«Ekolog» телеграм каналида Жиззах вилояти, Янгиобод туманининг Учтурғон қишлоғида фуқаро томонидан бўрининг сўйилиши акс этган суратли хабар юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси экологик инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганишлар давомида Янгиобод тумани «Ҳавотоғ» ҚФЙнинг Учтургон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан ушбу ҳолат содир этилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 млн. сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, фуқарога ҳайвонот дунёси давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисида тушунтириш олиб […]
Батафсил[:UZ]Уйимиз олдидаги дарахтларни кесишга рухсат олиниши керакми?[:]
[:UZ]Дарахтларни кесиш учун тегишли тартибда рухсат олиниши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорига асосан маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофи, шу жумладан, кўчалар ва бошқа аҳоли пунктларида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни туман экология бўлимларидан рухсат олиниши лозим. Тегишли тартибда рухсатнома олмаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Манба[:]
Батафсил[:UZ]Аэропортлар ҳудудида Лочинлар боқиладими?[:]
[:UZ]Савол: Самалёт аэропорт ҳудудида кўп туриб қолса қушлар ин қуриб олиши мумкин, шунинг учун ҳам аэропорт ҳудудида Лочинлар боқилади дейишади. Бу қанчалик тўғри? Жавоб: Ажойиб қизиқ савол. Аэропортга борганингизда сиз фақат лочинларнинг овозини эшитасиз. У ерда калонкалар бор майналарни ҳайдаш учун Лочинларни овози чиқиб туради. Ҳақиқий лочинлар у ерда йўқ. Агарда аэропорт ҳудудидаги самалёт рейсга қўйилмаган бўлса двигател албатта ёпиб қўйилади қушлар ин қурмаслиги учун,- дейди “Uzbekistan Airways” AJ матбуот хизмати котиби Камола Икромова[:]
БатафсилБизни ким эшитади?
Сайтимизга бир нечта вилоятлардаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва инспекторларидан кетма-кет бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларни ўқир эканмиз хаёлимиздан “Эски ҳаммом, эски тос” деган фикр ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги №12-сонли Қарорига илова билан “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Ушбу Низомнинг 3,4-бобларида бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф- муҳитни муҳофаза […]
БатафсилЭКОЛОГИК ПАРТИЯЛАР ХОКИМИЯТНИ ҚЎЛГА КИРИТИШАДИМИ?
Дунёда экологик партиялар аксарият ҳолатда “Яшиллар партияси” деб аталиб, борган сари парламентларда уларнинг ўрни ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда “Яшиллар партияси” бирорта мамлакатда хокимият тепасига чиқмаган бўлсада, йилдан йилга уларнинг аҳамияти ортиб бораётир. Масалан, Литванинг “Яшиллар партияси” 2011 йилда ташкил этилган, лекин унинг раҳбари Линас Балсис мустақил депутат сифатида парламент мандатига эга. Франциянинг Экология партияси 2017 йилги парламент сайловларининг биринчи босқичида 4,3% овоз тўплаган эди. Сайловларнинг иккинчи турида у тўртинчи ўринни эгаллади. Грецияда «Экологик Яшиллар» блоки 2015 йилда парламентда битта ўринга […]
БатафсилОв соҳасидаги янги қонун қабул қилинди
2020 йил 8 июлда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Айни пайтда Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси томонидан 38 мингдан ошиқ овчилар рўйхатга олинган. Мазкур Овчилик соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади: овчилик гувоҳномаси, у муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, овчилик минимуми бўйича синов имтиҳонини топширган жисмоний шахсларга овчилик жамоат бирлашмалари томонидан берилади; ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома, у экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ рухсатнома берилганлиги […]
БатафсилЖиззахда юзлаб тут дарахтларини ноқонуний кесиб, 250 млн сўмдан ортиқ зарар келтирган икки фермерга жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилоятида юзлаб тут дарахтларини ноқонуний кесган икки фермерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, вилоятнинг Зарбдор туманидаги «Зафарбек Жавлонбек даласи» фермер хўжалиги раиси, 1993 йилда туғилган Ф.М. касалланди, деб ўз хўжалигидаги 402 туп тутни нобуд қилган. Туман экология бўлими маълумотларига кўра, нобуд қилинган дарахтларнинг 260 тупи ҳеч қандай касалликка чалинмаган. Мутахассисларнинг билдиришича, ўсимлик дунёсига 106 миллион 415 минг 600 сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тумандаги «Руслан Нодирбек даласи» фермер хўжалиги раиси, 1995 […]
БатафсилФАРҒОНА – “Дарахт кесган муҳандис жазоланди, аммо унга буйруқ берган раҳбарлар сувдан қуруқ чиқди”
ЁЗЁВОН 6 апрель куни туман марказида гуркираб ўсиб турган азим чинорлар ҳеч беаёв кесиб юборилди. Дарахт кесиш туманда одатий ҳолга айланган. 2 йил аввал туман марказидаги 25 туп қимматбаҳо арча дарахти шафқатсизларча кесилган. Карантин режими жорий этилган кунлари чинорларни кесиш кимга, нимага керак бўлиб қолди? Маълум бўлишича, чинорлар туман ободонлаштириш бошқармаси муҳандиси томонидан туман ҳокими ва бошқарма бошлиқларининг оғзаки кўрсатмаларига кўра кесилган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси мутасаддиси муҳандисга 2 230 000 сўм маъмурий жарима ва 24 530 000 […]
Батафсил«Қизил китоб»га киритилган жониворлар ҳам зарар кўрган» — Сардобадаги офат экотизимга қандай таъсир қилади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Ислом Хушвақтов Kun.uz мухбири билан суҳбатда «Сардоба» сув омборидаги фалокат ва унинг экотизимга таъсири ҳақида маълумот берди. Ислом Хушвақтовнинг сўзларига кўра, «Сардоба» сув омборининг ҳажми Тошкент денгизидан тўрт баравар катта. «Сардоба сув омборининг умумий ҳажми 920 млн метр кубни ташкил этади. Тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу Чорвоқ сув омборидан 42 баравар кичик, Тошкент денгизидан эса 4 баравар катта ҳажмга тенг. Ҳисоб-китоблар ҳали якунлангани йўқ. Ҳозиргача маълум бўлишича, омборда сақланган сувнинг […]
Батафсил“Тўдакул”сув ҳавзасидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлар аниқланди
Навоий вилоят Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.Файзиев бошқарувидаги давлат рақами 85 Т529 ДА Nexia русумли автомашинаси тўхтатилганда Қизилтепа тумани “Тўдакўл”сув ҳавзасидан балиқ овлаш таъқиқланган вақтда 1 (бир) дона Илонбош балиқни ва 1 (бир) дона оқ амур балиқни ноқонуний равишда овлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога 1 784 000 сўм миқдорида тавон пули ҳисобланиб, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Қизилтепа туман Маъмурий судига юборилган. […]
БатафсилТУЛКИ СОТУВЧИ УШЛАНДИ
2020 йил 25 апрель куни Ижтимоий тармоқда тулки сотаман деб чиққан фуқаро Уйчи тумани Хизиробод МФЙ да яшовчи Хошимов Нозимжон эканлиги аниқланди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси биохилмахиллик ва табиий худудлар масалалари бўйича бош мутахассиси М. Саидов ва давлат инспектори О. Болтабоевлар томонидан ҳуқуқбузардан тегишли равишда тушунтириш хати, далолатномалар тўлдирилиб чақирув ҳати берилди. 1 дона Тулки боласини озодликка қўйиб юборилди. Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz
БатафсилКарантин вақтида ЛОЛА сайлига чиқганлар энди жарима тўлайдими?
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 21 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ тумани Татар МФЙ «Сувлисой» қишлоғидан «Зармаст» қишлоғига Қизилдарё дарёси бўйлаб кетувчи йўлда дамас русумли давлат рақами 70 С 242 FA автомашинада Шахрисабз тумани «Тўдамайдон» қишлоғида яшовчи автомашина ҳайдовчиси Ўроқов Шахбоз Раббим ўғли ва шериклари Эргашев Жасур Абдирашидович, Хусанов Шахбоз Шерали ўғли, Рўзимуродов Умрзоқ Қурбонович, Ботиров […]
БатафсилКизил китобга киритилган баликни овлаган броканер кулга тушди
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ва Хисор қўриқхонаси Қизилсув бўлими оралиғидаги буфер зонаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 2 нафар шахслар Яккабоғ тумани «Сувлисой» қишлоғида яшовчи Ашуров Нодир Абдимуродович ва ўзини таништирмаган бир нафар шахс балиқ овлаш тақиқланган вақтда бир дона қармоққа уланган леска тўр […]
БатафсилАрнасойда балиқларни ноқонуний ташиб кетаётган “Кобальт” қўлга тушди.
Арнасой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида балиқ маҳсулотларини ноқонуний ташиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Туманнинг Б.Файзиев маҳалласи ҳудудида ташкил этилган тўсиқ постида Зафаробод йўналишида ҳаракатланиб келаётган Пахтакор тумани, Сувонобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1984 йил туғилган Б.О.нинг бошқарувида бўлган Кобальт русумли автомашина тўхтатиб текширилганда, 15 дона 35 килограмм балиқ маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани маълум бўлди. Ҳуқуқбузар балиқ маҳсулотини Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1994 йил туғилган […]
БатафсилЭнди улар жарима тўлайди
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни автомашинанинг юриш имкони булмаган Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида инспекторлар 30 км масофада пиёда юриб назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 1 та ҳолатда Яккабоғ тумани «Татар» қишлоғида яшовчи фуқаролар Кенжаев Абдихалим Тоштемирович, Юсупов Бехруз Дилшод ўғли деб таништирган шахслар томонидан балиқ овлаш тақиқланган вақтда 2 […]
БатафсилТабиий сув ҳавзаларига тегишли бино ва қайиқларга тақиқ мухрлари қўйилмоқда
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларига тегишли бино ва қайиқларга тақиқ мухрлари қўйилмоқда. Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 12.03.2020 йилдаги 65-сонли буйруғига асосан бошқарманинг мутахассис ҳамда инспекторлари томонидан Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган «Зикри», «Девхона» ҳамда «Хадича» табиий сув ҳавзаларининг мутассаддилари ҳамда ходимларига Республикамизнинг барча сувликларида балиқ урчиш даври бошланиши муносабати билан ов қилиш жорий йилнинг 16 апрелидан 31 майигача бўлган муддатда тақиқлангани борасида тушунтириш […]
БатафсилТОШКЕНТ – “Браконьерлар фош этилиши керак!”
БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан мурожаат. Биоинспекция неча йиллардан бери рейд ўтказмагани оқибатида табиат талон-торож қилинган. Яқинда Бекобод шаҳри инспекцияси тунда рейд ўтказди. Рейд пайтида Сирдарёдан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган браконьерлар қўлга олинган. Бундай рейдлар мунтазам ўтказилиши, браконьерларга имкон қолдирилмаслиги керак!”. Браконьерларнинг айби билан ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг айрим турлари йўқ бўлиб кетиш ёқасига келиб қолди. Ҳар йили браконьерлар томонидан Африкада 35 мингга яқин фил ва мингдан ортиқ каркидон ўлдирилади. Дарҳақиқат, сайёрамиздаги биохилма-хиллик кун сайин қисқариб бормоқда. […]
БатафсилЯнгийўл шаҳрида тунда қурол кўтариб юрган шахслар қамоққа олинди
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 15 апрель, чоршанба куни, тунда милтиқ кўтариб юрган ва дайди итларни отаётган шахслар ҳақида хабар тарқалганди. Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бўлими ва Янгийўл шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу нотаниш кишилар Янгийўл шаҳрида яшовчи 1976 йилда туғилган Д.С., 1982 йилда туғилган А.Х. ва 1983 йилда туғилган А.К. эканлиги аниқланганди. Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, уларга суд ҳукми эълон қилинди. Маълум бўлишича, 14 апрель, сешанба куни, соат […]
БатафсилЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ БИР МАРОТАБАЛИК ПЛАСТИК БУЮМЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАҚИҚЛОВЧИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Европа парламенти Евроиттифоқинг барча давлатларида пластикдан ясалган буюмларни тақиқлаш ва бир маротабалик пластик идишларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича қонун қабул қилди. 2021 йилда кучга кирадиган янги қонунга кўра, барча турдаги пластикдан ясаладиган идишлар, маиший буюмлар, ичимликлар учун пластик трубочкалар, ҳаво шарлари учун пластик тутқичларни ишлаб чиқариш тақиқланади. Бундан ташқари 2025 йилга келиб 90 фоиз платик бутилкаларни қайта ишлаш йўлга қўйилиб, сигарета фильтрларидаги пластик қўшимчалар миқдори, шунингдек, овқат учун ишлатиладиган пластик контейнерларни ишлаб чиқариш камайтирилади. 🍀🍀🍀 Европейский парламент проголосовал за […]
БатафсилЙЎЛ ЧЕТЛАРИДА ҚАЕРДА АХЛАТ ТАШЛАШ МУМКИНЛИГИ КЎРСАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Атомобил йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда 34 та 6.15 “Чиқиндини тўплаш жойи” белгилари 17 та нуқтага, яъни Бектимир туманидаги “Шарқ” постидан Ангрен шаҳри орқали Наманган вилотигача бўлган йўл четларига ўрнатилади. Бундан ташқари 25 дона ахлат конейнерлари ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган. Мазкур белгилар айнан шу ерда чиқинди ташлаш учун қутилар м авжудлиги ҳақида ҳайдовчи ва аҳолини хабардор қилади. 🍀🍀🍀 Госкомэкологии совместно с Комитетом по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта установят 34 знака сервиса […]
БатафсилСУВ ИФЛОСЛАНТИРИЛСА, ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ?
