Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска хоним бугун экожурналистлар ва экоблогерлар билан норасмий тарзда учрашди.
Мақсад- иқлим ўзгаришига мослашишда аҳолининг хабардорлигини оширишда экожурналист ва блогерларнинг таклиф-мулоҳазаларини эшитиш, БМТТДнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалар кўламини кенгайтиришдан иборатдир.
-Мен Ўзбекистонда 4 йилдан буён фаолият юритаман ва иложи борича унинг табиатини асрашга ўз ҳиссамни қўшишга, бу борада ҳукумат, экожурналистлар ва ҳамжамият фаолларига кўмаклашишга тайёрман, деди Матилда Димовска хоним.
Суҳбат давомида иқлим ўзгаришига мослашишда мавжуд камчиликлар, “Яшил макон” умумиллий ҳаракатини фаоллаштириш, фуқароларни мазкур ҳаракатга жалб этиш бўйича таклифлар берилиб, мавжуд экомуаммоларга қарши биргаликда курашиш борасида фикр алмашинилди.