Сурхондарёда сиртлон (дўлта)нинг ўлдирилиши борасида хабар берган эдик. Айтишларича, иш Сурхондарё вилояти Узун туман прокуратурасига оширилган. Аммо иш ёпилиш арафасида. Демак, Ўзбекистонда фақатгина Бобатоғда истиқомат қилувчи 16 нафар қолган сиртлонларни яна териси учун ўлдириш давом этади ва тез орада бу жониворлар ҳам Турон йўлбарси сингари Қора китобдан жой олади. Йўқолиб бораётган сиртлонларни тиригида асраш, кўпайтириш лозимдир?
Бунинг учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қўмитаси масъуллиги сир эмас.
Жиноятчиларнинг бири хабарлара Россияга ишлагани кетгани ва мазкур жиноят 2021 йилнинг вефраль ойида содир бўлганлиги айтилмоқда. Қачон бўлганидан қатъий назар жиноятчи жазосиз қолмаслиги лозим. Россиядан эса чақириб олиш қийин эмас. Туман прокуратураси ишни ёпмаслиги зарур ҳолатда мазкур иш билан вилоят прокуратураси Бош прокуратура назоратида ишни охирига етказмоқлиги лозимдир. Қачонки мазкур жиноятчилар қаттиқ жазолансагина йўқолиб турларни қирилиб кетишнинг олдини олиш мумкин!
Хитойда йўқолиб кетаётган пандалар, уларни ўлдирганлик учун ўлим жазоси киритилганлиги сабабли тур сақлаб қолинди ва махсус питомникларда кўпайтирилмоқда. Бутанда қора бўйинли турнани ўлдирганлик учун 30 йиллик қамоқ жазоси белгиланган ва шу орқалигина мазкур қушлар сақлаб қолинди. Йўқолиб бораётган, дарахтларда яшаётган кенгуру- Валлабини сақлаб қолиш учун Австралия ҳукумати 36,5 минг доллар миқдорда жарима ёхуд 2 йиллик қамоқ жазосини қўллайди Наҳотки биз бунга қодир эмасмиз? Жимгина сиртлонларнинг Ўзбекистон ҳудудида қириб ташланишига қараб турсак?!
Наргис Қосимова
☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot