Зарафшон шаҳрида мушук ва итларнинг заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида каналимизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, заҳарланган ҳайвонлар беш дақиқада ҳалок бўлишмоқда. «Бир гуруҳ фуқаролар Ички ишлар вазирлигига фото, видео каби далиллар билан мурожаат қилди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ», — деб ёзган исми ошкор этилишини истамаган мурожаатчи.
Жониворларга нисбатан шафқатсизликдан норози бўлган аҳоли https://teznews.uz сайтига ҳам мурожаат қилишган. Хатда айтилишича, Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда шаҳарда мушук ва итлар заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб, аҳолидан келиб тушган мурожаатларга асосан, дайди ҳайвонларни тутиш отряди томонидан ишлаб чиқилган режа асосида кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, эгасиз итлар ва мушуклар ҳам олиб кетилганлигини маълум қилган.
Аввалроқ Бухорода 10 мингга яқин дайди ва қаровсиз ит, мушуклар йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда «Шарқ тароналари» арафасида итлар заҳарлаб ўлдирилгани эълон қилинган, кейинроқ бир маҳаллада 10 та ит ўлдирилгани рад қилинган ва ит ва мушукларни заҳарлаб ўлдирган мансабдор шахслар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилгани маълум бўлган.
Ўзбекистонда бундай жониворларга нисбатан шафқатсизликар қачонгача давом этади? Қачон биз ИНСОНИЙликни ўзида мужассам этган жамиятга айланамиз? Қачон “отловкалар” бошпаналарга айлантирилади? Болалар ва катталар кўз олдида заҳарлаб, отиб ўлдирилган жониворлар жамията янада шафқатсизлик, жоҳилликнинг кўчайишига олиб келади. Жониворларни асраш учун бугун бир ҳовучгина инсонлар ҳукумат қилиши лозим бўлган ишни зиммаларига олиб,жониворларга ердам бериш, уларнинг кўпаймаслиги учун стериллаш, даволаш билан шуғулланмоқда. Мамлакатда шафқатсизларча дайди жониворларни қириш ва бу хабарнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши фақатгина жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида Ўзбекистон имижининг тушиб кетишига олиб келаётир.
Наргис Қосимова
🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz