Қонликўл туманидаги “Жана-қала“ овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Жексенбаев хонадонига ғаройиб жонивор келиб қолган.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Назорат қилувчи инспекция ходимлари ва Қонликўл тумани инспекцияси бошлиғи воқеа жойига етиб келишган ва ушбу ноёб ҳайвон “Қизил китоб“га киритилган олакузан эканлигини аниқлади.
Мутахассисларнинг айтишича, олакузан Шарқий Европа, Олд ва Марказий Осиё, Россия, Шимоли-ғарбий Хитой, Мўғулистон каби давлатларда тарқалган. Мамлакатимизнинг Қизилқум ва Қарши чўлларида, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ҳамда Сурхондарёнинг қуйи ва Оҳангарон дарёсининг олд қисмларида, Ангрен ясси текислигининг юқори тоғ қисмида учрайди. Ҳар хил чўл ва яримчўллар, дарё ва кўллар қирғоқлари, тоғ ёнбағирлари, тоғ чўлларида яшайди.
Бу жонивор тунги вақтда фаол ҳаёт кечириб, баъзан кундузи ҳам ов қилади. Текисликларда катта қумсичқон, тоғли ҳудудларда реликт юмронқозиқ ва қизил думли қумсичқон билан озиқланади. Ерларнинг ўзлаштирилиши билан олакузан ҳам кескин камайиб кетган. Жумладан, мамлакатимизда тахминан беш минг бош атрофида сақланиб қолган. Қизилқум ва Зарафшон қўриқхоналарида муҳофазага олинган.
Ғаройиб жонивор шу куни Нукус шаҳридаги ҳайвонот боғига топширилди.
🍀 Каналимизга уланинг. 👇
https://t.me/ekologuz