Афсуски, Ангрен шаҳри Дукент мавзесида видеога олинган айиқ боласи ўлдирилганлиги хақида хабар тарқалди. Агарда шу ахборот рост бўлса, жуда ачинарли ҳолат. Зеро, Қашқадарё, Наманганда қўнғир айиқ “одамларга ташланди” деб ўлдирилган ва жиноятчилар шу билан оқланган бўлса, бу сафар жониворни ўлдирганни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Юртдошларимиз шу қадар жоҳиллик ботқоғига ботганки, Ўзбекистон ҳудудида бирорта қимирлаган жонзот қолмаслигига ҳаркат қилишади. Бундай бешафқатликка қачон чек қўйилади?
Қачон Нафақат Ўзбекистон, балки Халқаро қизил китобга кирган, демакки бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган жониворларни асраш ўрнига уларни ўлдирамиз?
Фақатгина унинг олдида тиржайиб расмга тушиш ва терисини сотиш учунми? Қачон ИНСОН бўламиз? Келажак авлод ҳам Аллоҳим яратган табиат муъжизалари, жониворлардан баҳраманд бўлишига имкон бермаймиз, шекилли?
🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу
👇 https://t.me/ekologuz