БУХОРОДА ҲАЙДОВЧИ АТАЙИН ИТНИ УРИБ КЕТДИ

Видеода кўриб турганингиздек, Бухоро шаҳрида Кобальт В551ОА автомобили ҳайдовчиси йўлга чиққан итни атайин босиб кетди. Бугунги кунда жониворларга меҳр шафқатли бўлиш ҳақида кўп гапирамиз. Аммо бундай ИНСОН деб атаб бўлмайдиган шахслар нега жазосиз қолмоқда. Йўлларда ҳар куни ўнлаб ит ва мушуклар ва бошқа, кўпинча Қизил Китобга кирган жониворларҳам уриб кетилади. Ударга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмайди. Бу эса ҳали қанчалик Аллоҳим жон ато этган жониворларга нисбатан шафқатсиз эканлигимизни кўрсатади.

Албатта ҳурматли депутатларимиз бу муаммога ҳам эътиборларини қаратишар. Янги қабул қилинаётган Жиноят Кодексига жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлишни олдини олиш бўйича киритилаётган жазо турларига айнан автоулов орқали жониворларни уриб кетиш ҳолати бўйича ҳам жазо турларини киритишар?!
Экологик партия ва Экология қўмитаси эса ўз навбатида ДАН билан ҳамкорликда бундай ҳайдовчиларнинг танобини тортиб қўйиш учун ҳамкорлик қилишар, деган умиддамиз.