[:UZ]Актириса, бошловчи, «Браво»чи Шаҳло Зоированинг Instagram’даги Stories’ларида бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдик. Сайтимиз кузатувчиларининг бизга хабар беришича актириса хизмат пайтида дастурхонга яна ичимлик ичиладиган идишларга тирик балиқлар солинганини кўз – кўз қилиб Stories’лар қўйган. Биздаги маълумотларга кўра ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган. Аммо тасдиқланган маълумот эмас.
Айтмаса, ким билар, очмаса, ким кўрар деганларидек фуқароларимиз Бухоро вилоятидаги ҳолатдан хулоса чиқаришмаган кўринади. Нега бундай исрофгарчиликларга йўл қўяётганлар жаримага тортилмаяптилар?
Халқимизда ажойиб бир мақол бор. “Тўқликда очликни ўйла, Бойиганда — муҳтожликни”. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг биз қаерга қараб кетяпмиз? Кўча куйда қанчадан қанча шу балиқнинг пулига муҳтож оилалар бор. Нега савоб ўрнига ўзимизни гуноҳга бошлаяпмиз? Тегишли ташкилотлар мазкур ҳолатнинг олдини олишмас экан бу ҳол қайта – қайта давом этаверади.[:]