https://t.me/ekologuz обуначилари ҳайвон ва қушлари Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган Навоий ҳайвонот боғи ҳақида кўп савол беришади. Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Навоий шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи” (“Ferz Umid”МЧЖ) тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилди. Ушбу ҳайвонот боғида 2 (икки) маротаба ўрганиш ишлари ва 1 (бир) маротаба текшириш ишлари олиб борилди. Жумладан:
Биринчи ўрганиш; 2020 йилнинг 22 ноябрда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий шаҳар ҳайвонот боғидаги жониворларнинг қафаслари абгор ҳолатда эканлиги тўғрисида”ги мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари, “GLOBAL MASTER GROUP” МЧЖ раҳбари (зоолог мутахассиси) ҳамда мурожаат қилган фуқаро ҳамкорлигида ушбу Навоий шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи”да сақланаётган жониворларнинг сақланиш ҳамда соғлиги ўрганилди. Ўрганиш давомида қуш ва хайвонларнинг сақланиш шароитларида камчиликлар борлиги, яъни ҳайвонлар сақланадиган қафасларнинг кичиклиги, ҳайвонларнинг остига сомон ёки бошқа юмшоқ тўшамалар ташланмаганлиги аниқланиб, ушбу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Ўрганиш давомида мутахассислар томонидан ҳайвонот боғи раҳбарига кўрсатиб ўтилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилиши огоҳлантирилди.
Иккинчи ўрганиш; 2020 йилнинг 3 декабрь куни Навоий шаҳридаги “Ҳайвонот боғи” (“Ferz Umid”МЧЖ) Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партия марказий Кенгаш аъзоси Коржикова Инна Ивановна ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш давомида жорий йил 22 ноябрда берилган кўрсатмалар қисман бажарилганлиги аниқланди.
Учинчи ўрганиш; 2020 йилнинг 12 декабр куни ижтимоий тармоқларда рус тилида тарқалган “«Мы не эстетики просили, а чтобы животным создали нормальные условия» — на зоопарк в Навои подали 70 жалоб” (“Биз эстетикани сўрамадик, ҳайвонларга яхши шароит яратиб беришни сўраймиз”-Навоийдаги ҳайвонот боғига нисбатан 70 маротаба шикоят қилинган) мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамда шаҳар Санитария эпидемиология маркази ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 декабр куни ўрганилди. Навоий шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи” (“Ferz Umid”МЧЖ)да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш келишувига мувофиқ текшириш ишлари олиб борилди.
Сақлашга рухсатномаси йўқ бўлган бир бош Бўри, бир бош Носуха, бир бош Жайра, бир бош қирғовул, икки бош қора тасқара, бир бош бургут, бир бош укки, бир бош Кал журчи (стервяткик), бир бош қамиш мушуклар ёввойи ҳайвонлар Навоий вилояти Экология бошқармаси бошлиғи, бошқарма давлат инспекторлари, Тошкент шаҳридаги “Тошкент ҳайвонот боғи” МЧЖ мутахассислари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида 2020 йил 19 декаб куни ҳайвонот боғи раҳбарига кўрсатиб ўтилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилгунча вақтинча сақлаш учун Тошкент шаҳридаги “Тошкент ҳайвонот боғи”га юборилди.
Фуқароларнинг кўп эътирозларига сабаб бўлган “Ferz Umid”МЧЖга қарашли Навоий шаҳридаги “Ҳайвонот боғи” ҳозирги кунда фаолият юритмаяпти.
Наргис Қосимова
☘️Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot