АҚШнинг Мичиган штати Оук-Парк шаҳрида яшовчи Жеймс Вриланд ўз уйи ҳовлисида олмахонлар учун ресторан очди, деб ёзади TJournal.
Эркак ҳудудни ўраб, ичкарига пикник учун кичик стол-стуллар жойлаштирди. Ресторан 5 апрель куни очилди. Мижозларга ўрмон ёнғоғи, қотган нон, пицца ушоқлари, дон ва олма таклиф қилинмоқда.
«Ҳозир ресторан бизнеси билан шуғулланиш учун айни пайт деган қарорга келдим. Кимдир Мичиган губернатори Гретхен Уитмер билан қандай боғланиш мумкинлигини биладими? Ундан ҳовлини очиқ қолдиришни сўрамоқчиман», — дейди Вриланд ҳазиллашиб.
Вриланднинг Facebook’даги саҳифасида ресторан қандай ишлаётганини кўриш мумкин.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz