[:UZ]Ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишди[:]

[:UZ]Тошкент шаҳри Миробод тумани Юксалиш маҳалласи ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишибди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Она табиат барчамизники. Унинг ҳар бир неъматини кўз қорачиғидек асраб авайлаш борасида ҳар биримиз масъулмиз. Ёшларимизнинг бу каби харли ишларга хайрихоҳлиги бизни хурсанд қилди.

Маҳалланинг табиатсевар ёшлари қушлар учун турли хил кўринишда ин ясаб қанотли дўстларга тақдим этишибди. Албатта табиат жониворларига бу каби эътибор республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида маҳалла ёшлари томонидан амалга оширилиши керак.[:]