ФАРҒОНАДА ДАРАХТЛАР “Электр тармоқлари” АЖ ТОМОНИДАН АЁВСИЗ КЕСИЛДИ

Ўзбекистон туман «Қирқкетмон» МФЙ  ҳудудида Ўзбекистон туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан   шамол эсиши натижасида электр симига тегиб,  инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солмоқда дея   кўплаб  сосна, ёнғоқ, тут, тол, гилос, анжир  дарахтлари кесиб ташланган, қолгани ҳам ваҳшийларча каллакланган. Мурожаатчининг хабарига кўра,  “мевали дарахтларнинг ҳосили эса ер билан битта бўлиб ётган. Дарахтлар маҳаллага жазирамада соя бериб, аҳолининг жон сақлашига имкон бераётган дарахтлар эди”, дейди обуначимиз.

Қизиқ. Бир томондан муддатсиз узайтирилган мораторий, бир томонидан Президентимиз жон куйдириб, ўз назоратига олган “Яшил макон” умумиллий ҳаракати доирасида дарахтларни кўпайтиришга ҳаракат қилинаётган бир пайтда 30 дан ортиқ дарахтнинг ваҳшийларча “симга тегади” деб кесиб ташланиши ақлга сиғмайди. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 10-50-сонли қарорида электр тармоқларига дарахт буталардан тозалаш экология ходимлари билан келишилган ҳолатда амалга оширилади,  деб белгилаб қўйилган. Унда ҳам дарахтларни симга тегиб турган учи буталаниши лозим. Мазкур ҳолатда эса электр симида 2-3 метр узоқда жойлашган дарахтлар ҳам кесилган

Балки Электр тармоқи  раҳбарига мазкур дарахтларнинг тахтаси керак бўлгандир?  Саволлар кўп, жавоб эса йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан  Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва  вилоят “Электр тармоқлари” АЖ томонидан расмий маълумот кутиб қоламиз.

 

☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot