […]

Батафсил

“Мушуккент” -қаровсиз ҳайвонларга эътибор намунаси

Ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган ўсмир келажакда инсонга қарши жиноят содир этишга мойил эканлигини руҳшунослар аллақачон исботлашган.  Фуқаролар бошпанасиз ит ва мушукларга қанчалик меҳрибон бўлишса, ўз фарзандларини бевосита жониворларга нисбатан ғамхўр ва меҳрли этиб тарбиялашса бундай жамиятда шафқатсизликлар ва жиноятлар камроқ бўлишини Т уркия, Грузия, Япония ва бошқа қатор Европа давлатлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.  Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам қаровсиз ҳайвонларга  бевосита  табиатга меҳри баланд бўлган юртдошларимиз томонидан эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол. Бунинг натижасида  юртдошларимизда ҳам меҳрибонлик, меҳр-оқибат болаликдан тарбияланади ва […]

Батафсил

СУВНИНГ ҚАДРИНИ ФАҚАТ СУВЧИ БИЛАДИМИ?

        Хоразм влоятида бир қанча сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шулардан бири ичимлик ва суғориш учун сувни етказиш муаммосидир. Бу ерда республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сув танқислиги янада кучлироқ сезилади. Вилоятнинг Янгибозор тумани  энг чекка ҳудудларидан бири бўлган туманда сўғориладиган ерлар 23 мингдан зиёддир. 8 та сув истеъмолчилари уюшмаси мавжуд.  Янгибозор тумани дарё бўйида жойлашгани билан Бузқалъа каналини оладиган бўлсак, у энг охирги нуқтасида жойлашган. СИУларнинг аксариятида фаолият  юритиш учун етарли шароит йўқ. Бўзқалъа каналининг узунлиги 40 км. […]

Батафсил

Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Қуролланган браконьерларга қуролсиз чиқаётган қаҳрамонлар  (Давоми) Азамат Айдарбеков экоинспекторларнинг браконьерлар билан учрашуви ҳақида  тўхталишни унчалик истамади. Унинг камтарлиги, қўл остидаги инспекторларга ҳар қандай вазиятда ёрдамга ошиқиши, на инсон на ҳайвонни  оғир аҳволда ташлаб  кетмаслигига медиатур давомида гувоҳ  бўлдим.  Биздаги маълумотларга кўра, айнан Азамат Айдарбеков раҳбарлигида ўтган йили Қунғирот туманида 24 май куни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи директорининг буйруғи билан учта  миилий боғ экоинспектори ва Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори текширувга жўнаб кетишади. Соат 13:30 атрофида улар […]

Батафсил

Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Мен журналист сифатида жуда ҳам кўплаб медиатурларда қатнашганман. Аммо  бу медиатур ўзгача бўлди. Нега дейсизми?   Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Қорақалпоғистон экологияси” газетаси ва  Ekolog.uz газетаси ҳамкорлигида Жанубий Устюрт миллий табиат боғи  ва Судочье -Акпетки буюртма қўриқхоналарига уюштирилган медиатур республикамизнинг ўзига хос табиати,Ўзбекистон Қизил китобига киритилиб, йўқ бўлиб бораётган ноёб жониворларни табиат бағрида кўриш, экоинспекторларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги машаққатли меҳнати ва хавфли фаолиятини ҳис қилиш имконини берди. 2022 йил 6 май куни республика ОАВ вакиллари, блогерлар […]

Батафсил

[:ru]Собака, которая не бросила своего убитого хозяина[:UZ]Эгасининг жасади олдидан кета олмаётган ит…[:]

[:ru]Собака, которая не бросила своего убитого хозяина.

В социальных сетях фото стало виральным, под фотографией был длинный комментарий: «Трагическое фото из Бучи (Украина)».[:UZ]Ижтимоий тармоқларда бир фото тарқалди ва унинг остига шундай изоҳ қолдирилди: «Бучадан (Украина) фожиали фотосурат. Вафодор ит отиб кетилган эгасини тарк эта олмаяпти…»[:]

Батафсил

[:UZ]Ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишди[:]

[:UZ]Тошкент шаҳри Миробод тумани Юксалиш маҳалласи ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишибди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Она табиат барчамизники. Унинг ҳар бир неъматини кўз қорачиғидек асраб авайлаш борасида ҳар биримиз масъулмиз. Ёшларимизнинг бу каби харли ишларга хайрихоҳлиги бизни хурсанд қилди. Маҳалланинг табиатсевар ёшлари қушлар учун турли хил кўринишда ин ясаб қанотли дўстларга тақдим этишибди. Албатта табиат жониворларига бу каби эътибор республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида маҳалла ёшлари томонидан […]

Батафсил

[:UZ]Ваҳшийликнинг чегараси борми?[:]

