Янги уйларни оқова сувлари қаерга оқизилмоқда?

Янги уйлар “сити”лар барпо қилиниши билан канализация, яъни оқова сув муаммоси тобора долзарблашаяпти. Ҳурматли тадбиркорларимиз жуда чиройли уйлар қуришаяптию, аммо  уйларга аҳоли кўчиб келгач, “оқова сувлар қаерга кетади?” деган саволга жавоб беришни  ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Чунки палон пулга, уй қурилишидан оладиган даромадни қисқартириб, янги канализация тармоғини барпо қилгандан кўра, оқова сувларни қувур орқали дарёгами, сойгами чиқариб оқизиш қулайроқ, тўғрими? У ердаги жониворлар, ўсимликлар қирилиб кетмайдими? Уларнинг менга бир тийин фойдаси бўлмаса?

Деган уй-ҳаёлда ана шундай қабиҳ, жамият ва табиат учун жиноят ҳисобланган ишларни амалга оширишмоқда. Биргина мисол Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги ҳолат. Оқова сувлар  Тентаксойга оқизилиб, аллақачон сойнинг флора ва фаунасини қириб битирган. Бундай ҳолатни ҳамма вилоятларда кўриш мумкин. Мазкур муаммо Ўзбекистондаги мавжуд экологик инқирозни янада долзарблашмоқда. Қурилишга рухсат беришдан олдин унинг чиқиндисию, канализацияси қай даражада табиатга зарар етказишини ҳам бир текшириб, кейин рухсат беринглар барака топгурлар. Уй қуриб, даромад оламан деб, ҳам ҳамма жой булғаниб кетдику!

☘️Каналимизга уланинг @еkologuz

Экоҳуқуқбузарликларни кўрсангиз @eklguz_bot га мурожаат қилинг