Обуначимиздан оғриқли мавзуда хат келди:
“Қарши шаҳар Чақар МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида Савдо дўкони ва ҳунармандчилик павилонлари қурилиши оқибатида Мораторийга тушган кўп йиллик дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Бунда айрим ташкилот маъсулларининг қўли борга ўхшайди…….!
Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Хазратовнинг ноқонуний рухсатномаси асосида фуқаро Бердиев Олимжонга Қарши шаҳар Чақар МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида Савдо дўкони ва ҳунармандчилик павилонлари ўрнатиш учун 2021 йил 30 апрелда MR-2 сон рухсатнома берилган.
Рухсатнома асосида ажратилган ер майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кесилиши тақиқланган ва мараторий қилинган кўп йиллик дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташланди.
Мазкур масалада бир мунча саволлар туғилади биринчи ўринда Қарши шаҳар қурилиш бўлими ер ажратиш ҳуқуқига эгами? Хўп ер ажратиш ёки рухсатнома бериш ваколати бўлган тақдирда хам берилган рухсатнома бўйича ноқонуний қўшимча қурилишлар олиб борилган тақдирда, буни ким назорат қилади.
Айнан ажратилган ер майдонида қурилиш ёки бошқа ишларни амалга оширишда кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлганда, худди шундай ер майдони ажратиш мумкинми?
Бу масалага айнан Экология бошқармаси ва Экологик партиянинг вилоят бўлими нима дейди? Дарахтлар айнан якшанба 1 август куни кеч соат 3-00 ларда кесиб кетилган. “Худди келишилгандек” Дарахтларни кесганлик учун ёки ер майдони ажратилганда экологик экспертиза хулосасини Экология ташкилоти берганми……? Бундан ташқари эшитишимизга қараганда айнан дарахтлар тўлиқ кесиб бўлгандан кейин Экологияданман, деб бир нафар ходим келиб ҳолатни ўрганган. Ўрганиш натижаси бизга номаълум. Дарахтлар кесиб ташланди, қурилиш давом этмоқда, буни қандай тушиниш мумкин?
Айнан Олий Мажлис Сенатнинг 30-31 июль кунларида ўтказилган ялпи мажлис йиғилишида дарахтларнинг қимматбаҳо навларини кесилишига мараторий бўлган вақтда Қашқадарё вилоятида энг кўп дарахтлар кесилганлиги ҳақида ҳисобот берилганди. Экология қўмитаси қаттиқ танқид қилинганди.
Мазкур масала жиддий ўрганилишини ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилишини сўраймиз”
P/S. Афсуски, тадбиркорларимиз учун жаримасини тўлаб, дарахтларни кесиш одатий ҳолатга айланиб бормоқда. Бу экоташкилотлар фондига пул туширишнинг янги усулими ёки? Қарши шаҳри мамлакатимизда энг иссиқ жойлардан бири, ҳар бир дарахт эса бу ерда олтинга тенг. Ўйлаймизки, мазкур ҳолатга Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси аниқлик киритади.
☘️Каналимизга уланинг @ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot