2022 йил 12 май куни Тошкент вилоятида Халқаро экологик таълим куни доирасида плоггинг ўтказилди.
Плоггинг — Швецияда 2016 йили эколог Эрик Алстром томонидан асос солинган. Югуриш давомида чиқинди териб кетилади. Ҳам соғлиққа, ҳам табиатга фойда.
Ҳозир плоггинг Европа давлатларида кенг тарқалган. Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилди.
Ташкилотчилар Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қўмитаси, Экологик партия, Ekolog.uz сайти ва ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факультетининг деканатидир.
Энг кўп чиқинди йиққан талабаларга эсдалик совғалари тақдим этилди.