[:UZ]Tik-Tok’да @elmurodtolqinov1 номи билан фаолият олиб борувчи фуқаро ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатини намойиш қилувчи материалларидан кўнгилочар ва тижорат мақсадларда фойдаланиб, уларга озор бериб, айримларини бошини танасидан жудо қилиб, мақтаниб келмоқда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ахлоқ ва инсонийлик талабларига зид эканини билмайдиган бу йигитга ўз вақтида чора кўрилишини ва саҳифасидаги ҳайвонларга нисбатан қилинган шафқатсиз видеоларини ўчиртириш лозим. Tik-Tok фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида жойлаштирган сўнгги видеосида ёмғир натижасида қурилишини ишлари тўхтаб қолганини кўрсатган. Видео тасвирда давлат рақами 01F358GB бўлган Москвич автомашинаси борлигини […]

Батафсил

[:ru]В Бухаре свадебные столы начали украшать живыми рыбками[:UZ]Тўйдаги “тирик балиқлар безаги”: турмуш қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими?[:]

[:ru]Мы получили очень печальное обращение от подписчика  нашего канала. На свадьбе, которая состоялась 21 января в ресторане «Хавас» города Бухары украшением стола послужили живые, декоративные рыбки положенные в бокалы среди мясных продуктов, расставленных для закусок и напитков  на столах. Наши свадьбы и церемонии не всегда проходят умеренно, на основе лучших традиций и обычаев. Обращение, которое приходит к нам, может подтвердить нашу точку зрения. Наш подписчик пишет: «В свадебном зале 30 столов, в каждом из них по 2 живых рыбок в […]

Батафсил

[:ru]Как относятся  к бездомным животным в США?[:en]Ақшда дайди уй ҳайвонлар муаммоси қандай ечилади?[:]

[:ru]В Америке действует «Закон о стерилизации животных», согласно которому все животные, имеющие хозяев и которым исполнилось 4 месяца, должны пройти хирургическую стерилизацию. Исключение делается лишь для чемпионов, полицейских и поводырей, а также для призёров выставок и животных, используемых заводчиками. В США действует специальная Программа надзора за животными, которая включает в себя ряд компонентов: отлов бездомных животных и организация приютов; стерилизация и получение лицензии на владение животным; просвещение населения; современные методы быстрого поиска потерянного животного; правила выгула собак и идентификационное чипирование; […]

Батафсил

[:UZ]Денгизга йўл[:]

Франция, 1980 йил. 1980 йили Франциядаги Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти укол ёрдамида ухлатиб ўлдирилган 140 та ит жасадини Магни-Cоурс трассасига териб чиқди. Мазкур акцияни эса “Вафодорлик учун ўлим” деб атади. Сиз суратда кўриб турган итларнинг барчасини эгалари таътил пайтида дам олишга кетишда, уларга қараб туриш учун одам тополмай, жониворларни ўлдиришга беришган. Расм денгизга олиб борадиган йўлнинг тимсолига айланди … Вафодорлик ва эгаларига бўлган муҳаббат эвазига хиёнат ва шафқатсизлик. Уларнинг эгалари итларнинг жонидан кўра дам олиш муҳимроқ экан. Фақатгина инсонгина бундай […]

Батафсил

SOS!!! Қуш  бозорлари, ижтимоий тармоқларда  саъваларнинг савдоси авжида

Саъвалар чумчуқдек келади-ю, лекин тана тузилиши ундан фарқ қилади.  Тумшуғи сербар қизил йўл билан ўралган. Жиғилдонининг иккала ёнида, оқ ранг устида иккита оч жигар ранг холи бўлиб, тўшининг устки қисмигача тушиб келади. Бошининг тепаси ва орқаси кул рангнамо-қўнғир. Ўзбекистонда саъвалар (бўзбошлар) Чатқол тизмаси, Нурота, Туркистон, Зарафшон Ҳисор тизмалари, Кўхитанг ва Боботоғда  дарахтларнинг энг юқори шохига саватча шаклида уя қуради. 4—6 тагача бўлган полапонларини ота-онаси хашаротлар бериб боқишади. Саъвалар зарарли хашаротларни, айниқса шира (ўсимлик бити)ларни қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Бу […]

Батафсил

USАIDНИНГ 11-ЧИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ САВДО ФОРУМИГА ҚЎШИЛИНГ

4-октябр куни Тошкент вақти билан соат 13:00 дан бошлаб АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) 11-чи йиллик Марказий Осиё Савдо Форумини “Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш орқали пандемиядан кейинги тикланиш“ мавзусида онлайн тарзда ўтказади. Виртуал форум 2021 йил 8 октябрда якунланади. АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси бошлиғининг ўринбосари Жуди Куо АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган форумни очади. 6 октябр куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Форумнинг «Марказий Осиёда сув хавфсизлиги» сессиясида нутқ сўзлайди. Форумда 80 дан ортиқ машҳур ма’рузачилар орасида ГИЗнинг […]

Батафсил