✅ Ҳудудларни тозалаш:

➖ободонлаштириш объектларида – шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари; ➖кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар; ➖якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг йерларида – жисмоний ва юридик шахслар; ➖автомобил йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган йерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар; ➖темир йўлларда ажратилган йерда – темир йўл ташкилотлари; ➖бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти; ➖жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида – объект эгалари; ➖савдо дўконлари ёки […]

Батафсил

ҲАР БИР ИСЛОҲОТ АВВАЛО ШАХСНИНГ ЎЗИДАН БОШЛАНАДИ

Бугунги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш, экологик муаммоларга ўзимизда дахлдорлик ҳиссини шакллантириш шу билан бирга экологик муаммоларни ҳал қилишдаги ислоҳотларни аввало ўзимиздан бошлашимиз лозим. Жиззах вилояти экология бошқармаси  келтирган маълумотларга кўра, вилоятда маиший чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи 23 та корхона ва тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан: 11 таси пластмасса, 2 таси қора метал парчалари, 4 таси шиша ва 6 таси қоғоз-картонларни йиғиб қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. Вилоятда маиший […]

Батафсил

[:UZ]Дунёни олтмиш йилдан буён зарарлаётган чиқинди[:]

[:UZ]Кун бўйи ёмғир ёғди. Гоҳ шивалаб, гоҳ томчилаб, базан эса шаррос қуйиб, атроф оламни чангу-ғуборлардан поклади гўё. Қуруқ жойни ўзи қолмади. Ўт- ўлан, гулу- гиёҳлар, дов-дарахтлар ёмғир сувидан чанқоғини қондирди. Нима бўлса ҳам баҳор ёмғири яхши-да. Ҳаво тоза ва мусаффо бўлади. Нафас олиб, кишининг баҳри- дили яйрайди. Инсоният Яратганга шукроналар айтади. Ёмғирдан тоза бўлган ҳавони уйимиз ойнасидан кузатар эеанмиз, шаҳар ва маҳалла ўзгача кўриниб кетади. Аммо маҳалламиз кўчаларида ёмғирдан аввал бўлиб ўтган шамолдан учиб келиб қолган целлофан паеетлар лойга қоришиб, […]

Батафсил

Чиқиндисиз дунёда яшаш учун нима қилиш керак?

   Дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. Аммо халқимизга бу қизиқ эмас. Уларни қайсидир хонанда ҳаёти, шахсий муносабатлари кўпроқ қизиқтиради… Лекин бизни хонандаларнинг шахсий ҳаёти эмас, балки хонадонимиздан, иш жойимиздан, ўқиш ва дам олиш масканларимиздан чиқаётган маиший чиқиндилар қаерга кетаётганлиги кўпроқ ташвишлантирди. Орангизда маиший чиқиндилар нима ва улар қаерга кетади, деб савол берувчилар албатта топилади. Одамларнинг ҳар кунлик фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат […]

Батафсил

Қорақалпоғистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

Қорақалпоғистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таcсарруфидаги Қорақалпоғистоннинг “Тоза ҳудуд” унитар корхонасига 70 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Ҳужжатга кўра, маблағлар Европа Иттифоқи стандартларига жавоб берадиган янги санитария полигонлари, чиқиндиларни саралаш  ва қайта ишлаш заводлари ҳамда  чиқиндиларни кўчириш станциялари қурилишини молиялаштириш, шунингдек, махсус техника ва автотранспорт воситаларини етказиб беришга йўналтирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Yahav Hamias Group компанияси (Исроил давлати) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.   “ Yahav […]

Батафсил

Ўзбекистонда чиқинди масаласи: қонун, муаммо ва ечим

[:ru]  Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Урбанизация жараёни жадаллашиб, шаҳарлар кенгаяётган, аҳоли сони ўсаётган ва унинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг катта экологик муаммолардан биридир. Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, бир кунда дунё аҳолиси аҳолиси ўртача умумий ҳажмда бир йилда 300 кг. чиқинди ташлайди. Мазкур рақамни 365 га кўпайтиринг ва бир кунда бир одам ташлайдиган чиқинди миқдорига эга бўласиз — 300/365=0,822 […]

Батафсил

ЧИҚИНДИЛАРНИ  ЁҚИШ МУМКИНМИ?

Сайтимизга обуначимиздан ташвишли хабар келди: «Ассалому алайкум мен бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Туманларда ахлат, чиқинди ташланадиган жойларда чиқиндиларни ёқиб қўйиш тўғрими ёки экология томондан рухсат берилганми?   Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Комилчўл” МФЙ да жойлашган чиқиндихонадаги чиқиндиларни доимо ёқишади. У эса ёнмасдан тутаб, атрофдаги қишлоқлар, фермер-хўжаликларни қоплаб, атрофда яшаётган фуқароларни заҳарламоқда”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сонли қарорига биноан  “Жисмоний ва юридик шахслар учун қуйидагилар […]

Батафсил

ЯПОНИЯ ҚИШЛОҒИДА ЧИҚИНДИЛАРДАН ҚУТИЛИШНИНГ ЯНГИ УСУЛИНИ ТОПИШДИ

Япониянинг Камикацу оролидаги тоғли қишлоғи аҳолиси чиқиндиларни ўзлари қайта ишлашга қарор қилишди. Хозир улар чиқиндиларни ўзлари 34 та турларга ажратишмоқда. 2020 йилда  чиқинди полигони ва чиқинини қайта ишлаш заводини ёпиш ниятидалар. Фуқаролар биринчи галда чиқинди ташувчи машиналар ва контейнерлардан воз кечишди. Улар 90% чиқиндиларни қайта ишлашни ўрганишди. Қишлоқнинг марказида мувофиқлаштирувчи Марказ жойлашган. Унда бир оила ишлатмай куйган нарсани бошка оилага алмаштириб бериш мумкин Чиқиндилар утилизациясидан маблағга мунипалицет компост қилиш учун материалларга субсидиялар, озиқ-овқат олиш учун ваучерлар беради. Мазкур усулда чиқиндиларни […]

Батафсил

ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ БИР МАРОТАБАЛИК ПЛАСТИК БУЮМЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАҚИҚЛОВЧИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Европа  парламенти Евроиттифоқинг барча давлатларида  пластикдан ясалган буюмларни тақиқлаш ва бир маротабалик пластик идишларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича қонун қабул қилди.   2021 йилда кучга кирадиган янги қонунга кўра, барча турдаги пластикдан ясаладиган идишлар, маиший буюмлар, ичимликлар учун пластик трубочкалар, ҳаво шарлари учун пластик тутқичларни ишлаб чиқариш тақиқланади. Бундан ташқари 2025 йилга келиб 90 фоиз платик бутилкаларни қайта ишлаш йўлга қўйилиб, сигарета фильтрларидаги пластик қўшимчалар миқдори, шунингдек, овқат учун ишлатиладиган пластик контейнерларни ишлаб чиқариш камайтирилади. 🍀🍀🍀 Европейский парламент проголосовал за […]

Батафсил

КИЙИМ- САЙЁРАДАГИ ЧИҚИНДИНИ КЎПАЙТИРМОҚДА

Биз бир марта кийган кўйлагимизни қайтиб кийгимиз келмайди, бир  ой тутган сумкамизни ,икки марта кийган туфлимизни бошқасига алмаштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳар биримизнинг камида 3 тадан куйлагимиз, устки ва бош, оёқ кийимимиз бор. Урфдан  қолса дархол уни ахлатга ташлаймиз, чунки ҳозир болалар ҳам ака ёки опасидан қолган кийимни кийишмайди. http://ecology.md  сайти маълумотларга кўра, сўнгги 15 йилда  кийим ишлаб чиқариш 2 мартага кўпайди. Бу эса: Ҳар йили дунёда 2 млрд. Жинси шим тикилади. Ҳар бир шимни ишлаб чиқариш учун 7000 литр сув, […]

