SOS!!! Қуш  бозорлари, ижтимоий тармоқларда  саъваларнинг савдоси авжида

Саъвалар чумчуқдек келади-ю, лекин тана тузилиши ундан фарқ қилади.  Тумшуғи сербар қизил йўл билан ўралган. Жиғилдонининг иккала ёнида, оқ ранг устида иккита оч жигар ранг холи бўлиб, тўшининг устки қисмигача тушиб келади. Бошининг тепаси ва орқаси кул рангнамо-қўнғир. Ўзбекистонда саъвалар (бўзбошлар) Чатқол тизмаси, Нурота, Туркистон, Зарафшон Ҳисор тизмалари, Кўхитанг ва Боботоғда  дарахтларнинг энг юқори шохига саватча шаклида уя қуради.

4—6 тагача бўлган полапонларини ота-онаси хашаротлар бериб боқишади. Саъвалар зарарли хашаротларни, айниқса шира (ўсимлик бити)ларни қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Бу қушча кенг баргли ўрмонлар ва тоғолди жойлардаги боғларда яшайди.

Катта шаҳарлар ва водийларда саъвалар октябрь охирида пайдо бўлади ва март охиригача шу жойда қишлайди.

Сайроқи қуш ишқибозлари саъваларни қафасда боқишади. Ба уқувсизлик. Бу қушни ҳайвонот магазинларида сотиб олиб, болалар ўйинчоғига айлантирганлар анчагина.

Ўлкамизда қиш кетари корабош саъва пайдо бўлади. Бу қуш Сибирда уя қуради, кўчиб ўтаётган пайтларда Ўзбекистонга қўниб ўтади. Бу саъва бўзбош саъвага ўхшасада, лекин ранги анча очроқ. Энсаси ва боши тепасининг орқа қисми қора рангда (номи ҳам шундан олинган). Бошининг олди оч қизил, қанотларида эса катта-катта сариқ, холлари бор.

Афсуски қушлар миграциясида уларни тур билан тутишиб, аксарияти  тўрга илашиб, жароҳатланиб нобуд бўлишади. Улар бугунги кунда Қизил Китобга киритилмаган. Аммо бу нраса уларни қиришга сабаб бўлиши керак эмас. Афсуски уларнинг сони йилдан йилга камаймоқда. Тез орада с аъвани ҳам Қизил китоб рўйхатида кўрсак ажаб эмас.

Саъва — табиатимизнинг безакларидан бири. Уларга озор бермайлик. Уларни болаларимизнинг ўйинчоғига айлантирмайлик.

Шу ўринда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Экологик партия овга ҳеч бўлмаган 3 йилга мораторий жорий эти борасидаги фикрни илгари суриб, бунга эришиши керак. Акс ҳолда юртимизда яшайдиган жонивор қолмайди, қишлайдигани ҳам Ўзбекистонни четлаб ўтадиган бўлади