Ҳисор қўриқхонасидаги тузоқ камералар қор қоплонини расмга олишга муваффақ бўлди

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлимига ўрнатилган фотоқопқон 26 апрель куни текширилганда, тузоқ камера 16 март куни 2 бош қор қоплонини суратга олишга муваффақ бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.

Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Маълумотларга кўра, қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.

Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Фото: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил январь ойининг бошларида Ўзбекистонда аввал учрамаган ҳайвонлар илк бор камерага туширилгани ҳақида хабар берилганди. Февраль ойида эса Устюртдаги тузоқ камералар леопардни расмга олишга муваффақ бўлганди.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz