Ўзбекистонда тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилиниши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда шу йил 23-январ куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда кўрсатма берилган эди. Ўзбекистонда 21 миллион гектардан зиёд яйловлар мавжуд бўлиб, улар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба. Лекин улардан фойдаланишга оид ҳозирги тартиб яйловларда тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳсулот етиштиришни чекламоқда. Шу боис, янги таҳрирда “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳамда яйлов майдонларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Бу […]

Батафсил

ZO’R.TV ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ “ТИЛЛА ОВИ” КЎРСАТУВИДА НЕГА ҲАЙВОНЛАРНИ ҚИЙНАШМОҚДА?

Ўзбекистонда атроф-муҳитга нисбатан муносабат ҳамон салбийлигича қолмоқда. “Қизил китоб”га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан ўлдирилаётгани, бошпанасиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, ёввойи ҳайвонларни қишлоқ жойларда қириш авж олгани, айрим ўринларда қўчқор, хўроз уруштириш, итлар жангги ҳамон барҳам топмаганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ёввойи ҳайвонларни турли томошалар натижасида қийноқларга солинаётганини рад этиб бўлмайди. Сабаби амалдаги қонунчилигимиз экологик ҳуқуқбузарликларга, айниқса жониворларга озор берганларга нисбатан жуда “юмшоқ” муомалада. Одамлар томонидан ва цирк томошаларида ҳайвонлар қийноқга солинаётгани етмаётгандек энди уларни кўрсатувларда ҳам қийнашмоқда. Zo’r.Tv телеканали томонидан эфирга […]

Батафсил

Қизил китобга киритилган сақоқушни овлаган фуқаронинг шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда пушти сақоқуш овланиб, шафқатсизларча ўлдирилган тасвир тарқалди. Табиат вазирлиги инспекторлари ва “Экологик патруль” гуруҳи ҳолат содир бўлган манзилни ва фуқаронинг шахсини аниқлади. Вазирликнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда ҳолат Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда содир бўлгани ва фуқаро E.Д. бир бош сақоқуш (пеликан)ни қармоқ ёрдамида ушлаб, нобуд қилгани аниқланди. Мазкур ҳолатда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари бузилган. […]

Батафсил

Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

2023-йилнинг 24-январ куни Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ушбу хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган, Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг сайтимизга хабар беришича. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тян-шан қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда. Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконйерлар томонидан овланиши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, Табиат ресурслари вазирлиги томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан […]

Батафсил

Шарқ чинори

Ареали ажралган камёб, реликт тур. Бўйи 30 м га етадиган кенг шохшаббали дарахт. Барги панжасимон қирқилган, 5–7 бўлакли, эни 12–18 см. Бўлаклари чўзиқроқ, ўйилган, йирик тишчали. Гуллари бир жинсли, шарсимон тўпгулга йиғилган. Мевали каллакчаси 2–7 тадан, диаметри 2–5 см атрофида. Меваси ёнғоқчасимон, тумшуқчали, ётиқ қалин туклар билан қопланган. Апрель ойида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади. Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари: Ҳисор тизмасида Сангардак, Тўпаланг, Қашқадарё, Обизаранг дарёларининг ҳавзаларида ўсади. Ўрта Ер денгизи – Болқон яриморолидан Ҳимолайгача тарқалган. Тоғларнинг ўрта қисмида, дарё бўйларида, булоқлар […]

Батафсил

Ҳақиқат ва уйдирма: Қизил китобга киритилган кўк суғурлар ўпка саратонига давоми?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти камёб ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва кадастри лабораторияси ходими Шаҳзод Деҳқонов ўзининг Facebook-саҳифасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўк суғурларнинг қирилиб кетаётгани ҳақидаги видеомурожаатни жойлаштирди. Кўк суғурлар — йўқолиб бораётган, локал тарқалган ғарбий Тянь-Шань эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. «Ўтлоқлардан чорвачиликда ҳаддан зиёд фойдаланиш, браконьерлик, чўпон итлари ва табиий кушандалар (бўри, тулки, бургут, илвирс) томонидан таъқиб қилиниши, касалликлар сабабли ушбу тур кундан-кун камайиб боряпти», — деган Шаҳзод Деҳқонов. Видеомурожаат Ангрен платаси, Наманган вилояти Поп туманига тегишли […]

Батафсил

ТУРОН ЙЎЛБАРСИ НЕГА ЙЎҚОЛГАН?

Самарқанднинг машҳур Шердор мадрасаси пештоқида, қадимий гиламларда, хаттоки Ўзбекистоннинг миллий валютасида тасвирланган йўлбарс расми қадимдан Турон заминида йўлбарслар яшаганидан дарак беради. Александр Македонский ҳақидаги асарларда ёзилишича, Ўрта Осиёни истило қилган  ва Сирдарё бўйида Александрия Эсхата (ҳозирги Хўжанд) шаҳрини қуриганидан кейин Сирдарё ортидаги кам аҳолили жойга юриш қилиб, ҳозирги Тошкент шаҳри атрофларида йўлбарсларни овлаган. XIX  асрда Турон йўлбарсининг сони 10 мингга яқин бўлган бўлса, XX асрнинг иккинчи ярмига келиб эса у бутунлай қириб ташланди. Ўрта Осиёда йўлбарслар популяциясининг кескин камайиб кетиши […]

Батафсил

[:UZ]Экоинспекторлар нега қуролланмаган?[:]

Тахтакўпир туманида 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаган браконьерлар қидирилайётгани ҳақида  кўпгина ОАВлар ёзди. Ижтимоий тармоқларда постлар қўйилди.  Вовеа эса бундай бўлган эди. Жорий йилнинг 12 декабрь куни Экология  қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари Тахтакўпир туманида тезкор рейд тадбирини ўтказган. Унда соат тахминан 14:00ларда Тахтакўпир тумани «Қоныраткол» ОФЙ чўл ҳудудида инспекторлар томонидан номаълум шахслар “Уаз 469” русумли ранги кулранг автомашина билан турганлиги аниқланган. Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб, воқеа жойидан яширинган. Инспекторлар номаълум шахсларнинг 5 км масофагача изидан борган. Шунга қарамай браконьерлар инспекторлардан қочиб […]

Батафсил

СУРХОНДАРЁДА ЎЛДИРИЛГАН СИРТЛОН ЎЛИМИДА КИМ АЙБДОРЛИГИ ҲАҚИДА ОХИРГИ ХУЛОСАНИ ЭКО ҚЎМИТА  БЕРАДИ

Каналимизда Сурхондарёда ўлдирилган сиртлон ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб боришган. Ўрганиш жараёнида Қизил китобга киритилган ҳайвон дўлтани фото суратдаги  фуқаролар томонидан ов қилиш ёки бошқа мақсадларда ўлдирмаганлиги аниқланибди.  Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра туман ИИБсининг хулосасига кўра: “Узун тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи фуқаро П. Очилдиев овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги […]

Батафсил

Исчезнут ли в Узбекистане гиены?

Мы сообщали об убийстве гиены занесенного в Красную Книгу Узбекистана в Сурхандарьинской области. По сообщениям их осталось всего 16 штук и они на грани исчезновения. По убийству гиены было возбуждено уголовное дело прокуратурой Узунского района Сурхандарьинской области. Но говорят дело закрывают из-за недостачи улик. Будто бы гиену загрызли собаки чабанов, хотя на фото ясно видно  что гиена, когда была поймана была жива.   Говорят, что преступление произошло  в феврале 2021 года, а один из браконьеров уехал в Россию на заработки. […]

Батафсил

Ўзбекистонда сиртлонлар қирилиб кетадими?

Сурхондарёда сиртлон (дўлта)нинг ўлдирилиши борасида хабар берган эдик. Айтишларича, иш Сурхондарё вилояти Узун туман прокуратурасига оширилган. Аммо иш ёпилиш арафасида. Демак, Ўзбекистонда фақатгина Бобатоғда истиқомат қилувчи 16 нафар қолган сиртлонларни яна териси учун ўлдириш давом этади ва тез орада бу жониворлар ҳам Турон йўлбарси сингари Қора китобдан жой олади. Йўқолиб бораётган сиртлонларни тиригида асраш, кўпайтириш лозимдир? Бунинг учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қўмитаси масъуллиги сир эмас. Жиноятчиларнинг бири хабарлара Россияга ишлагани кетгани ва мазкур жиноят 2021 йилнинг вефраль ойида […]

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ ҚУНДУЗИ

Мақоми 1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT]. Тарқалиши Ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалган. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. Ғарбий Тянь-Шанда борлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон. Европа, Шимолий Африка, Fарбий Осиё, Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланкада – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари Тошқин тоғ дарёлари, шунингдек, текислик дарёлари ва қайир кўлларида ҳаёт кечиради. Балиққа […]

Батафсил

ДЎЛТА ЎЛИМИДА ИТЛАР АЙБДОРМИ?

Обуначимизнинг хабар беришича, Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ва Ўзбекистонда саноқли қолган дўлта (гиена) овланган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалган. Ноқонуний ов қилиб қонундан қўрқмаганлар ҳайвонларга зарар беришда давом этмоқда. Шуни ўлдириб шу чўпонлар балки овчилар барака топдими? Еки ўзининн нақадар қаҳрамонлигини кўрсатмоқдами? Ким бўлигидан қатъи назар мазкур шахслар жавобгарликка тортилиши шарт!!!  Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра,  “Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан […]

Батафсил

ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ВА ТАБИАТГА ЗАРАР ЕТКАЗАЁТГАНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЯПТИМИ?

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган «тожик коврак» ўсимлиги ноқонуний равишда қазилиб, давлат мулки ва табиатга зарар етказилмоқда. Тожик ковраги Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатидан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик. Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади. Умумий майдони аниқланмаган. Жанубий Тожикистон, Ўрта Осиё (Жануби-Ғарбий Помир-Олой), Жанубий Ўзбекистон эндемиги (Қашқадарё ва Сурхондарё) вилоятларида тарқалган. Каналимиз кузатувчиларининг хабар беришича, бунга энг қизиғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Биохилмахиллик ва МЭТҲ» бош бошқармаси […]

Батафсил

КРАСНОКНИЖНЫЕ ЖИВОТНЫЕ И ПТИЦЫ УЗБЕКИСТАНА: КТО ИМ ПОМОЖЕТ?

В Узбекистане за последние несколько лет участились случаи убийств краснокнижных животных и птиц. Давайте разберёмся, почему внесение животных и птиц в Красную книгу не даёт им защиты от браконьеров, и кто вообще может их защитить? В СМИ и соцсетях регулярно появляется информация об уничтожении животных и птиц из Крайно книги. Только недавно писали об убийстве бурых медведей в Кашкадарьинской и Наманганской областях, белого стерха в Андижанкой области, джейранов в Бухарской области и в Каракалпакстане, лебедя-шипуна в Ташкенте – и это […]

Батафсил

   АКАТЫН ВЕРНЕТСЯ ….

Бескрайняя родная степь  колыхнулась от рева  мотора машин.  Родившийся неделю назад сайгачонок Айдар, испуганно прижался к матери. Акатын лизнула его в мордочку и тревожно посмотрела в даль, откуда приближалась к стаду облако пыли.  Старый, повидавший на своем веку много бед Туран издал несколько коротких звуков, призывая немногочисленное стадо сайгаков быть настороже.  Рев от машин  пронзил степь. Туран издал гортанный звук и стадо ринулась прочь от приближавшийся беды.  Лишь Акатын осталась на месте и велела коротким белянием лечь Айдара на землю […]

Батафсил

Лолалар “Қизил китоб”га киритилган, уларни илтимос терманг!

Ўзим Самарқанд шаҳрида яшасам ҳам барча қариндош-уруғларим Қашқадарё вилояти билан чегарадош қишлоқда яшашади. Тоғли жойлар бўлганлиги боис баҳорда бориб, дам олишга арзийди. Бир гал дадамдан тоққа, лола теришга олиб боришларини сўрадим. Шунда дадам лолалар ўсадиган жойларгача мен етиб боролмаслигимни айтганида ишонмадим. Бола эдим. Опаларим синифдошлари билан тоққа лола теришга кетаётганини айтганида, зўр қизиқиш билан мен ҳам уларга эргашдим. Тоғлар оралаб кетавердик- кетавердик, лоладан эса дарак йуқ. Ҳавонинг авзойи бузуқ, сел келадиган бўлиб турибди. Бир маҳал қишлоқдан анча олислаб кетганимизда, дадам […]

Батафсил

Квотада белгиланган ва ов қилиш учун рухсатнома берилган  иккинчи қўнғир  айиқ ов қилинмайди  

Абдурашид Содиқов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи: “Қизил Китобга” киритилган ҳайвонларни овлаш учун квота Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини   ов қилишга келиб тушган аризалар  асосида 1 дан 15 ноябргача  келгуси йил учун тайёрлайди ва 25 ноябрга қадар (қўшимча квота учун 25 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН  ҲАЙВОНЛАР ВА ҚУШЛАР: УЛАРГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва қушларни, хусусан,  маҳаллий аҳоли томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятида қўнғир айиқлар, Андижон вилоятида оқ турна, Бухоро ва Қорақалпоғистонда жайронлар, Тошкентда оққушлар, эчкиэмар ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида учрайдиган судралиб юрувчиларни ўлдириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Агар биз умумий зарарни ҳисоблаб чиқмоқчи бўлсак, фақатгина жайронларнинг ўлдирилиши ортидан келган зарар 68 907 000 сўмга (тахминан 6 761 доллар) баҳоланмоқда. Аҳоли вакиллари овчи-браконьерларни ва улар томонидан ўлдирилган ҳайвонларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Шу 2020 йилнинг сентябрь […]

Батафсил

ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ РУХСАТНОМАСИ БИЛАН ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚ РОССИЯЛИК ОВЧИ ТОМОНИДАН ЎЛДИРИЛДИ

Давлат Экология қўмитасида қачонки том маънода атроф-муҳит муҳофазасига жонкуяр бўлган, табиатни асраб-авайлашга ҳиссасини қўшадиган раҳбар келмаса табиатимизга қирон келтирилади. Ўтган йиллари Қашқадарё ва Наманганда аҳоли ва браконьерлар томонидан ўлдирилган айиқлар ҳақида ёзгандик. Фуқаролар айиқни ўзини ҳимоялаш учун, браконьерлар пул учун ўлдирганлиги маълум бўлганди. Аммо Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Қизил китобга киритилган айиқни отишга рухсат берсачи? Дардингни кимга айтасан? Ачинарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан 2 дона Ўзбекистон […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ЖОНИВОРЛАР ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ

Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат  қўмитаси билан ҳамкорликда бугун табиат қўйнига 10 та катта баклан (балиқчи қуш), 12 та оқ чарлоқ, 100 дона чўл тошбақаси, 10 та шарқий кулвор илон қўйиб юборилди — Тошкент ҳайвонот боғида боқилаётган бакланлар, оқ чарлоқлар ҳамда браконьерлардан тортиб олинган илон ва тошбақаларни табиат қўйнига қўйиб юбордик. Асосий мақсад- жонивор ва қушларнинг табиатда популяциясини сақлашдир. Бу ҳам Тошкент ҳайвонот боғининг вазифаларидан биридир дейди Илҳом Муминов, Тошкент ҳайвонот боғи Сувда сузувчи қушлар […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ҚУШЛАРИ: УЛАРГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва қушларни, хусусан,  маҳаллий аҳоли томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятида қўнғир айиқлар, Андижон вилоятида оқ турна, Бухоро ва Қорақалпоғистонда жайронлар, Тошкентда оққушлар, эчкиэмар ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида учровчи судралиб юрувчиларни ўлдириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Агар биз умумий зарарни ҳисоблаб чиқмоқчи бўлсак, фақатгина жайронларнинг ўлдирилиши ортидан келган зарар 68 907 000 сўмга (тахминан 6 761 доллар) баҳоланмоқда. Аҳоли вакиллари овчи-браконьерларни ва улар томонидан ўлдирилган ҳайвонларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Шу 2020 йилнинг сентябрь […]

Батафсил

САПСАН

Кам сонли , Халқаро Қизил китобга киритилган тур. Бургутлар оиласига кирувчи йиртқич қуш. Дунёда сапсанларнинг 17 та тури мавжуд. Сапсан-дунёдаги энг тезкор қуш. У соатига 322 км.гача тезликда уча олади. Ўзбекистонга сапсан қишлаш учун  октябрда келади. Асосан пасттекисликларда яшайди. Баланд бинолар, жарликлага уя қуради. Икки ёшида вояга етиб, жуфти билан умрининг охиригача яшайди. Асосан тухумни апрель охири-май бошларида  бир марта қўяди. Сапсан майда, сувда ва сув бўйларида яшовчи қушлар билан озиқланади. Сапсанни овлаш, уйда боқиш, сотиш тақиқланган. Ҳуқуқбузарлар жиноий жавобгарликка […]

Батафсил

 Маҳаллага адашиб келган ғаройиб жонивор ҳайвонот боғига топширилди

 Қонликўл туманидаги “Жана-қала“ овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Жексенбаев хонадонига ғаройиб жонивор келиб қолган. Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Назорат қилувчи инспекция ходимлари ва Қонликўл тумани инспекцияси бошлиғи воқеа жойига етиб келишган ва ушбу ноёб ҳайвон “Қизил китоб“га киритилган олакузан эканлигини аниқлади. Мутахассисларнинг айтишича, олакузан Шарқий Европа, Олд ва Марказий Осиё, Россия, Шимоли-ғарбий Хитой, Мўғулистон каби давлатларда тарқалган. Мамлакатимизнинг Қизилқум ва Қарши чўлларида, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ҳамда Сурхондарёнинг қуйи ва Оҳангарон дарёсининг олд қисмларида, Ангрен […]

Батафсил

Қора лайлак

(Ciconia nigra (Linnaeus, 1758)) Кўпчилигимиз Лайлак деганда чиройли оппоқ қушни тасаввур қиламиз. Аслида эса, хамма лайлаклар хам оппоқ рангда бўлавермайди, масалан юртимиз тоғли ҳуду дларида яшовчи қора лайлакнинг ранги жигарранг-қора рангда. Ушбу лайлакнинг танасининг асосий қисмлари – қанотлари, елкаси, бўйни, думи жигарранг-қора рангда. Танасининг пастки қисми эса оқ. Боши, елкаси ва бўйни қуёшда яшил рангда товланади. Бўйи ўртача 90 сантиметр ва 1 метр ораси, оғирлиги 3 кг, қанотлари кентлиги ўртача 1,73-2 метр, тумшуқ узунлиги 18-19.5 см. Бошқа лайлаклар каби оёқлари, […]

Батафсил