Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш тартиби белгиланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, минерал хом ашё ва углеводородларни қазиб олувчи ва қайта ишлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар назоратини амалга оширувчи идоралар ишида фойдаланишларига мўлжалланган.