ТАДБИРКОР ҚУЙИ ЧИРЧИҚДА ЎРМОНЗОРГА ЎТ ҚЎЙДИ

Жуда ҳам дарахтларни йўқ қилишда янгидан янги усулларни ўйлаб топишга устамиз. Қанийди  уларни асраб қолиш, экологик муаммоларни ҳал қилишга ҳам одамларимизнинг мияси шундай ишласа!

Ўрмон хўжалиги давлат  қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Қуйи Чирчиқда заҳира ер майдонларидаги 20 гектар ўрмонзорга тадбиркор  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экаман, деб ўт қўйган. Заҳира ер  Ўрмон хўжалиги давлат  қўмитаси тассарруфида бўлган, 2019 йили туман хокимияти балансига  ўтқазилган. Хокимият тадбиркорга (кимлиги аниқланаяпти)  ерни  фойдаланишга берган.

Тасаввур қилапясизми у ерда яшаётган қанча ҳашарот, жониворлар, қушлар ҳам зарар кўрганини? Уйидан, яшаб турган маконидан айрилганлигини?

Бир миллионга яқин  дарахтларни нобуд қилгани, қуш ва жониворлар, ҳашаротларга зарар етказилгани учун бундай тадбиркор жарима билан қутилиб қолмаслиги керак!

Маданий барпо этилган ўрмонзор эса Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфига қайтарилиши лозим.

Наргис Қосимова

☘️Каналимизга уланинг 👇.

👇 https://t.me/ekologuz