ZO’R.TV ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ “ТИЛЛА ОВИ” КЎРСАТУВИДА НЕГА ҲАЙВОНЛАРНИ ҚИЙНАШМОҚДА?

Ўзбекистонда атроф-муҳитга нисбатан муносабат ҳамон салбийлигича қолмоқда. “Қизил китоб”га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан ўлдирилаётгани, бошпанасиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, ёввойи ҳайвонларни қишлоқ жойларда қириш авж олгани, айрим ўринларда қўчқор, хўроз уруштириш, итлар жангги ҳамон барҳам топмаганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ёввойи ҳайвонларни турли томошалар натижасида қийноқларга солинаётганини рад этиб бўлмайди. Сабаби амалдаги қонунчилигимиз экологик ҳуқуқбузарликларга, айниқса жониворларга озор берганларга нисбатан жуда “юмшоқ” муомалада. Одамлар томонидан ва цирк томошаларида ҳайвонлар қийноқга солинаётгани етмаётгандек энди уларни кўрсатувларда ҳам қийнашмоқда. Zo’r.Tv телеканали томонидан эфирга […]

Батафсил

Янги уйларни оқова сувлари қаерга оқизилмоқда?

Янги уйлар “сити”лар барпо қилиниши билан канализация, яъни оқова сув муаммоси тобора долзарблашаяпти. Ҳурматли тадбиркорларимиз жуда чиройли уйлар қуришаяптию, аммо  уйларга аҳоли кўчиб келгач, “оқова сувлар қаерга кетади?” деган саволга жавоб беришни  ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Чунки палон пулга, уй қурилишидан оладиган даромадни қисқартириб, янги канализация тармоғини барпо қилгандан кўра, оқова сувларни қувур орқали дарёгами, сойгами чиқариб оқизиш қулайроқ, тўғрими? У ердаги жониворлар, ўсимликлар қирилиб кетмайдими? Уларнинг менга бир тийин фойдаси бўлмаса? Деган уй-ҳаёлда ана шундай қабиҳ, жамият ва табиат учун […]

Батафсил

“Бахт формуласи” ёҳуд экологиянинг аҳамияти

Инсоният ҳар доим яхши яшашга, яхши ҳаёт қуришга интилади. бу интилиш жараёнида ўзига барча шароит ва қулайликларни яратиб олади. Хўш, яхши яшаш нима ўзи? Яхши яшаш — инсон турмуш даражаси ва сифатининг ўсиб боришидир. Албатта, бу сифат ўзгариш эса табиат неъматлари эвазига амалга оширилади. Яхши яшаш учун инсонга нималар керак? Умумий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, инсониятни яхши яшаши учун: тинчлик, соғлик, пул, билим, касб-кор, оила ва бошқалар. Психологлар буни “Бахт формуласи” дейишади. Хўш, савол, биз, бахтлимизми? Албатта, ҳа! Бу бахт формуласи […]

Батафсил

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳолат қандай?

Мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар  майдони мамлакат умумий майдонининг 8,3 фоизига етказилди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун ижроси қандай амалга оширилмоқда? Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (МЭТҲ) тизимини ривожлантириш ва улар майдонини халқаро ҳужжатлар талаблари даражасига етказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди ҳамда соҳанинг молиявий манбалари аниқлаб берилди. Тизимни тартибга солувчи қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 га яқин фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукуматнинг […]

Батафсил

Ҳавонинг ифлосланиши оқибатларидан ҳар йили 7 миллион нафарга яқин одам ҳаётдан кўз юмади

Атмосфера ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқариш бўйича Тошкент вилояти ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Қашқадарё бўлса, учинчи ўринда Бухоро вилояти. ЖССТнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши оқибатларидан ҳар йили 7 миллион нафарга яқин одам ҳаётдан кўз юммоқда. kun.uz сайти «Экологиянинг ифлосланиши дунёдаги ҳар олтинчи ўлимнинг сабаби экани маълум бўлди» сарлавҳаси остида эълон қилган мақоласида қўрғошин ва бошқа кимёвий моддалар ҳар йили 1,8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлишини, бу кўрсаткич 2015 йилдан буён 7 фоизга, 2000 йилдан буён эса 66 […]

Батафсил

Дарахтлар шаҳар ҳароратини қандай сақлайди?

Дарахтлар ҳаётимизда муҳим роль ўйнайди: улар карбонат ангидридни биз нафас олувчи кислородга айлантириб беради, иссиқ кунда салқинликни ҳадя этади, баъзи дарахтларнинг саломатлик учун фойдали бўлган ширин мевалари истеъмол қилинади.Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асарлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадамаган. Яна бир эътибор беришимиз лозим бўлган жиҳат бу – атмосферанинг ифлосланишидир. Тирик организм сувсиз ва овқатсиз бир неча кун яшаши мумкин. Аммо ҳавосиз 5 дақиқадан ортиқ яшай […]

Батафсил

«Катталар чиқинди ташламанг!» – Бўстонлиқда маҳаллий болалар номидан навигацион тасвирлар пайдо бўлди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ ҳудудида туманнинг асосий муаммоларини акс эттирадиган навигацион тасвирлар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Чорвоқ» ТРЗ дирекцияси матбуот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, болалар ташқи реклама орқали туман аҳолиси ва меҳмонларини чиқинди ташламасликка, тақиқланган зоналарда пикник уюштирмасликка ва табиатга меҳрли бўлишга чақирган. Бўстонлиқ туманидаги навигацион тасвирлар тизими — бу «Чорвоқ» ТРЗ дирекцияси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда туманнинг экологик маданиятини яхшилаш ва табиатини сақлаб қолишга йўналтирилган «Барқарор Бўстонлиқ» лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Дирекциянинг маълум қилишича, навигацион тасвирлар тизими — дарслар сериясини […]

Батафсил

Ўрмончи Раъно Бозорова: «Аёл бор жойда тартиб, саранжомлик, адолат бор»

Ўрмон хўжалиги ходими деганда ҳар қандай инсоннинг кўз ўнгида аввало  махсус кийимда, оёқларига этик кийган эркак қиёфаси  гавдаланади. Аёлнинг ўрмончи бўлишини эса ҳеч ким ҳаттоки тасаввурига ҳам сиғдира олмайди.  Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг раҳбари Раъно Бозорова ёшлигидан соҳада ишлашни орзу қилган. Бугунги кунга келиб, бир пайтлар  бутунлай парокандага учраган хўжаликни оёққа турғизган, браконьерлар билан аёвсиз курашиб, Қашқадарёнинг бетакрор Зарафшон арчаларини сақлаб, энг асосийси соҳада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб келаётган «Дўстлик» ордени соҳибаси  билан соҳадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида суҳбатлашдик. — […]

Батафсил

Daraxtlarda ham insonlar kabi qalb bor

Daraxtlarning noqonuniy kesilishiga qarshi faol kurash olib bormoqda. Uning fikricha, amaldorlar yashil zonalarni ko’paytirish o’rniga, ularni jon-jahti bilan yoqotmoqdalar. Aleksey Popov — kasbi shifokor, lekin ayni paytda u eko-faollik bilan ovora. Bosh qahramon — Moskvada tug’ilgan. U 1967 yilda otasi xizmatida Toshkentga kelgan. Bir muncha vaqt o’tgach, Aleksey oilasi bilan doimiy ravishda Toshkentga ko’chib o’tdi. “Men Toshkentga kelganimda yashillik ko‘p edi, quyoshdan yashirinish mumkin, havo salqinida bemalol yurish imkoni bor edi, sug‘orish tizimi yaxshi ishlagan, toza ariqlar ko‘p edi. Issiqni […]

Батафсил

ФАРҒОНАДА ДАРАХТЛАР “Электр тармоқлари” АЖ ТОМОНИДАН АЁВСИЗ КЕСИЛДИ

Ўзбекистон туман «Қирқкетмон» МФЙ  ҳудудида Ўзбекистон туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан   шамол эсиши натижасида электр симига тегиб,  инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солмоқда дея   кўплаб  сосна, ёнғоқ, тут, тол, гилос, анжир  дарахтлари кесиб ташланган, қолгани ҳам ваҳшийларча каллакланган. Мурожаатчининг хабарига кўра,  “мевали дарахтларнинг ҳосили эса ер билан битта бўлиб ётган. Дарахтлар маҳаллага жазирамада соя бериб, аҳолининг жон сақлашига имкон бераётган дарахтлар эди”, дейди обуначимиз. Қизиқ. Бир томондан муддатсиз узайтирилган мораторий, бир томонидан Президентимиз жон куйдириб, ўз назоратига олган “Яшил макон” […]

Батафсил

[:UZ]Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан суҳбат ўтказилди[:]

[:UZ]www.ekolog.uz сайти асосчиси ва сайтнинг фаол ходимлари Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабулида бўлишди. Элчи билан суҳбатда Нега экология масаласи муҳим? Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудида таъсири, Ўзбекистон 2030 йилгача муқобил энергия бўйича қўйган мақсадларига эриша оладими ва Ўзбекистондаги сув муаммоси қандай ҳал этилиши керак каби саволларга жавоб олинди.   Яқин кунларда элчи жаноблари билан бўлиб ўтган суҳбатнинг видеосини фақатгина www.ekolog.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.[:]

Батафсил

Чиқиндисиз дунёда яшаш учун нима қилиш керак?

   Дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. Аммо халқимизга бу қизиқ эмас. Уларни қайсидир хонанда ҳаёти, шахсий муносабатлари кўпроқ қизиқтиради… Лекин бизни хонандаларнинг шахсий ҳаёти эмас, балки хонадонимиздан, иш жойимиздан, ўқиш ва дам олиш масканларимиздан чиқаётган маиший чиқиндилар қаерга кетаётганлиги кўпроқ ташвишлантирди. Орангизда маиший чиқиндилар нима ва улар қаерга кетади, деб савол берувчилар албатта топилади. Одамларнинг ҳар кунлик фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат […]

Батафсил

Бизни ким эшитади?

Сайтимизга бир нечта вилоятлардаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва инспекторларидан кетма-кет бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларни ўқир эканмиз хаёлимиздан “Эски ҳаммом, эски тос” деган фикр ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги №12-сонли Қарорига илова билан “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Ушбу Низомнинг 3,4-бобларида бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф- муҳитни муҳофаза […]

Батафсил

[:UZ]Самарқанддаги тўйда дастурхонга тирик балиқ қўйилди[:]

[:UZ]Актириса, бошловчи, «Браво»чи Шаҳло Зоированинг Instagram’даги Stories’ларида бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдик. Сайтимиз кузатувчиларининг бизга хабар беришича актириса хизмат пайтида дастурхонга яна ичимлик ичиладиган идишларга тирик балиқлар солинганини кўз – кўз қилиб Stories’лар қўйган. Биздаги маълумотларга кўра ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган. Аммо тасдиқланган маълумот эмас. Айтмаса, ким билар, очмаса, ким кўрар деганларидек фуқароларимиз Бухоро вилоятидаги ҳолатдан хулоса чиқаришмаган кўринади. Нега бундай исрофгарчиликларга йўл қўяётганлар жаримага тортилмаяптилар? Халқимизда ажойиб бир мақол бор. “Тўқликда очликни ўйла, Бойиганда — муҳтожликни”. Ўзингиз бир […]

Батафсил

[:UZ]Уларнинг қотили кимлар?[:]

[:UZ] Сайтимизга Фарғона вилоятида, Жиззах вилоятларида уйсиз ҳайвонлар отиб, заҳарлаб ўлдириб кетилаётгани ҳақида бир нечта эътирозли мурожаатларни эълон қилдик. Бу мурожаатларда Экология бошқармаларидан ушбу шафқатсиз ҳолатларни бартараф қилишда амалий ёрдам сўраб, расмий муносабатлар кутган эдик, аммо Экология бошқармалари бу масала Экология ташкилотига тегишли бўлмаганлиги учун норозилик билдиришди. Тўғри уйсиз ҳайвонлар билан шаҳар (туман), вилоят ҳокимликларига қарашли Ободонлаштириш бошқармалари масъул. Аммо ушбу тизим ходимлари етарли тушунчага эмасликлари учун Экология бошқармаларидан амалий ёрдам кутган эдик. Майли бу масаланинг ечимини топиб, бунга бир кунмас бир […]

Батафсил

SOS!!! Қуш  бозорлари, ижтимоий тармоқларда  саъваларнинг савдоси авжида

Саъвалар чумчуқдек келади-ю, лекин тана тузилиши ундан фарқ қилади.  Тумшуғи сербар қизил йўл билан ўралган. Жиғилдонининг иккала ёнида, оқ ранг устида иккита оч жигар ранг холи бўлиб, тўшининг устки қисмигача тушиб келади. Бошининг тепаси ва орқаси кул рангнамо-қўнғир. Ўзбекистонда саъвалар (бўзбошлар) Чатқол тизмаси, Нурота, Туркистон, Зарафшон Ҳисор тизмалари, Кўхитанг ва Боботоғда  дарахтларнинг энг юқори шохига саватча шаклида уя қуради. 4—6 тагача бўлган полапонларини ота-онаси хашаротлар бериб боқишади. Саъвалар зарарли хашаротларни, айниқса шира (ўсимлик бити)ларни қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Бу […]

Батафсил

СУРХОНДАРЁДА ЎЛДИРИЛГАН СИРТЛОН ЎЛИМИДА КИМ АЙБДОРЛИГИ ҲАҚИДА ОХИРГИ ХУЛОСАНИ ЭКО ҚЎМИТА  БЕРАДИ

Каналимизда Сурхондарёда ўлдирилган сиртлон ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб боришган. Ўрганиш жараёнида Қизил китобга киритилган ҳайвон дўлтани фото суратдаги  фуқаролар томонидан ов қилиш ёки бошқа мақсадларда ўлдирмаганлиги аниқланибди.  Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра туман ИИБсининг хулосасига кўра: “Узун тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи фуқаро П. Очилдиев овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги […]

Батафсил

ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАЛАРИ ТОМОНИДАН ИТЛАР ЎЛДИРИЛМОҚДА

Телеграмдаги “Жиззахликлар” расмий телеграм каналида «Дайди итларга ким чора кўради? » сарлавҳаси остидаги мурожаат эълон қилинган. Мурожаатда «Олмазор” МФЙ да дайди итлар кўпайиб кетган, бир ёки икки та бўлса ҳам тушуниш мумкин ўнталаб итлар дайдиб юрибди кимдир чора кўрадими?» деб эътирозлар билдирилган. Ушбу ҳолатдан кейин 8-август куни тонги 05:00 да дайди итлар Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов биригадаси» томонидан Олмазор МФЙ ҳудудидаги 7 та уйсиз, оч, меҳрга зор итлар ваҳшийларча отиб ўлдирилган. Бугунги кунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “ Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз […]

Батафсил

Қаршида дарахтлар кесилмоқда

Обуначимиздан оғриқли мавзуда хат келди: “Қарши шаҳар Чақар МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида Савдо дўкони ва ҳунармандчилик павилонлари қурилиши оқибатида Мораторийга тушган кўп йиллик дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Бунда айрим ташкилот маъсулларининг қўли борга ўхшайди…….! Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Хазратовнинг ноқонуний рухсатномаси асосида фуқаро Бердиев Олимжонга Қарши шаҳар Чақар МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида Савдо дўкони ва ҳунармандчилик павилонлари ўрнатиш учун 2021 йил 30 апрелда MR-2 сон рухсатнома берилган. Рухсатнома асосида ажратилган ер майдонида […]

Батафсил

Экологик муаммоларга сабаб бўлаётган айрим омиллар тўғрисида

Экология соҳасидаги бугунги муаммоларнинг асосий сабаби нотўғри бошқарув тизимидир. Асосий гап жойлардаги экологларда ҳам, ёки давлат экология қўмитасидаги масъулларда ҳам эмас, фикримча, уларнинг қўллари шундоқ ҳам боғлиқ. Қисқача қилиб, ҳозирча иккитагина сабаб билан буни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Биринчи сабаб. Давлат экология қўмитаси яқин-яқингача расман фақат Олий Мажлиснинг Сенатига бўйсунар эди. 2017 йилнинг апрель ойидан эса, бу тартиб бекор қилиниб, қўмита Вазирлар Маҳкамаси бўйсинувига ўтказилди. Айни вақтда Давлат экология қўмитаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлик қиладиган Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, […]

Батафсил

ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ РУХСАТНОМАСИ БИЛАН ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚ РОССИЯЛИК ОВЧИ ТОМОНИДАН ЎЛДИРИЛДИ

Давлат Экология қўмитасида қачонки том маънода атроф-муҳит муҳофазасига жонкуяр бўлган, табиатни асраб-авайлашга ҳиссасини қўшадиган раҳбар келмаса табиатимизга қирон келтирилади. Ўтган йиллари Қашқадарё ва Наманганда аҳоли ва браконьерлар томонидан ўлдирилган айиқлар ҳақида ёзгандик. Фуқаролар айиқни ўзини ҳимоялаш учун, браконьерлар пул учун ўлдирганлиги маълум бўлганди. Аммо Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Қизил китобга киритилган айиқни отишга рухсат берсачи? Дардингни кимга айтасан? Ачинарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан 2 дона Ўзбекистон […]

Батафсил

БУХОРОДА ҲАЙДОВЧИ АТАЙИН ИТНИ УРИБ КЕТДИ

Видеода кўриб турганингиздек, Бухоро шаҳрида Кобальт В551ОА автомобили ҳайдовчиси йўлга чиққан итни атайин босиб кетди. Бугунги кунда жониворларга меҳр шафқатли бўлиш ҳақида кўп гапирамиз. Аммо бундай ИНСОН деб атаб бўлмайдиган шахслар нега жазосиз қолмоқда. Йўлларда ҳар куни ўнлаб ит ва мушуклар ва бошқа, кўпинча Қизил Китобга кирган жониворларҳам уриб кетилади. Ударга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмайди. Бу эса ҳали қанчалик Аллоҳим жон ато этган жониворларга нисбатан шафқатсиз эканлигимизни кўрсатади. Албатта ҳурматли депутатларимиз бу муаммога ҳам эътиборларини қаратишар. Янги қабул қилинаётган Жиноят […]

Батафсил

Атрофи чиқиндига тўлиб-тошган

​​#Экомуаммо 🇺🇿Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг Янгибозор ҳудуди атрофи чиқиндига тўлиб-тошган. Бозор маъмурияти, Ободонлаштириш бошқармалари ариқлардаги чиқиндиларни йиғиштириб олиш ўрнига уни ёқиб юборишни афзал кўришмоқда. Буни суратдан кўрса ҳам бўлади. Бир пайтлар Қўқон ариқларидан тоза сув оқарди,одамлар эса уни ичишган. Энди эса чиқинди… #Экопроблема 🇷🇺Лотки и арыки около Янгибазара в городе Коканде Ферганской области заполнены мусором. Администрация рынка, Управление благоустройством пошли легким путем, и просто сжигают мусор прямо в лотках. Это можно увидеть и на фото. Когда то в арыках Коканда […]

