Улар ҳайвон ва қушларни лицензия асосида ов қилишмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда овчиларнинг ов жараёнларидан кейинги суратлари тарқалиб боряпти. Овчилар ижтимоий тармоқда ушбу суратларни мақтаниш учун тарқатмоқда. Сизда албатта «Нима бўлибди, ов мавсуми очилган-ку?» дейишингиз мумкин. Овчиларнинг ҳам лицензияси бордир. Аммо ҳар бир ижтимоий тармоқларда тарқатилган сурат янада фойдаланувчиларни ҳайвон ва қушларни ўлдиришга бўлган иштиёқини кучайтиради.

Суратларга эътибор бериб қарасангиз овланган ҳайвонлар давлат рақами 75V463KA бўлган «Дамас» русумли машина олдида бир неча маротаба суратга олинган. Демак ушбу ҳолат Сурхондарё вилоятида бўлган. Хўш, шу ўринда савол туғилади улар ҳайвон ва қушларни лицензия асосида ов қилишмоқдами?

🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz