Диққат, танлов!


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида «Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар» танловини эълон қилади.

Танлов босма ва интернет журналистикаси йўналишлари бўйича 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 30 ноябригача газета ва журналларда чоп этилган, интернет сайтларида эълон қилинган материаллар қабул қилинади.

Танлов ғолиб ва совриндорлари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

– 1-ўрин (1 та) – телевизор;

– 2-ўрин (2 та) – планшет;

– 3-ўрин (2 та) – смартфон.

Шунингдек, уч нафар рағбатлантирувчи ўринга Ўзбекистон “Қизил китоби” ва совғалар топширилади.

Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 244-64-62, (+998 90) 520-24-25.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 декабригача қуйидаги манзиллар орқали қабул қилинади: Телеграм бот: http://t.me/ecogovuz_bot  Электрон почта: info@jurnalistlar.uz