Жиззахда арчалар назоратга олинди

Кеча каналимизда «Жиззах шаҳри Бобур МФЙдаги арчалар хавф остида» мазмунда обуначимизнинг мурожаатини берган эдик. Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Жиззах шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида Жиззах шаҳри Бобур МФЙ И.Каримов кўчасида яшовчи фуқаро томонидан Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига асосан  ўқув маркази учун бино қурилиши ишлари бошлаганлиги маълум бўлган. Қурилиш майдони атрофида 6 (олти) дона ўсишдан тўхтамаган арча (Можевильник) дарахтлари борлиги ва ушбу дарахтлар кесилмаганлиги аниқланган.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республика ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармонига асосан дарахтларни кесиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш тақиқланганлиги ҳақида тушунчалар берилиб, дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланганда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган

 

☘️Каналимизга уланинг @еkologuz

Экоҳуқуқбузарликларни кўрсангиз @eklguz_bot га мурожаат қилинг