Ўрмончи Раъно Бозорова: «Аёл бор жойда тартиб, саранжомлик, адолат бор»

Ўрмон хўжалиги ходими деганда ҳар қандай инсоннинг кўз ўнгида аввало  махсус кийимда, оёқларига этик кийган эркак қиёфаси  гавдаланади. Аёлнинг ўрмончи бўлишини эса ҳеч ким ҳаттоки тасаввурига ҳам сиғдира олмайди.  Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг раҳбари Раъно Бозорова ёшлигидан соҳада ишлашни орзу қилган. Бугунги кунга келиб, бир пайтлар  бутунлай парокандага учраган хўжаликни оёққа турғизган, браконьерлар билан аёвсиз курашиб, Қашқадарёнинг бетакрор Зарафшон арчаларини сақлаб, энг асосийси соҳада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб келаётган «Дўстлик» ордени соҳибаси  билан соҳадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида суҳбатлашдик. — […]

Батафсил

Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгаллаганлигини жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Шундай қилиб, Ўзбекистон рейтингнинг 8-қаторидалиги маълум бўлди. Тадқиқот сув танқислигини, шунингдек, қурғоқчилик ва дарё тошқинлари хавфини баҳолади. Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливан, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Ботсвана каби мамлакатлар фавқулодда сув танқислиги […]

Батафсил

БУХОРОДА ДАРАХТЛАР БУТАЛМАЙДИ, БАЛКИ КАЛЛАКЛАНАДИ

Бухоро шаҳрининг марказида, Арк мажмуаси ёнидаги хиёбонда каллакланиб, сийраклатилган (каллаклаш, яъни шох уч қисмини кесиб, уни калта қилиш), сийраклатиш (шохни куртак қолдирмасдан таг-тугидан кесиш)   дарахтлар аста –секинлик билан қуриб бормоқда. Бухоро вилояти Ўзбекистоннинг иссиқ ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда ҳаво ҳарорати ёз ойларида 60  даражага етади. Шаҳарни жазирама иссиқдан эа айнан дарахтлар асрайди. Қўл оёғи олиб ташланган мисол “буталган” дарахтларнинг баъзилари яшаб қолишга интилиб озгина шох ва барг чиқарган, қолганлари аста-секин қуриб бормоқда. Афсуски, дарахтларга бундай муносабатни кечириб бўлмайди. Бутун […]

Батафсил

Экологияга шафқат! Дарахтлар кесилмасин, жониворлар хорланмасин…

ОАВ орқали дарахтларнинг кесилаётгани ҳақида серияли хабарлар бериляпти. Ўзига хос “тренд”га айланган ушбу салбий ҳолат жамоатчилик томонидан қаттиқ танқид остига олинса-да, бу иллатни бутунлай йўқотиб бўлмаяпти. Фуқаролар табиатга нисбатан аёвсиз муносабатда бўлишяпти. Бу ҳам етмаганидек, жониворларга очиқчасига тажовуз қилинаётгани вазият ҳақиқатан ҳам оғриқли эканлигини исботлаб турибди. Хўш, одамлар табиатга нисбатан нега бундай муносабатда бўлмоқда? Муаммонинг илдизи балки экологик таълимнинг жуда суст олиб борилаётганидадир? Умуман олганда, Республикада экологик таълимнинг ҳолати қандай? Ушбу мавзуга қатор мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. “Таълим тизимига зудлик билан экология […]

Батафсил

Юнусободда чинорлар кесилди, зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда

Тошкентнинг Юнусобод туманида ноқонуний равишда 5 туп чинор кесилди, яна 11 туп чинор қисман шикастланди. Умумий зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда. Тошкент Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекторлари пойтахтнинг Юнусобод тумани 4-мавзесида дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилаётгани ҳолатини аниқлади, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати. Дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар 4 июль куни @EcoControl_bot Telegram-боти орқали юборилди. Дарахтларни кесиш Metin Kommunal Servis компанияси раҳбари томонидан ташкил этилган, бунинг учун М. Набиев ва Ж. Илтанов ёллангани маълум бўлди. Атроф-муҳит ва ўсимлик дунёсига етказилган […]

Батафсил

РИШТОНДА ЧИНОРЛАР НЕГА КЕСИЛМОҚДА?

Бугун эрталабдан Фарғона водийси, аниқроғи Риштон туманидан хавотирли хабар келди. Риштон туманининг марказий кўчасидаги чинорлар  ўзи кенг бўлган йўлни «кенгайтириш баҳонасида» кесилмоқда. Аҳоли норози, аммо бу норозилигини фақатгина уйдан чиқмай билдиришмоқда. Мазкур дарахт кесилишлари қанчалик қонуний? Наҳотки, ободонлаштириш ва қурилиш ишларини дарахтларни нобуд қил масдан амалга ошириш мумкин бўлмаса? Уларнинг ўрнига кейинчалик экиладиган кўчатлар 50-80 йиллик чиноралардек бўлганича бир инсон умри ўтади (агар ўрнига яна  арча эмас, чинор экилса албатта?!). Бунга туман ҳокими Таваккал Раҳимов, Фарғона вилояти ва  ва туман […]

Батафсил

СУВ — ҲАЁТ МАНБАИ

Ер юзидаги 7 миллиарддан ошиқ аҳолининг 1,2 миллиарди тоза ичимлик сувига муҳтож, 2,3 миллиард одам санитария ҳолати талаб даражасига жавоб бермайдиган сувдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда ТАБИАТ бойликлари орасида сув алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у  тириклик манбаидир. Зеро, инсоният ҳаёти сув ва сув манбалари, аввало, чучук сувдан тежамкорлик асосида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни тақозо этади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кундаги табиий офатлар, сув тошқинлари, сув етишмовчилиги, сув ресурсларининг ифлосланиши ва трансчегаравий сув муаммолари дунё халқларини яна бир бор сув ресурсларига нисбатан […]

Батафсил

Саҳрога айланаётган Қоракўл

 Саҳрога айланаётган Қоракўл Неча йилдирки Бухоронинг Қандим массиви аҳолиси газни қайта ишлаш заводидан тарқалаётган ёқимсиз ҳид билан нафас олади. “Заҳар” ютаётган аҳоли газ ҳидини билса-да, газнинг ўзидан “бехабар”. Аҳолига деярли газ етказиб берилмайди. Шу сабабли одамлар саксовулларни кесиб ўтин қилишади, шу тариқа қишда жон сақлайдилар. “Заҳар заққумини ютамиз-у, ўзидан наф кўрмаймиз”, дейди туман аҳолиси. Қоракўл тумани аҳолиси ҳам бута ва саксовулларни ёқиб қиш ўтказмоқда. Аммо, саксовул ва буталар бирини узсанг орқасидан ўнтаси ўсиб чиқадиган печак ўт эмас. Кесилган дарахтлар ўрнига […]

Батафсил