Каналимизда Сурхондарёда ўлдирилган сиртлон ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб боришган. Ўрганиш жараёнида Қизил китобга киритилган ҳайвон дўлтани фото суратдаги фуқаролар томонидан ов қилиш ёки бошқа мақсадларда ўлдирмаганлиги аниқланибди. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра туман ИИБсининг хулосасига кўра:
“Узун тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи фуқаро П. Очилдиев овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги аниқланиб фуқаро жорий йилнинг феврал ойида туманнинг «Хурсанд» маҳалласи ҳудудида фермер хўжалигига қарашли ер майдонида қўйларини боқиб келган. Ўша тунги вақтда ёвойи ҳайвон қўйларига хужум қилган ва чўпонинг 5 та итлари қўйларни ҳимоя қилиш мақсадида ёввойи ҳайвони жарохатлаб ўлдирган. Ўлдирилган ҳайвонинг ўлигини кундуз куни кўрган чўпонлар фото суратга тушушади.
Мазкур иш ҳолатлари атрофлича ўрганилди. Ўрганиш юзасидан Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан тасдиқланган Тартибга асосан Қўмитага қонуний тўхтамга келишиш учун юборилган.
Узун туман прокуратураси томонидан иш материаллари туман ИИБга суриштирув ишлари олиб бориш мақсадида юборилганлигини маълум қиламиз.”
Суратда “ўлган” сиртлон тахтага боғлаб қўйилган ва негадир суратга олинганида бошининг ҳолати турличадир. Хулоса эса сиздан азиз ўқувчим….
Наргис Қосимова
☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot