[:UZ]www.ekolog.uz сайти асосчиси ва сайтнинг фаол ходимлари Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабулида бўлишди.
Элчи билан суҳбатда Нега экология масаласи муҳим? Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудида таъсири, Ўзбекистон 2030 йилгача муқобил энергия бўйича қўйган мақсадларига эриша оладими ва Ўзбекистондаги сув муаммоси қандай ҳал этилиши керак каби саволларга жавоб олинди.
Яқин кунларда элчи жаноблари билан бўлиб ўтган суҳбатнинг видеосини фақатгина www.ekolog.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.[:]