❓Автотранспорт воситаларини ювиш натижасида автомойкалардан ҳосил бўлган ва ишлатилган – зарарларган сувларни канал ва ариқларга оқизиш ҳолатлари юзасидан қонуний чоралар борми? Саволга экоҳуқуқшунос Сайдали Мухторалиев жавоб беради ✅ Ўзи аслида, автомобилларни ювиш жойлари ҳам атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолият турларидан бири ҳисобланади ва ушбу фаолият атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш) фаолият турларидан бири бўлиб ҳисобланади. ✅ Чунки бундай субъектларда, масалан, автомобиль мойларининг ёки шунга ўхшаш бошқа хавфли маҳсулотларнинг тўкилиши ва оқинди сув билан бирга […]
БатафсилЖОНИВОРЛАРНИ ЎЛДИРГАНИ УЧУН АЛЕКСАНДР ДАНИЛОВ ЖАЗОЛАНДИ
Тошкент шаҳри Миробод тумани Маъмурий суди эгасиз ҳайвонларни ушлаш бўйича механизациялашган отряднинг ҳайдовчиси Александр Даниловни мушукларни ушлаб, уларни целоффан пакетга солиб, димлаб ўлдиргани ҳамда жониворларни қутаришга ҳаракат қилгани учун фуқаро Лариса Сулоевага тан жароҳати етказгани учун судланиб жазога тортилди. Л.Сулоевага енгил тан жароҳати етказгани учун ЎзРМК нинг 52 моддаси 2 қисми билан 2 минимал иш ҳақи (404460 сўм) ва жониворларни қасддан ўлдиргани учун ҳам МК 111 моддаси билан ҳам 2 минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортилган. Жониворларни қийнаб ўлдириш, уларни […]
Батафсил“БЎРИ” ДЕБ ГЎМОН ҚИЛИНГАН ИТНИ ЎЛДИРГАНЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ
Тошкент хокимияти қошидаги эгасиз жониворларни тутиш бўйича механизациялашган отряднинг икки ходими 20199 йил 18 июнь куни бўри деб гумон қилинган итни ўлдирганликда айбланиб, Яшнаобод туман маъмурий суди томонидан жаримага тортилди. Қутқарув хизматининг ходимлари Б.Шарапов ва А.Манноповлар “Авиастроитель-1” даҳасига жониворни ушлаш учун чақирилган эдилар. Жойга етиб келиб, улар итни темир арматура билан ваҳшиёна тарзда уриб, ўлдиришган. Судда гувоҳ сифатида сўзга чиққан Р.Гайфулин уларнинг итни уриб ўлдиришганини тасдиқлаган. Айбланувчилар эса ассосиз равишда, итни “қутирган” деб айтишган. Суд Б. Шарапов ва А. Манноповларни […]
БатафсилЕр ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш тартиби белгиланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, […]
БатафсилТабиатдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Ҳеч кимга сир эмаски сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш жараёнида қўпол қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Энг ачинарлиси бу кўрсаткичлар йилдан йилга ошиб бормоқда. Биргина мисол, электр қармоқ, заҳарли кимёвий воситалар ёки портлатиш орқали табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мақсадида сувда яшовчи барча яъни, балиқлар, бақалар, бўғимоёқлилар, молюскалар ва жамики бир ҳужайрали жонзотларни қирилиб кетишига олиб келади. Ҳаттоки қорамолларни нобуд бўлиши каби ҳодисаларни барчамиз эшитганмиз. Бунда броконьерлар нафақат ҳайвонот оламини балки инсонлар ҳаётини ҳам хавфга қўйиб […]
БатафсилЭкология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари
Сўнгги уч йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур соҳага тааллуқли 10 дан ортиқ та фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 дан ортиқ қарорлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини сақлашдаги ислоҳотларни самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
БатафсилЕР РЕСУРУСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сон қарорига мувофиқ “Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида НИЗОМ” қабул қилинди.
Батафсил