Мазкур фестивални ўтказишдан асосий мақсад мамлакатнинг туризм салоҳиятини намойиш этиш, миллий узум маҳсулотини брендини жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъминлаш, қадимий узумчилик ва виночилик тажрибаси ҳамда боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришдан иборат. Жараёнда Ўзбекистоннинг 12 та вилоятидан фермер хўжаликлари, мамлакатимиз вино заводлари, табиий ичимликлар, шарбатлар ва шарбат концентратлари ишлаб чиқариш корхоналари ўз экспозициялари билан иштирок этди. Тадбир доирасида мутахассислар, фермер ва депутатлар ОАВнинг саволларига жавоб қайтаришди. Паркент узумчилик тарихи бевосита шу ерлик Тоживой Ризаев номи билан боғлиқ. […]
БатафсилНавбатдаги пресс-тур Паркент туманида ўтказилди
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида Паркент туманида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан пресс-тур ташкил этилди. Тадбирга оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар вакиллари, блогерлар таклиф этилди. Пресс-тур иштирокчилари дастлаб томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган “AgroStar Expo” МЧЖга қарашли боғларни бориб кўрди. – Тасарруфимизда 110 гектар экин майдони бўлиб, тўлиқ томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган, – дейди “AgroStarExpo” МЧЖ бош аграноми Жўрабек Пўлатов. – Боғларимизни Исроилнинг “NaanDanJain” компаниясининг […]
БатафсилСУВНИНГ ҚАДРИНИ ФАҚАТ СУВЧИ БИЛАДИМИ?
Хоразм влоятида бир қанча сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шулардан бири ичимлик ва суғориш учун сувни етказиш муаммосидир. Бу ерда республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сув танқислиги янада кучлироқ сезилади. Вилоятнинг Янгибозор тумани энг чекка ҳудудларидан бири бўлган туманда сўғориладиган ерлар 23 мингдан зиёддир. 8 та сув истеъмолчилари уюшмаси мавжуд. Янгибозор тумани дарё бўйида жойлашгани билан Бузқалъа каналини оладиган бўлсак, у энг охирги нуқтасида жойлашган. СИУларнинг аксариятида фаолият юритиш учун етарли шароит йўқ. Бўзқалъа каналининг узунлиги 40 км. […]
БатафсилПомидор ёки заҳарли маҳсулот?
Ерни ўз ҳолига қўймайдиган, унга ҳеч бўлмаса 2 йилда бир дам бермайдиган, ҳосил олиш мақсадида турли кимёвий моддаларни пуркаб, пул қилаётган, маҳсулотларига эмбрионнинг она қорнида нуқсонли ривожланишига сабаб бўладиган — Е-123, саноат чиқиндиси ҳисобланган Е-102 каби қўшимчалар қўшаётган, экологияга зарар етказаётганлар, сизларга айтар гапим бор. Аввало маҳсулотингизни бу усулда етиштиришингизнинг ўзи — экологияга зарар. Дориланган маҳсулот табиий бўлмайди, уни еган одам камида ювиб истеъмол қилмаса, заҳарланишгача боради. Ҳурматли тадбиркор, сиз бу билан «помидор» етиштиряпсизми, ёки бирор заҳарли дорими? Помидорни еб, […]
БатафсилШанхайда «Мингта дарахт» лойиҳаси
Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти. Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ғаройиб жой пайдо бўлади. Унинг муаллифи – бутун дунёга машҳур архитектор ва дизайнер Томас Хизервикдир. Лойиҳа яратувчиси ўз ижод маҳсулини «архитектурадан кўра кўпроқ келажак топографияси» деб номлаяпти. Турар жой мажмуаси Хизервикнинг ишланмалари учун хос бўлган зинапояли профиль ва кўплаб майса, бута ва дарахтларни ўз ичига олади. Иншоотлар Сучжоу сойи қирғоғида жойлашади ва шаҳарнинг 50-мавзесининг замонавий қисмига […]
БатафсилҚАШҚАДАРЁДА “БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ” АКЦИЯСИГА СУВНИ ТЕЖАШ ЭКО-МАРАФОНИ UZWATERAWARE БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА СТАРТ БЕРИЛДИ
Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида ташкил этилган «Юксалиш» умуммиллий харакати ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир миллион дарахт» акциясига «Сувни тежаш эко-марафони» UzWaterAware билан ҳамкорликда старт берилди. Акциянинг мақсади- ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш,одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборини жалб қилишдир. Ушбу лойиҳа йилда икки маротаба куз ва баҳор фаслида ўтказиш режалаштирилган. -Боғимиз 8 гектар майдондан иборат бўлиб, унда мингдан ортиқ дарахт мавжуд. Акция доирасида қрим соснаси экилди. Бизнинг кўчатлар ҳамма жойда […]
БатафсилТОМА-ТОМА КЎЛ БЎЛУР
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) маълумотига кўра, ҳар йили 5 млн киши ифлосланган ва сифатсиз сувдан истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда.
Батафсил«ЭКОДАРС»НИНГ ФОЙДАСИ ЁКИ БИРНИКИ МИНГГА МИНГНИКИ ТУМАНГА….
3 кун. Медиатурнинг 3 куни журналистлар Урганч далат университетида бўлишди. Аҳолининг сувни тежаш бўйича хабардорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш борасидаги Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган учинчи компонентда “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ ҳамда “Карасс” Хоразм агроконсультатив маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англаниши учун ўқитувчилар ўртасида тренинглар ўтказилмоқда. Ана […]
БатафсилЎзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида
Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгаллаганлигини жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Шундай қилиб, Ўзбекистон рейтингнинг 8-қаторидалиги маълум бўлди. Тадқиқот сув танқислигини, шунингдек, қурғоқчилик ва дарё тошқинлари хавфини баҳолади. Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливан, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Ботсвана каби мамлакатлар фавқулодда сув танқислиги […]
БатафсилХОРАЗМДА СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТАЖРИБАСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА
Инсон аждодлармиз муқаддас деб билган тўрт унсур, сув, ҳаво, олов, тупроқсиз яшай олмайди. Минг йиллар олдин сувнинг кўп бўлишига қарамай у жуда асраб-авайланган, ифлосланишдан, бекор сарфдан асралган. Бугун Ўзбекистонда сув танқислиги ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги муаммолар тобора долзарблашмоқда. -Бунинг асосий сабабларидан бири сув истеъмолининг ошганлиги, ерларнинг мелеоратив ҳолатининг ёмонлашуви, сувдан жойларда нотўғри фойдаланиш, сув тежамкор сўғориш технологияларини тўлиқ қўлламасликдан иборат, дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти кафедра мудири, профессор Илҳом Бегматов. – Бунинг олдини олиш учун […]
БатафсилТОМЧИЛАТИБ СЎҒОРИШ: ХАТТО ЧЎЛДА ҲАМ БОҒ ЯРАТСА БЎЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Орол денгизи қуриши муаммоси, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини қайд этди ҳамда халқаро ҳамжамиятни Орол денгизи буткул қуришининг олдини олишга чақирди. Ўзбекистон минтақавий давлатлар билан сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳар томонлама мулоқотни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимизда 1992 йилдан буён ўзининг фаолиятини амалга […]
БатафсилЎзбекистонда сув тақсимоти мобил илова орқали амалга оширилади
Андижон вилоятида Европа Иттифоқи ва Германия ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)нинг қўшма лойиҳаси доирасида сув ресурсларини бошқариш бўйича фермер хўжаликларининг раҳбарларига интенсив боғларни сўғоришда сувни тежовчи янги технологиялардан фойдаланишни ўргатишга йўналтирилган семинар-тренингда ана шу мобил иловадан фойдаланиш қоидалари ўргатилди.
Батафсил“Африка лаққаси” Қорақалпоқистонни забт этмоқда, ёҳуд “Nukus agro fish“ корхонаси фаолиятига бир назар
Қорақалпоғистонда балиқчиликни қандай ривожлантириш мумкин? Албатта бу саволга ҳозирда кўпчилик жавоб беришга қийналади. Орол денгизининг қуриши йиллар давомида балиқчилик билан тирикчилик қилган аҳолини зудлик билан касбини ўзгартиришга мажбур қилди. Аммо ўз умрини Қорақалпоғистонда балиқчиликни ривожлантиришга бағишлаган Нурмуҳаммад ота Пиримбетов “Нукус балиқ” корхонаси тугатилгач, соҳани мустақил ривожлантиришга қарор қилди ва тез орада Нукус туманида балиқчиликда истиқболли, деб ҳисобланадиган ёпиқ сув айланма тизими ҳавзаларида балиқ етиштиришга қаратилган йирик корхонага асос солди. “Nukus agro fish“ МЧЖ томонидан ёпиқ сув таъминоти тизими технологияси асосида […]
БатафсилЕр ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш тартиби белгиланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, […]
БатафсилЕр ресурсларига бағишланган конференция доирасида дала куни ўтказилди
Конференция доирасида “Тупроқ унумдорлигини оширишда экологик соф ресурс тежамкор технологиялар” кўргазмаси ташкил этилиб, “Энг яхши илмий иш” номинациялар бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Конференциянинг иккинчи кунида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Арид ҳудудининг вертикал зоналлик минтақаси тупроқлари” мавзусидаги дала куни ўтказилиб, ушбу тадбирда анжуман иштирокчилари тоғ олди ва тоғ тупроқларини тупроқ хосил қилиш шароитлари ва тупроқларни хосса хусусиятлари билан батафсил танишдилар. Шунингдек, ҳудудларда экологик туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида “Ҳудудларни ривожлантиришда экотуризмнинг аҳамияти: халқаро ва миллий тажриба” мавзуидага […]
БатафсилЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ ЯНГИ ЁНДАШУВЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Тошкентда “Ер ресурсларини бошқариш ва уларни баҳолаш: янги ёндашувлар ва иновацион ечимлар” мавзуидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, экспертлар, шунингдек, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, К.А.Тимирязев […]
БатафсилЕр ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш иқтисодий барқарорлик асоси
Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб, ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси қарорига асосан 22 апрель куни Ҳалқаро Ер куни сифатида нишонланмоқда. Бугунги кунда ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш халқаро ҳамжамиятнинг ҳамда дунёдаги барча давлатларнинг олидида турган ўта муҳим долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ер юзасида кечаётган глобал экологик зиддиятли жараёнлар, масалан иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнлари, биологик хилма хилликнинг қисқариб бориши, атмосфера ҳавоси […]
БатафсилЧОРВАДОРЛАР ЎЛКАСИ ёхуд Чингизхон ғалабасининг сири
Олимларнинг фикрича, айнан қулай иқлим шароити, ёмғирнинг кўп ёғиши натижасида ўсимликларнинг гуркираб ўсиши 1211-1225 йилларда Чингизхон қўшини асосини ташкил этган отларини зарур емиш билан таъминлаб, йилқи подаларининг беҳисоб даражада кўпайишига олиб келган.
Батафсил«СУВСИЗ» ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
1971 йили Бирлашган Араб Амирликлари ташкил топгач, қишлоқ хўжалигига чет эл сармоялари жалб қилина бошланди. Шу мақсадда 1985 йили Дубай амирлигида эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилди ва бир йил ичида бу ерда 60 та давлат ўз ваколатхоналарини очишди.
БатафсилОролнинг қуриган тубида чорвачилик қилса бўладими?
Орол денгизининг қуриган туби қарийб 4 млн гектарни ташкил қилиб, шундан 1,3 млн гектардан ортиғи Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади.
БатафсилЧОРТОҚЛИК ЧОРВАДОР ТАЖРИБАСИ
Республикамизда чорвачилик соҳасини ривожлантиришга Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Анортоғ” наслчилик-бўрдоқичилик фермер хўжалигининг раҳбари Расулиддин Зохидов ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Батафсил«ШАЙТОН ОЛМАСИ» ЁКИ ИНСОНИЯТНИ ҚУТҚАРГАН САБЗАВОТ
1586 йили машҳур адмирал Фрэнсис Дрейк картошкани ўз боғига экади. Аммо унинг боғбонига картошка гуллагач, унинг ўрнида пайдо бўладиган кўм-кўк меваларнинг аччиқ таъми ёқмай, картошкаларни у томири билан суғуриб ташлайди ва тупроқ остида ҳақиқий, ширин таъмга эга бўлган сабзавот борлигини кўриб, ҳайрон қолади.
БатафсилЛАЛМИКОР ДЕҲҚОНЧИЛИК ЖАҲОН АҲЛИНИ ТЎЙДИРАДИ
Ер юзида иқлимнинг ўзгариши, чўлланишнинг кўпайиши, ичимлик ва суғориш сувларининг камайиши бутун инсоният олдида сувни тежаш ва сувсизлик шароитида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш масаласини қўймоқда. Ушбу муаммонинг ечими лалмикор ерларни ўзлаштириш ва у ерда экиладиган экинларнинг ҳосилдорлигини оширишдан иборат. Лалмикор ерлардаги намлик асосан куз ва қиш фаслларида ёққан ёмғир ва қорнинг ёғиш даражасига боғлиқ. Бутун дунёда бундай ерларнинг майдони ҳар йили намлик даражасига қараб ўзгариб туради. Айнан лалмикор ерлар бугунги кунда улкан аҳамиятга эга бўлиб, суғорилмайдиган ҳудудлардан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда […]
БатафсилАМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ёки буғдой етиштиришда етакчи мамлакат
Қишлоқ хўжалигининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1862 йили АҚШ Конгресси томонидан гомстедлар тўғрисидаги Қонун қабул қилинади. Унга кўра, ҳар бир фуқаро қўриқ ерлардан арзон нархда ер олиб, уни қайта ишлаши мумкин эди. Ўрта ва Узоқ Ғарб ерларининг аксарияти ана шундай «гомстедерлар», томонидан ўзлаштирилган эди.
Батафсил