Батафсил

Полиэтиленнинг одамлар саломатлигига зарари

Айни пайтда полиэтилен халтачалар кишиларнинг саломатлигига зарар етказиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар кам, лекин ҳақиқатдан ҳам шундай. Сабаби уларни ишлаб чиқаришда токсиклиги маълум бўлган қўрғошиндан фойдаланилади. Ушбу металлнинг инсон организмида тўпланиши кўплаб касаллик­ларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.   Полиэтилен халтачаларда реклама мақсадида турли логотиплар эътиборни тортадиган рангда жойлаштирилади. Аҳоли эса ўйлаб кўрмасдан уларда озиқ-овқатларни сақлайди. Тадқиқотларга кўра, рангнинг таркибида инсонни ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган токсинлар мавжуд. Шунингдек, халтачаларни тайёрлашда кимёвий елимлардан ҳам фойдаланилади. Бу баъзи ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотларига салбий таъсир […]

Батафсил

Жиззахда 169 та ноқонуний чиқиндихона йўқ қилинди

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг  хабарига кўра Жиззахда 169 та ноқонуний фиқиндихона бартараф этилган. Аммо ўзимиз яшаётган ҳудудни тоза сақлашга бепарволик, масъулиятсизлик билан қарашимиз туфайли йўл четларида, кўча-кўйларда сув ҳавзаларида пайдо бўлаётган ноқонуний чиқиндихоналарнинг барчаси бартараф этилди, дегани эмас. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан йилнинг ўтган даврида жами 214 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди. Уларни бартараф этиш, янгиларининг олдини олиш ишлари давом этмоқда. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузурида вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК ва унинг туман-шаҳар филиаллари тузилиб, уларнинг […]

Батафсил

ЧИҚИНДИЛАР КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ

Бугун экология хусусида кўп ва хўп гапирилмоқда.  Экологик маданият, аҳолини экологик онгини оширишга бағишланган тадбирлар ўз самарасини бераяптими? Ўқув муассасаларида ёшларга ўтилаётган сабоқлар, оиладаги тарбия фарзандларимизни атроф-муҳитга эътиборлироқ бўлиш билан биргаликда инсон учун хос фазилатлар табиатни асраш, уни ифлослантирмасликка ўргатаяптими? Афсуски, йўқ. Эрталаб қулида чиқинди тўла селофан халта кўтарган ота- боланинг орқасидан кетар эканман, уйнинг орқасидан оқиб ўтадиган каналга яқинлашганда ота боласига бир қараб олдида, қулидаги чиқиндини сувга улоқтирди. Шу заҳотиёқ 7-8 ёшли болакай ҳам отасининг хатти-ҳаракатларини такрорлади. -Ҳой, уялмайсизми, […]

Батафсил

КОРЕЯ ЎЗБЕКИСТОНДА БИОПАРЧАЛАНУВЧИ ПАКЕТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИ

Жанубий Кореянинг компанияси  Ўзбекистонда биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Жанубий Кореянинг «Seojin Industry» компанияси делегацияси билан учрашувда айтиб  ўтилди. Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасида «Seojin Industry» компанияси технологиялари асосида биопарчаланувчи (тез парчаланувчи) гранулалар, пакетлар ва бошқа турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ўзаро ҳамкорликка қаратилди. Биопарчаланувчи гранула, бир марталик идишлар ва бошқа шу каби маҳсулотлар Жанубий Корея Республикасининг ўзи учун ҳам янгилик эди. У сўнгги 5-6 йил ичида аста-секинлик билан ривож топди. Биопарчаланувчи маҳсулот таркибининг 40 фоизини маккажўхори […]

Батафсил

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси: муаммо ва ечим

   Сўнгги икки йилда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда. Биргина 2017-2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди, 13 та санитария жиҳатидан тозалаш давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та филиали, шунингдек, 9 та маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерлари ташкил этилди. Кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг деярли ярмини […]

Батафсил