5 август куни Миллий ТВдан “Итлар макони” деб номланган репортаж Зангита туманидан берилди. Журналист тичгина юрган, турган итларни кўрсатиб, улар тишлаши , ташланиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Аҳоли ҳам мурожаатларда итлар кўпайганини гапиришди. Итларга тош отилмаса, тепилмаса, аксинча уларга бир бурда нон берилса, улар хеч қачон биринчи бўлиб ташланмайди! Сўнг журналист йигитча “Отловка” яъни ободонлаштириш қошидаги дайди ҳайвонларни тутиш бригадасини чақириб, 1 та итни тутишди. Журналист йигитча хурсанд ҳолда аҳоли “Отловка”га мурожаат қилиши лозилимлигини айтиб, Зангиота отловкасини телефон рақамини экранга чиқариб, уни овоз чиқариб ҳам айтди.
Афсуски, бу йигитча дайди жониворларни отловка қаерга олиб боришини, охир оқибат бу итларнинг ҳаммаси ўлдирилишини, хукумат кучайиб бораетган бу муаммога эътибор қаратиши кераклигини. Уларни стериллаш ва эмлашни ўз бўйнига олиши лозимлигини айтмаи. Материал бир ёқлама, нопрофессионал тарзда эфирга узатилди.
Бу йигитча бир марта бўлсада Зангиотадаги отловкага бориб, у ерда даҳшатли аҳволни, жониворларга на овқат на сув берилиши, ўлик кучукчалар тириклари билан қоришиб етганини, Низом бўйича улар 5 кун сувсиз, овқатсиз ушланиб, сўнг уларнинг барчаси ўлдирилишини кўрганида, репортажида бунчалик хурсанд бўлиб гапирмаган бўлар эди. Шу ўринда ОАВ вакилларига мурожаатимиз бор!
Ҳақиқий журналист холислик тамойилига таянган ҳолда муаммони икки томондаги аҳволни ўрганиб ёритиши, жониворларга нисбатан баттар адоватни қўзғатмаслиги, муаммонинг ечими фақатгина итларни ушлаб кетиш эмас, Туркия, Груузия, Миср, Япония сингари қатор давлатлардагидек, давлат томонидан кўпаймаслиги учун стерилланиши, эмланиши, приютлар ташкил этилиши кераклигини мутахассислар фикри билан бериши лозим. Жамиятда шундоғам жониворларга салбий муносабат мавжуд.
Биз қачонки уларга меҳр кўрсатсаккина, ривожланган ИНСОНИЙ давлатлар қаторига кирамиз. Журналистлар жамият онгини бошқарувчи, экологик онгни шакллантирувчи инсонлар сифатида муаммони ёритишаетганида унинг илдиз отиб кетмаслиги, ҳайвонларга нисбатан ваҳшийликлар кўпаймаслиги учун тўғри ва ПРОФЕССИОНАЛ тарзда ёндошишлари зарур!
☘️Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot