Тошкентнинг Юнусобод туманида ноқонуний равишда 5 туп чинор кесилди, яна 11 туп чинор қисман шикастланди. Умумий зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда. Тошкент Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекторлари пойтахтнинг Юнусобод тумани 4-мавзесида дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилаётгани ҳолатини аниқлади, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати. Дарахтларнинг кесилаётгани ҳақидаги хабар 4 июль куни @EcoControl_bot Telegram-боти орқали юборилди. Дарахтларни кесиш Metin Kommunal Servis компанияси раҳбари томонидан ташкил этилган, бунинг учун М. Набиев ва Ж. Илтанов ёллангани маълум бўлди. Атроф-муҳит ва ўсимлик дунёсига етказилган умумий зарар 163 млн 663 минг 929 сўмга баҳоланди. Ишга оид материаллар прокуратура органларига тақдим этилди.