Батафсил

ТАДБИРКОР ҚУЙИ ЧИРЧИҚДА ЎРМОНЗОРГА ЎТ ҚЎЙДИ

Жуда ҳам дарахтларни йўқ қилишда янгидан янги усулларни ўйлаб топишга устамиз. Қанийди  уларни асраб қолиш, экологик муаммоларни ҳал қилишга ҳам одамларимизнинг мияси шундай ишласа! Ўрмон хўжалиги давлат  қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Қуйи Чирчиқда заҳира ер майдонларидаги 20 гектар ўрмонзорга тадбиркор  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экаман, деб ўт қўйган. Заҳира ер  Ўрмон хўжалиги давлат  қўмитаси тассарруфида бўлган, 2019 йили туман хокимияти балансига  ўтқазилган. Хокимият тадбиркорга (кимлиги аниқланаяпти)  ерни  фойдаланишга берган. Тасаввур қилапясизми у ерда яшаётган қанча ҳашарот, жониворлар, қушлар ҳам зарар […]

Батафсил

“Бульдозер инновацион усули” натижасида яна 2874 та дарахт йўқ қилинган

Биз нега Ватанимизни  ёмон кўрамиз? На ўзимининг соғлиғимиз, на ўсиб келаётган фарзандларимиз ҳаёти, табиатни ўйлаймиз? Фақат бугун, ҳозир ҳамма нарсани йўқ қилиб бўлсада пул ишлаб олиш асосий  МАҚСАДга айланган. Сергилида бульдозер ёрдамида 14 та дарахтларни қулатиб, табиатга 150 млн.зарар етказилгани ҳақида асабийлашган эдик, Қаршида эса 10 гектар майдонда кичик ишлаб чиқариш ҳудудини қуриш учун биратўла 2874 та дарахтдан воз кечиб қўя қолишди.  Улар ҳам янги “инновацион усул” дан фойдаланиб, дарахтларни бульдозер ёрдамида “тинчитишган”. Давлат экология қўмитасининг хабарига кўра, қурувчиларда дарахтларни […]

Батафсил

ҚИШЛОВГА КЕЛГАН ҚУШЛАРГА ТЕГИНМАНГ

Кеча каналимизда  Роҳат кўли ҳудуди атрофида яшовчи аҳолидан кўл ҳамда Чирчиқ дарёси қирғоқларида сувда сузувчи қушларнинг ёппасига учиб келгани, ўз навбатида эса милтиқ кўтарган бир нечта овчиларнинг аҳоли яшаш жойларидан 150-200 метр ҳамда йўлдан 100-150 метр узоқликда бўлган жойларда ов қилаётганликлари тўғрисида хабар жойлаштирилди. Давлат экология қўмитаси инспекторлари ов қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳолатни ўрганиш учун жойга чиқдилар Ўзбекистон Республикасининг  8 июль 2020  йилдаги  №627  “Ов ва ов хўжалиги ҳақидаги»  қонунга кўра   ўрдаклар, ғозлар учун ов 1 […]

Батафсил

Ўзбекистонда дайди жониворларни заҳарлаш давом этмоқда. Бу сафар Зарафшонда мушук ва итлар заҳарлаб ўлдирилди

Зарафшон шаҳрида мушук ва итларнинг заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида каналимизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, заҳарланган ҳайвонлар беш дақиқада ҳалок бўлишмоқда. «Бир гуруҳ фуқаролар Ички ишлар вазирлигига фото, видео каби далиллар билан мурожаат қилди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ», — деб ёзган исми ошкор этилишини истамаган мурожаатчи. Жониворларга нисбатан шафқатсизликдан норози бўлган  аҳоли https://teznews.uz сайтига ҳам мурожаат қилишган. Хатда айтилишича, Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда шаҳарда мушук ва итлар заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида тарқалган […]

Батафсил