“Ижобий натижаларга эришаётган ходим нега лавозимдан бўшатилди? Ишчиларнинг йўл ва овқат пули нега бекор қилинди?”

“Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Бунёд Абдуллаев Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Лондондаги “Edgware” академиясини тугатган. Мутахассислиги халқаро журналист. 2013 йилда интернет фестивалда  ва 2014 йилда “Олтин қалам” халқаро танловида ғолиб бўлган. У 2020 йилда экология қўмитасида фаолият бошлагач, қисқа муддатда соҳа бўйича кўзга кўринарли ишларни амалга оширди. Айниқса, ижтимоий тармоқда фаоллашиб, экологияга оид муаммолар жойида ҳал қилина бошлади, ОАВда сифатли тарғибот олиб борилди. Нафақат республикамизда, ҳатто вилоятларда ҳам экология йўналишидаги тарғибот ишлари анча ривожланди. Лекин шунча натижаларга эришганига қарамасдан Б.Абдуллаевни ноҳақ ишдан олишди. Йиллик кўрсаткичлар юқори даражада бўлса, ижтимоий тармоқдаги танқид ва мурожаатлар жавобсиз қолмасдан ижобий ҳал қилинаётган бўлса, нима сабабдан ишдан олишди? Биз тизим ходимлари бундан норозимиз ва Б.Абдуллаев лавозимида қолишини сўраймиз.

Айни пайтда экология қўмитасига илгари пахта саноатда ишлаган шахс раҳбарлик қилмоқда. У кадрларнинг кўпини собиқ пахта саноати вакилларига алмаштирмоқда. Муаммо шундаки, уларнинг аксари экологияни тушунмайди.

Бунинг устига, ишчилар учун йўл ва овқат пули бекор қилинди. Кўпчилик ходимлар кредит тўлаб оила тебратади. Моддий етишмовчилик эса коррупцияга йўл очиши мумкин.

Қўмита раҳбарияти ишчилар моддий рағбатига ҳам эътибор қаратади деган умиддамиз»

P/S. Телеграм каналимизга келган мазкур хатни ўзгартиришсиз беришга қарор қилдик. Б.Абдуллаев билан 2019-2020 йилларда ҳамкорлик қилишимиз натижасида каналимиз обуначиларининг ҳар бир мурожаати беэътибор қолмаган. Ҳар бир экологик ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида муносабат билдирилган. Албатта, аҳолининг экологик муаммоларга нисбатан муносабатини шакллантиришда Экология давлат қўмитасининг ахборот хизаматининг ўрни жуда ҳам катта. Ўз вазифасини аъло даражада бажариб келаётган ахборот хизматининг раҳбари  Б.Абдуллаев ҳамда  Қўмитанинг бир қатор экологик муаммоларни бартараф этишга жон куйдирган 6 та бошқарма бошлиқлари, Собир Машрабов, Умиджон Абдужалилов, Жахонгир Толипов, ҳуқуқшунос Даврон Холмухаммедов, Қашқадарё вилояти бошқарма бошлиғи  Ғанишер Иброхимовларнинг тўсатдан ишдан олиниши  табиат ҳимояси йўлида сезиларли зарбадир.

☘️Каналимизга уланинг 👇.

Присоединяйтесь к нашему каналу

👇 https://t.me/ekologuz