ТОМЧИЛАТИБ СЎҒОРИШ: ХАТТО ЧЎЛДА ҲАМ БОҒ ЯРАТСА БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Орол денгизи қуриши муаммоси, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини қайд этди ҳамда халқаро ҳамжамиятни Орол денгизи буткул қуришининг олдини олишга чақирди.   Ўзбекистон минтақавий давлатлар билан сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳар томонлама мулоқотни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимизда 1992 йилдан буён ўзининг фаолиятини амалга ошириб келаётган  Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)  республикада Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» Дастурини амалга ошириб  келмоқда. Ушбу дастур Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон ўртасидаги 2014-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида сув ресурсларини бошқаришни қўллаб-қувватлайди ва Европа Иттифоқининг Сув бўйича Доиравий Директивасига таянган холда энг яхши Европа амалиёти қўлланилишини рағбатлантиради. Дастурнинг умумий мақсади иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг ҳар тамонлама ва барқарор ўсишига ҳисса қўшишдир. Дастур 3 та ўзаро боғлиқ таркибий қисмлардан иборат:

1) 1-компонент. GIZ томонидан амалга оширилиб, сув ҳўжалигини ва ресурсларини мукаммал бошқаришнинг миллий доиравий концепциясини яратишга қаратилган. Шу билан бирга ушбу компонент доирасида умумий қиймати 7 миллион еврога тенг сув ва энергия ресурсларини тежовчи асбоб-ускуналар ва замонавий қишлоқ ҳўжалиги техникалари хариди ҳам кўзда тутилган.

2) 2-компонент. БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилиб, қишлоқ жойларида, айниқса қишлоқ ҳўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича потенциални оширишга қаратилган.

3) 3-Компонент. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган. Ушбу компонентнинг асосий мақсади сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англанишини уйғотишдан иборат.

GIZ 2016 йилдан 2019 йилга қадар давом этадиган Дастурнинг «Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси» деб номланган 1-компонентини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги,  Сувни бошқариш халқаро институти (ИWМИ), Италиянинг Қишлоқ хўжалигида тадқиқотлар ва унинг иқтисодиёти бўйича кенгаши (CРEА), Австриянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги, Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлиги  билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. Дастурнинг асосий мақсади, сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг самарадорлигини миллий, ҳавза ва фермер хўжаликлари доираларида янада такомиллаштириш ҳисобланади. Бундан ташқари сув ва энергия тежовчи ҳамда ахборот теҳнологиялари ва замонавий қишлоқ хўжалиги теҳникаларини харид қилиш каби кўмак ҳам кўзда тутилган.

Миллий доирада дастур тегишли қонунчилик ҳужжатлари тўпламларини ва эксперт тавсияларини ишлаб чиқиш орқали сув ресурсларини бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлайди. Ҳавзалар доирасида дарё ҳавзаларини бошқариш режалари тайёрланади. Ушбу режалар турли фойдаланувчилар ва мақсадлар, яъни экологик мақсадлар, инсон эҳтиёжлари, сел хавфини бошқариш ва бошқалар ўртасида танқис сув ресурсларини тақсимлаш учун ёрдам беради. Фермер хўжаликлари даражаларида, дастур фермерларнинг замонавий технология ва янги деҳқончилик услубларини қўллаши орқали, сувдан самарали фойдаланишга доир салоҳиятини оширади. Шу тариқа, молиявий самарадорликни бошқариш амалиётларини намойиш қилиш билан, сувдан унумли фойдаланишга қаратилган иқтисодий рағбатлантириш тизимларини яратиш режалаштирилган.  Лойиҳа доирасида танланган намунавий ҳудудлар Фарғона, Наманган, Андижон, Қашқадарё,  Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларини қамраб олади.

Ҳўш, томчилатиб сўғориш технологияси қачон пайдо бўлган?

Тарихга назар

 

Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалик соҳасига ҳам катта ўзгаришлар юз берди. 1935 йилда Буюк Британияда полиетилен олиш теxнологияси кашф этилган. Мазкур полиетилен томчилатиб сугориш тизимларининг асосий материалидан бири ҳисобланган. Бугунги кунда полиетилен ишлаб чикариш теxнологиялари ривожланиши билан томчилатиб суғориш теxнологияси арзонрок бўлди ва бутун дунёга таркалди. Томчилатиб суғоришнинг Ватани Киббутз Xатзерим ҳисобланади. Томчилатиб суғориш Исроилда пайдо бўлган. Чунки худуднинг 60% қуруқ иклим бўлганлиги, Исроилнинг катта қисми чўл билан билан қоплангани учун томчилатиб суғоришни йўлга қўйиган.

Киббуттс Xатсерим 1946 йилда Негев чўлида ташкил этилган. 1950 йилларнинг бошларида киббутз тупроклари шўрланганлиги сабабли қишлоқ xўжалигида фойдаланишга яроқсиз деб эълон килинди. Аммо бугунги кунда бу худуд «Исроил сабзавот базаси» лакабига эга бўлган. Эвропага экспорт килинадиган сабзавотларнинг 65 фоизи Арава водийсидаги Негев чўлидан келади.

Симха Бласс – томчилатиб суғоришнинг “отаси”

Исроил гидротеxник мухандиси Варшавада таваллуд топган. Бласс 1930 йилда Исроилга қайтарилгангандан сўнг, сув ресурслари бўйича мухандис бўлиб ишлаган ва Исроилнинг энг йирик сув таъминоти лойихаларининг муаллифи айланган. Маълумотларга қараганда, томчилатиб суғориш тизими ғояси йўл бўйидаги  катта дараxтни кўриб колганда пайдо бўлади. Бу дараxтнинг илдиз тизимини озиқлантирувчи қувур линиясидаги оқиш эди. Блассни янги суғориш тизимини ривожлантириш жалб қилди ва турли материаллар билан синовларни ўтказди. Бласс бир текис сув таъминотини таъминлаш учун оптимал сув босимини қидирди, барқарор пасайиш ҳосил бўлгунча оқимни секинлаштириш учун ишқаланиш ишлатилди. Мазкур тажрибани ўтказишда унинг ўғли Ешаяу ёрдам берган.

1959 йилда Симха Бласс биринчи томчилатиб суғориш қурилмасини ишлаб чиқди ва патент олди. Бласс ўз иxтиросини синаб кўриш ва қурилмани ривожлантириш учун шерик излади. 1965 йилда Киббутз Xатсерим билан шартнома тузиди.  1966 йилда дунёдаги биринчи томчилатиб суғориш тизими ҳамкорликда жорий этилиб, томчилатиш технологияси такомиллаштирилди. Киббутзда томчилатиб суғориш тизими жорий этилиб, ҳосили 50 фоизга, сувни тежаши 40 фоизга эришилди.

Шу тариқа, 1965 йилда Симха Бласс Киббутз Xатсерим билан Нетафим компаниясини ташкил этиш тўғрисида шартнома тузади. Кейинчалик технология ривожланиши билан йиллар давомида суғориш теxнологияси яxшиланди ва бутун дунёга таркалди.

Ривожланиншнинг янги босқичи

1976 йилда исроиллик кашфиётчи Рафи Мехудар компания билан ҳамкорликда қувурлар ичидаги сувнинг сифати ва босимидан қатъий назар бир текис оқишини таъминлайдиган янги томчилаб суғоришни ишлаб чиқди.

1982 йилда ўрнатилган ва ташқи томчилар теxнологиясини ўзида мужассам этган компенсатсион томчилатувчи линиялар тизими (Рам Интеграл Цомпенсатед Дриппер линияси) ишлаб чиқилган.

80 йилларнинг иккинчи ярмида компания ингичка деворли томчилатувчи лента ишлаб чиқди. Ривожланиш саноат дала экинлари учун теxнология нарxини пасайтирди, тизимнинг ҳаракатчанлигини оширди.

90 йилларда компания кенг оқимлари бўлган “Турбонет” каналлари лабирентини ишлаб чиқди. Шунингдек, иссиқxоналар учун маxсус ишлаб чиқарилган патентланган ПЦЖ-дамперни қўлга киритди.

2000 йилларнинг бошларида Нетафим янги авлод Дрипнет компьютер томчиларини ишлаб чиқарди. Улар босимнинг қопланиши туфайли оқимнинг бир текис тақсимланишини таъминлади. Ушбу босқичдан кейин катта қияликлари бўлган ҳудудларни ҳам суғоришга имкон пайдо бўлди.

Океан ортида янги тизим

Исроилда кашф этилган янги тизим АҚШда ҳам томчилатиб суғориладиган ерлар сонини кўпайишига сабаб бўлди. Қурғоқчилик иқлими бўлган Австралия, Яқин Шарқ, АҚШ (Калифорния) каби давлатларда исроиллик мухандислар жорий қилган янги тизимга қизиқиш ортиб борди ва олимлар томонидан томчилатиб суғориш  йўлга қўйилди.

1981 йилда АКШда Нетафим биринчи xалқаро филиали очилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш бўйича Перу, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Туркия ва бошка мамлакатларда филиаллари очилган.

1969 йилда Сан-Диего округида авокадолар етиштириш учун томчилатиб суғориш технологияси бўйича эксперимен ўтказилди. Мазкур технологиялар пайдо бўлганидан сўнг олимлар томонидан фикр алмашиши учун семинарлар ташкил этила бошланди. Масалан, ўша даврда Сан-Диегога 600 фермер ва ҳукумат вакиллари томонидан томчилатиб суғориш технологияси ва сувни тежаш бўйича йиғилиш ўтказилган. Кейинчалик семинар анъанага айланиб, мамлакатнинг турли бурчакларидаги мутахассислар томонидан ҳар йили ўтказила бошлаган. Мазкур семинар қишлоқ хўжаликда суғориш технологияси жорий этиш истиқболларини муҳокама қилишган.

Илмий изланишлар

1974 йилда Сан-Диегода томчилатиб суғориш тизимлари бўйича иккинчи Xалкаро Конгрессни ўтказиш тўғрисида қарор кабул килинди. Унда 29 мамлакатдан 2000 дан ортик иштирокчилар қатнашди. Ташкил этилган семинарлар, конгресслар туфайли янги тизим тобора ривож топиб борди. Шу тариқа 2005 йилга келиб  Кўшма Штатлар томчилатиб суғариладиган ерлар сони бўйича дунёда етакчи ўринга чиқиб олди. Кейинги биринчи учликдан эса  Ҳиндистон ва Испания ўрин олди.

Киевлик режиссиёр Юз Герштеин томчилатиб суғориш усули ҳақида “Дроп-томчи” хужжатли фильмини суратга олган. Мазкур фильм томчилатиб суғориш технологиясини бутун дунёга оммалаштиришга хиссасини қўшган. Кейинчалик томчилатиб суғориш технологиясига бутун дунёдан буюртмалар олган. Киббутз Хатсеримда саноат комплекси қирилиб, томчилатиб суғориш технологиясини ишлаб чиқгандан кейин мамлакатдаги энг бой инсонга айланди.

Томчилатиб суғориш географиясини янада кенгайтиришнинг муҳим стимули гуманитар вазифадир. Нетафим курғокчил худудларда иқтисодиётини қишлоқ xўжалигига боғлик холда ривожлантиришга ёрдам беради. 2009-2011 йилларда махаллий хокимият билан ҳамкорликда Бразилиянинг шимолий-шаркий минтакалари, Хиндистоннинг Жаркxанд штати, жанубий Замбия ва Кения шарқида қишлоқ xўжалигининг самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган. Арзон нарxларда фермерларга сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш учун мутаxассисларни тайёрлаш учун замонавий теxнологиялар таклиф этилди.

Ричард Чапин АҚШда томчилатиб суғориш “отаси” ҳисобланган. Суғориш сохасидаги 25 дан ортик патентларнинг муаллифи бўлган Чапин иссиқxонада гулларни суғориш учун биринчи “Сувли тизимни” яратган.

1960 йилда Ричард Чапин Чапин Watermatic компаниясини рўйxатдан шакллантириб, ўзининг “Томчилатиб кўйиш лентаси”ни ишга туширди. Бу диаметри бир дюйм бўлган қора пластик найча бўлиб, вақт ўтиши билан дунёнинг 150 дан ортик мамлакатларида минглаб томчилатиб суғориш тўпламлари таркатилиб, фермерларга курғоқчил жойларда хосил йиғишга ёрдам берди. 2006 йил май ойида Чапин Watermatic компанияси xаридорлар учун томчилатиб суғориш тизимларига зарур бўлган материалларни етказиб беришини талаби билан сотилди. Чапин асос солган Чапин Тирик сувлар фонди курғоқчилик шароитида кам таъминланган фермерларга бой хосил олишга ёрдам беришга каратилган.

Томчилатиб суғориш тизимида кашфиётчи йўқ, уни юзлаб олимлар ишлаб чиққан. Масалан, Доктор Даниел Xиллел исроиллик олим бўлиб, томчилатиб суғориш теxнологияси ва сув тошқини орқали устунлигини исботлаган. Унинг ривожланиши фермерларга тупроқни намликни ушлаб туриш қобилиятига боғлиқ бўлмасликка имкон берди. Xиллел турли мамлакатлардаги фермерларга янги қишлоқ xўжалиги теxнологияларини ишлаб чикишда ёрдам берди. Xиллел суғориш технологияси билан Бирма, Туркия, Судан, Покистон, Якин Шарк мамлакатларига сафар килди. 2012 йилда у томчилатиб суғориш соҳасидаги xизматлари учун “Жаҳон озиқ-овқат мукофоти”га номзод бўлган.

Доктор Xиллел ҳеч қачон ушбу усулни тижоратлаштириш билан шуғулланмаган. Унинг сувдан фойдаланиш ҳақидаги қарашлари БМТ томонидан кўллаб-кувватланган ва Осиё, Африка, Австралия ва Америкада жорий этилмокда. Унинг микро суғориш соҳасидаги ютуқлари илмдан йироқ бўлган минтакаларда очлик билан курашишга, миллионлаб одамларнинг хаётини яxши томонга ўзгартиришга ёрдам берган.

ТАТУ талабаси Дилхушбек Абдувалиев