“БЎРИ” ДЕБ ГЎМОН ҚИЛИНГАН ИТНИ ЎЛДИРГАНЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Тошкент хокимияти қошидаги  эгасиз жониворларни тутиш бўйича механизациялашган отряднинг икки ходими 20199 йил 18 июнь куни бўри деб гумон қилинган итни ўлдирганликда айбланиб,  Яшнаобод туман маъмурий суди томонидан жаримага тортилди. Қутқарув хизматининг ходимлари Б.Шарапов ва А.Манноповлар “Авиастроитель-1” даҳасига жониворни ушлаш учун чақирилган эдилар. Жойга етиб келиб, улар итни темир арматура билан ваҳшиёна тарзда уриб, ўлдиришган. Судда гувоҳ сифатида сўзга чиққан Р.Гайфулин уларнинг итни уриб ўлдиришганини тасдиқлаган.  Айбланувчилар эса ассосиз равишда, итни “қутирган” деб айтишган. Суд Б. Шарапов ва А. Манноповларни айбдор деб топиб, ЎзРнинг Маъмурий Кодексининг 11 моддасига биноан уларнинг ҳар бирини энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида (608190 сўм) жаримага тортган. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти “Меҳр ва оқибат” гувоҳ Р.Гайфулинга маслаҳат  ва ҳуқуқи ёрдамни берган. Жамиятнинг директори Тимур Ариповнинг айтишича. Ишни судгача олиб бориш жараёни анча мураккаб кечган.

“Жониворларни қийноққа соладиган ҳар бир шахс билиши керакки, жорий йилнинг май ойида Президент жониворларни қийноққа солган шахсларга нисбатан масъулиятни ошириш бўйича қонунни имзолади. Биз жарималарни кўпайтиришга ҳаракат қиламиз ва тўрт оёқли дўстларимизга озор берганларни албатта жавобгарликка тортамиз”, -деди Темур Арипов.

Ҳайвонларни қийнаш. Ўлдириш ҳолатларининг гувоҳи бўлсангиз “102” рақамга, ички ишларга телефон қилишингиз ёки Facebookдаги [«Mehr va oqibat»](https://www.facebook.com/mehrvaoqibat/) ҲҲЖ га ёзма мурожаат қилишингиз мумкин. Табиатнинг бир бўлаги бўлган кичик дўстларимизнинг тақдирига бефарқ бўлманг!