Телеграмдаги “Жиззахликлар” расмий телеграм каналида «Дайди итларга ким чора кўради? » сарлавҳаси остидаги мурожаат эълон қилинган.
Мурожаатда «Олмазор” МФЙ да дайди итлар кўпайиб кетган, бир ёки икки та бўлса ҳам тушуниш мумкин ўнталаб итлар дайдиб юрибди кимдир чора кўрадими?» деб эътирозлар билдирилган.
Ушбу ҳолатдан кейин 8-август куни тонги 05:00 да дайди итлар Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов биригадаси» томонидан Олмазор МФЙ ҳудудидаги 7 та уйсиз, оч, меҳрга зор итлар ваҳшийларча отиб ўлдирилган.
Бугунги кунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “ Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш” деб номланган 111*моддасида:
“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».
Қонунчилигимиз эса Ободонлаштириш ходимлари учун ишламайди ёхуд тегишли эмас, шекилли. Ваҳоланки улар итларни урмасдан, қийнамасдан тутиб, уларни 5 кун сақлашлари ва ветеринария кўригидан ўтказишлари лозим. Аммо телеграм каналимизга келаётган ххабарларга қараганда Республикамиздаги аксарият “отловка” ходимлари итларни тутиб, гўштга сотишмоқда. Албатта бу ҳақидаги аниқ фактларни кейинчалик каналимизда берамиз.
Бугунги кунда жониворларга меҳрли, уларни асрашга бел боғлаган кўплаб фуқароларимиз номидан ҳурматли Президентимиз, Экологик партия раҳбариятидан Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги , бугунги кунда жони бор ҳайвон эмас, аксинча чиқинди сифатида қаралаётган дайди ит ва мушукларни тутувчи механизациялашган бригадалар мақомини ўзгартириб, “отловка” ларни приютларга айлантириш, жониворларни ҳақиқатан ветеринария кўригидан ўтказиб даволаш, экокўнгиллиларга жониворларни парваришлашга рухсат бериш, улар 5 кундан кейин ўлдирилмай, аксинча ит ва мушук боқиш истагида бўлганларга тарқатиш, шунингдек, республика бўйлаб яшаётган дайди ит ва мушукларни стериллаш ва эмлашни давлат ҳисобидан амалга оширишни сўраб қолар эдик.
Наргис Қосимова
☘️Каналимизга уланинг @ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot