2023-йилнинг 24-январ куни Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ушбу хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган, Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг сайтимизга хабар беришича. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тян-шан қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда. Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконйерлар томонидан овланиши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, Табиат ресурслари вазирлиги томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан […]
БатафсилҲақиқат ва уйдирма: Қизил китобга киритилган кўк суғурлар ўпка саратонига давоми?
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти камёб ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва кадастри лабораторияси ходими Шаҳзод Деҳқонов ўзининг Facebook-саҳифасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўк суғурларнинг қирилиб кетаётгани ҳақидаги видеомурожаатни жойлаштирди. Кўк суғурлар — йўқолиб бораётган, локал тарқалган ғарбий Тянь-Шань эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. «Ўтлоқлардан чорвачиликда ҳаддан зиёд фойдаланиш, браконьерлик, чўпон итлари ва табиий кушандалар (бўри, тулки, бургут, илвирс) томонидан таъқиб қилиниши, касалликлар сабабли ушбу тур кундан-кун камайиб боряпти», — деган Шаҳзод Деҳқонов. Видеомурожаат Ангрен платаси, Наманган вилояти Поп туманига тегишли […]
БатафсилЧотқол биосфера давлат қўриқхонасининг Ташриф маркази иш бошлади
Тошкент вилоятининг Паркент туманида БМТТД, Глобал экологик фонд (ГЭФ) ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Глобал аҳамиятга эга биохилма-хиллик учун аҳамиятли асосий тоғли ҳудудларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш” қўшма лойиҳаси доирасида Ташриф марказининг очилиши бўлиб ўтди. Лойиҳа биохилма-хилликни асраш масалаларини ҳал қилишда, жумладан Ғарбий Тянь-Шань (Чотқол, Пском, Угом ва Қурама тоғ тизмалари) ва Помир-Олтой (Ҳисор, Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари) каби, йўқолиб бораётган илвирс учун яшаш жойи ҳисобланадиган ва унинг асосий […]
БатафсилҲисор қўриқхонаси абгор аҳволда
Обуначимиз томонидан Хисор давлат қўриқхонасининг ҳозирги қониқарсиз ҳолати бўйича мурожаат келиб тушди. Унга кўра, Хисор давлат қўриқхонаси кундан-кунга харобалашиб, сўниб бормоқда. Бу ернинг экологик муҳити яхши эмас, ҳайвонларга ва ўсимликларга эътибор жуда паст. Давлат экология қўмитаси томонидан 2020 йилда ўтказилган рейд давомида қўриқхонада бир нечта салбий ҳолатлар аниқланган. Жумладан: 1. Қизилсув бўлими “Огваикалон» ҳудудида Сурхондарё вилояти Саросиё тумани фуқаролари И. Темуров ва М. Амондуллоевлар томонидан жами 544 бош чорва моллари, шундан, 52 бош қўй, 492 бош эчки, 6 бош эшакларни […]
БатафсилЎзбекистонда сиртлонлар қирилиб кетадими?
Сурхондарёда сиртлон (дўлта)нинг ўлдирилиши борасида хабар берган эдик. Айтишларича, иш Сурхондарё вилояти Узун туман прокуратурасига оширилган. Аммо иш ёпилиш арафасида. Демак, Ўзбекистонда фақатгина Бобатоғда истиқомат қилувчи 16 нафар қолган сиртлонларни яна териси учун ўлдириш давом этади ва тез орада бу жониворлар ҳам Турон йўлбарси сингари Қора китобдан жой олади. Йўқолиб бораётган сиртлонларни тиригида асраш, кўпайтириш лозимдир? Бунинг учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қўмитаси масъуллиги сир эмас. Жиноятчиларнинг бири хабарлара Россияга ишлагани кетгани ва мазкур жиноят 2021 йилнинг вефраль ойида […]
БатафсилҲИСОР ҚЎРИҚХОНАСИДА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР КИМ ТОМОНДАН АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?
Таҳририятимизга ташвишли хабар келди: “Ҳисор қўриқхонаси Қизилсув бўлимидаги дарёда ноёб тур Қизил китобга киритилган Амударё Гулбалиғини 105 та шундан 103 тасини 2 нафар фуқарони қўрқитиб, Достон Сиддиқов исмли ходимнинг қўлида тўппончаси билан, улар қистов ва қўрқитуви исканжасида овлатилган. Балиқлар тошкентдан келган меҳмонларга , унинг ичида телеканал мухбири ҳам бор, Саватча усулида тақдим этилди. 105 та овланган балиқларнинг зарари таҳминан 245 млн. сўм. Экоқўмитани Сенат раиси ва собиқ қўмита раиси танқид қилсаям саводсиз, агрессив, лаганбардор ва коррупционерлар босиб кетди. Улардан тозаланишини […]
БатафсилЎзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий баёноти
Сайтимизда «Ёзёвон чўллари» табиат ёдгорлиги ҳудудидан Фарғона сув омбори қурилишига қум олинишига рухсат берганлиги ҳақида “Ёзёвон табиат ёдгорлиги йўқоладими?” сарлавҳали мақолани каналда ҳамда бошқа ОАВларда ҳам берган эдик. Бугун Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мазкур мақола юзасидан расмий баёнотини эълон [қилди](http://www.uznature.uz/ru/site/news?id=707) «Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги сув омбори қурилишига «Ёзёвон чўллари» табиат ёдгорлиги ҳудудидан қум олинаётгани, табиат ёдгорлигига жиддий зарар етказилиб, унинг ҳудудида яшовчи ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг қисман йўқолишига олиб келиши ҳақида ахборотлар ёритилмоқда. Мазкур масала […]
БатафсилЁЗЁВОН ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ ЙЎҚОЛАДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 7 мартда “Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”нинг 29-бандида Фарғона вилоятидаги сув омбори қурилишини жорий йилда якунлаш мақсадида Ёзёвон туманидаги 5 сонли қум карьеридан фойдаланиш масаласини ҳал этиш юзасидан Вазирлар маҳкамасига таклиф киритиш ва Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган. ВМнинг 2020 йил 12 мартдаги 03/1-2086 хатига жавобан Ўрмон давлат хўжалиги Фарғона давлат ўрмон хўжалигининг Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган ҳудуд ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик […]
Батафсил“Тўдакул”сув ҳавзасидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлар аниқланди
Навоий вилоят Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.Файзиев бошқарувидаги давлат рақами 85 Т529 ДА Nexia русумли автомашинаси тўхтатилганда Қизилтепа тумани “Тўдакўл”сув ҳавзасидан балиқ овлаш таъқиқланган вақтда 1 (бир) дона Илонбош балиқни ва 1 (бир) дона оқ амур балиқни ноқонуний равишда овлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога 1 784 000 сўм миқдорида тавон пули ҳисобланиб, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Қизилтепа туман Маъмурий судига юборилган. […]
Батафсил27-28-29 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ САЙҒОҚЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ
Табиатнинг барча қонунларини табиий инстинкт билан купайиб, туғилганидан оқ, табиий шароитларда мослашади. Сайғоқлар қанча қийин вазиятлар тушгани билан улар кўп йиллардан бўён ўз авлодини сақлаб қолган жонзотлар сафига киради. 2016 йилда Ўзбекистонда сайғоқларни сақлаб қолиш учун Мўйноқ ва Қўнғирот тумани ҳудудида, Устюрт текислигида “Сайгачий” мажмуа буюртма қўриқхонаси ташкил қилинган эди. Сайгачий мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг муҳофаза этиладиган ер майдонлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудлардаги Устюрт текисликларида жойлашган. Устюртнинг Алмамбет, Дувона ва Белеўли ҳудудлари сайғоқларнинг болалаш мавсуми учун қулай […]
БатафсилЖайрон овлаганларга қарийб 70 млн сўм жарима, милтиқ ва мотоцикл мусодараси ҳамда 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. «Қизил китоб» га киритилган 2 бош жайрон (кийик) ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлашган. Бу ҳолат вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида амалга оширилган тезкор рейд тадбирлари давомида аниқланган. Табиатга қирон келтирган овчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Томди тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган эди. Навоий вилояти […]
БатафсилЖайронларнинг камида 300 бошга кўпайиши кутилмоқда
Бухоро вилоятидаги “Жайрон” қўриқхонасига қарашли кенгликларда кўклам тантана қиляпти. Табиат аллақачон уйғонган. Чор – атроф ям – яшил. Лолақизғалдоқлар қийғос очилди. Ёввойи жийдалар-у атиргуллар гуллади. Ҳаво мусаффо. –Бепоён Қизилқумнинг бир гўшаси саналган бу масканда йил давомида ўсимликларнинг 250 дан зиёд тури мавсумга боғлиқ ҳолда ўсади,–дейди қўриқхона илмий ходими П.Тошев. -Бундан ташқари, қушларнинг 250 дан, судралиб юрувчиларнинг 15 дан, умуртқасизларнинг 700 дан ортиқ тури учраши аниқланган. Питомник ташкил этилган дастлабки йилларда жайронларни ярим тутқинликда кўпайтириш тажрибаси самарали йўлга қўйилганди. Кейин Пржевал […]
БатафсилҲисор қўриқхонасидаги тузоқ камералар қор қоплонини расмга олишга муваффақ бўлди
Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлимига ўрнатилган фотоқопқон 26 апрель куни текширилганда, тузоқ камера 16 март куни 2 бош қор қоплонини суратга олишга муваффақ бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди. Маълумотларга кўра, қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, 2020 йил январь ойининг бошларида Ўзбекистонда аввал учрамаган ҳайвонлар илк бор камерага туширилгани ҳақида хабар берилганди. Февраль ойида эса Устюртдаги тузоқ камералар леопардни расмга […]
БатафсилФото: Ҳамма уйдалигида кўчаларни жониворлар эгаллади
Коронавирус туфайли ҳаракатланишга ўрнатилган чекловлар экологияга ижобий таъсир кўрсатди. Дунёнинг турли ҳудудларида ҳавонинг зарарланиш даражаси ва атмосферага газлар чиқиши сезиларли даражада пасайди. Венецияда туристлар йўқлиги туфайли каналлардаги сувлар тиниқлашди, кўплаб шаҳарларда одамлардан бўшаб қолган кўчаларда ёввойи жониворлар сайр қила бошлади. Коронавирус бутун дунёдаги одамларни уйига «қамагач», кўчалар бўшаб қолди. Машиналар юрмаяпти, самолётлар учмаяпти, дунё тинчиган. Шунчалик тинчиганки, сейсмологлар ер остидаги кичик силкинишларни ҳам аниқлай олишмоқда. Одамлар уйида ўтирган бир вақтда биз ёввойи деб атайдиган, аслида эса табиатнинг эгалари бўлган ҳайвонлар […]
БатафсилЗимбабведа икки ёшли қизалоқ сиртлонлар билан дўстлашиб олди
Зимбабведа кичкина қизалоқ қўриқхонада яшовчи сиртлонлар билан дўстлашиб олди. Болакайнинг йиртқичлар билан мулоқоти тасвирланган видеони Daily Mail эълон қилди. Сиртлонларга бўлган қизиқиш икки ёшли Кики Волхутерга отасидан ўтган. Қизалоқнинг отаси ёввойи табиат ҳақида фильмлар суратга олиш билан шуғулланади. Шу сабабли у ўз оиласи билан узоқ йиллардан бери Зимбабве шарқидаги Санго қўриқхонасида яшаб келмоқда. Узоқ давом этган илтимослардан сўнг, қизалоқнинг отаси унга сиртлонлар билан яқиндан танишишга рухсат берган. Аввалига йиртқичлар Кикидан хавфсираган, бироқ кўп ўтмай у билан ўйнашга тушиб кетишган. […]
БатафсилЭнди улар жарима тўлайди
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни автомашинанинг юриш имкони булмаган Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида инспекторлар 30 км масофада пиёда юриб назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 1 та ҳолатда Яккабоғ тумани «Татар» қишлоғида яшовчи фуқаролар Кенжаев Абдихалим Тоштемирович, Юсупов Бехруз Дилшод ўғли деб таништирган шахслар томонидан балиқ овлаш тақиқланган вақтда 2 […]
БатафсилОдамларсиз ҳаётда жониворлар тобора қўрқмас бўлиб бормоқда. Масалан, шерлар йўл ўртасида ухламоқда (фото)
Жанубий Африкадаги Крюгер миллий боғи шерлари ён-атрофда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг катта йўл ўртасида ухлашга қарор қилди, деб ёзади BBC. Ушбу ноодатий ҳолатга боғ кузатувчиси Ричард Соури гувоҳ бўлган. Боғ 25 мартдан бери карантинга ёпилган эди. Ричард ҳайвонлардан хабар олишга келганида уларнинг йўл ўртасида ухлаб ётганини кўрган ва ҳолатни автомобилидан туриб, телефонига суратга олган. «Шерлар автомобилдаги одамларга кўникиб қолган. Барча жониворлар пиёда юрган одамлардан чўчийди. Агар уларнинг ёнига пиёда борганимда жониворлар суратга олишга қўймасди», — дейди Ричард. Телеграм […]
БатафсилЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИДАН НЕГА АҲОЛИ НОРОЗИ?
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистонда табиатни ҳимоялашга қаратилган асосий ташкилотлардан биридир. Аммо сўнгги пайтлари унинг фаолиятидан қониқмаслик натижасида телеграм каналимизга (телеграм канал шахсий, аммо кўпчилик уни экология қўмитаси, ёки экопартиянинг канали деб ўйлашади) кўплаб фикрлар келмоқда: “Салом алайкум. Давлатнинг алоҳида муҳофаза этиладиган жойларига жуда кўплаб миқдорда пул ажратилиб, у ерларни муҳофаза қилишга, ҳайвонот ва нободот оламини сақлашга бел боғлаб келмокдасизлар. Нега эндиликда у ерларни ўзлаштириш ва у ерларда сунъий кўллар барпо этиб, у ерларни инсонларга ажратиб, […]
БатафсилРеспубликамизда ҳозирда жами 8 та қўриқхона ва 2 та миллий боғ мавжуд
11 январь – “Қўриқхона ва миллий боғлар куни” 1 .Хисор давлат қўриқхонаси Қашқадарё вилоятида жойлашган бўлиб, қўриқхона 1983 йилда ташкил қилинган. Умумий майдони 80986 гектарни ташкил қилади.Бу қўриқхонанинг аксарият қисми арчадан иборат. Хисор қўриқхонаси ҳудудида ўсимликларнинг 870 дан ортиғи ўрганилган ва бу ўсимликлар ичида Ўзбекистон Қизил китобига кирган 38 тури мавжуд. […]
БатафсилТанзаниянинг Микуми миллий боғида шерлар оиласида кичиклигида қопқонга тушган шерни тўдадагилар уч йил боқишган
Уларнинг ўз қондошига ҳамхўрлигини аксарият одамлар ҳам қила олишмайди. Ярадор шерни сайёҳлар 2009 йилда кўришган эди. Аммо уни ушлашни ҳеч иложи бўлмади. Шербачча катта бўлган сари темир сим томоғига тобора ботиб, унинг ҳаракатланиши ва ов қилишига ҳалақит берган. Шерлар ов қилтинган ўлжаларини унга олиб келиб беришган. 3 йилдан сўнггина миллий боғ қўриқчилари шерни ушлаб, уни даҳшатли темир қопқондан озод қилишга муваффақ бўлишди. Шернинг олдига тўдадагилар одамларни яқинлаштиришмаган, аммо қўриқчилар уларни жиплар билан нарироққа ҳайдашган. Қутқарилган шернинг яралари тузалгач, уни оиласига […]
БатафсилҚУЙИ АМУДАРЁ БИОРЕЗЕРВАТИ:ЭКОТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ ЁКИ ЖАМПИҚ ҚАЛЪАГА САЁҲАТ
2-мақола Қуйи Амударё биорезервати 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, 68 минг 717 гектар майдонни эгаллаган, улар Ўзбекистондаги қолган барча тўқайзорларнинг 75 фоизини ва Марказий Осиё тўқайзорларининг 20 фоизини ташкил этади. Мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун биосфера резервати ҳудудида қўриқхона, буфер ва ўтиш зоналари ажратилган. Қўриқхона зонаси 11568,3 гектардан иборат бўлиб, у қатъий режимдаги муҳофазаланадиган зона ҳисобланади. Ушбу зона табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган. Қўриқхона зонаси ерлари биосфера резерватига доимий […]
БатафсилҚуйи Амударё биосфера резервати: борини сақлаб қола оламизми?
narg1-мақола Қуйи Амударё биосфера резервати бугунги кунда Ўзбекистонда ўзига хос, бетакрор табиатга эга бўлган ҳудуд. Айнан ана шу ерда юртиммизда тобора ҳудуди қисқариб бораётган тўқайзорлар мавжуд. Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманларида жойлашган Қуйи Амударё давлат биосфера резерватдаги ОАВ вакиллари учун Германия ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Экотизимларни сақлаш мақсадида жамиятнинг экологик маданиятини оширишда ОАВнинг роли” лойиҳаси доирасида ташкил этилган медиатурда журналистлар биосфера резервати ландшафтлари, тўқайлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кам учрайдиган ва йўқ […]
БатафсилЭКОТУРИЗМ: ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕОПАРК ОЧИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда Китоб геологик қўриқхонасини туристлар учун ноёб геологик маршрутни очишни режалаштиришмоқда. Қайд этилишича, Зинзилбоғ кесмаси Эмса базаси эталон стандартларига тўла жавоб берувчи дунёнинг ягона ноёб геологик ёдгорлиги бўлишига қарамай, шу пайтга қадар у фақат олимлар учун очиқ бўлган ва бу борада икки қўмита вакиллари 2 август куни янги маршрут очилишини маълум қилишган. Мазкур жой бундан 410 миллион йил олдин Дунё океанидан ернинг ажралиб чиқиш жойларидан бири сифатида ноёб геологик […]
БатафсилЭКОТУРИЗМ ЁШЛАР НИГОҲИДА
Фарғона вилоятида аҳоли турли қатламлари, жумладан, ёшлар учун ташкил қилиниши мумкин бўлган 100 дан ортиқ экотуристик маршрутлар мавжуд. Шу боис вилоятимизда экотуризмни ривожлантиришда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва тарихий, архитектура ҳамда археологик ёдгорликларни ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш бугунги куннинг устивор вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони туризм соҳасини янада ривожлантириш, туризмнинг жойларда аҳоли фаравонлигини юксалтиришдаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Фарғона вилоят Экология […]
БатафсилҚЎРИҚХОНАЛАР, БУ АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАРДИР
Ўзбекистонда айни вақтда 8 та давлат қўриқхоналари, 2 та миллий боғ, битта экомарказ, битта биосфера резервати, 10 та давлат буюртмахоналари, 5 та табиат ёдгорлиги ҳудудлари фаолият кўрсатмоқда.
Батафсил